Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Download 267.07 Kb.
|
3028 29 06 2018 ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КАССА ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
(96-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувнинг 2018 йил 15 декабрдаги 39/19-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-1, 23.01.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2019 й., 10/19/3028-1/2532-сон)
97. Банк иш куни мобайнида инкассаторлар гуруҳидан алоҳида ажратилган хонада қабул қилиб олинган инкассация сумкалари (қоплари) бўйича мазкур Йўриқноманинг 18-иловасидаги маълумотномани бир нусхада тўлдирилади. 98. Қайта санаш кассасининг назоратчиси инкассаторлар гуруҳидан сумкаларни (қопларни) қабул қилиб олаётган вақтда, қайта санаш кассаси кассирларининг ишини қайта санаш кассасида ишламайдиган кассанинг бошқа ходими ёки касса мудири (нақд пул тушумлари солинган сумкаларни (қопларни) кассирларга қайта санаш учун бермаган ҳолда) назорат қилиб туриши лозим. 99. Қайта санаш кассасининг назоратчиси инкассаторлар гуруҳидан қабул қилиб олган нақд пул тушумлари солинган инкассация сумкаларини (қопларини) темир шкафда (сейфда), ёки столининг тортмаларида қулфланган ҳолда сақлаши керак. 100. Ҳар бир сановчи кассир банк иш куни бошида ўзининг фамилияси, исми ва отасининг исмини мазкур Йўриқноманинг 20-иловасига мувофиқ шаклдаги қайта санаш кассаси кассирининг назорат варақасига киритиб, уни ўз номига расмийлаштириб олади. Шундан сўнг, назоратчи ҳар бир сановчи кассирнинг олдига алоҳида бориб, 176-шаклдаги назорат қайдномасига унинг фамилияси, исми ва отасининг исмини ҳамда биттадан берилаётган нақд пул тушумлари солинган сумканинг (қопнинг) рақамини қайд этган ҳолда, уларга навбат билан инкассация сумкасини (қопини) топширади. Назоратчининг кузатуви остида, кассир инкассация сумкасидаги (қопидаги) пломбаланган тизимчанинг бир томонини қирқиб сумкани (қопни) очади. Сумка (қоп) ичидан нақд пул ва бошқа қимматликларни столи устига олганидан сўнг, бўш сумкани (қопни) назоратчига қайтариб беради. Кассир нақд пул ва бошқа қимматликларни қайта санашни якунлагунига қадар, сумканинг (қопнинг) пломбали тизимчасини ўзида сақлаши лозим. 101. Назоратчи сумкани (қопни) кассирдан қайтариб олганидан сўнг, ундаги барча нақд пул ва бошқа қимматликлар кассир томонидан олинганлигини текшириб кўради. Сўнгра, сумканинг (қопнинг) ички чўнтагидан мазкур Йўриқноманинг 14а-иловасида келтирилган илова қайдномасини олади ҳамда ушбу ҳужжатни инкассация сумкаси (қопи) билан бирга ўзида назорат учун олиб қолади. 102. Кассир нақд пул ва бошқа қимматликларни саралаб ва қайта санаб бўлганидан сўнг, унга топширилган инкассация сумкасидан (қопидан) ҳақиқатда чиққан нақд пул ва бошқа қимматликлар суммасини назоратчига маълум қилади. Назоратчи ҳақиқатда чиққан суммани инкассация сумкасининг (қопининг) мазкур Йўриқноманинг 14а-иловасида келтирилган илова қайдномасини олд ва орқа тарафларида қайд этилган суммаларга мос келишини текширади. Кассир томонидан маълум қилинган сумма ҳамда мазкур Йўриқноманинг 14а-иловасида келтирилган илова қайдномасида қайд этилган сумма ўртасида тафовут аниқланмаса, назоратчи тегишли сумканинг (қопнинг) илова қайдномасини кассирга имзо қўйиш учун беради. Назоратчи инкассация сумкасининг (қопининг) илова қайдномасини кассирдан имзолатган ҳолда қайтариб олганидан сўнг, мазкур Йўриқноманинг 19-иловасида келтирилган назорат қайдномасини тегишли катакчаларига, қайта санаш натижасида чиққан нақд пуллар суммасини ҳамда бошқа қимматликлар суммасини алоҳида қайд этиб қўяди. 103. Инкассация сумкасига (қопига) ҳақиқатда солинган нақд пуллар суммаси ва ушбу сумканинг (қопнинг) илова қайдномасида қайд этилган сумма ўзаро мос келмаса, кассир ва назоратчи биргаликда, қайта санаб бўлинган нақд пулларни, илова қайдномасининг орқа тарафидаги нақд пулларнинг номинал қиймати бўйича рўйхатида қайд этилган суммалар билан таққослаб чиқиши, назоратчи эса суммаси мос келмаган қийматдаги нақд пулларни қайта санаб кўриши шарт. Назоратчи нақд пулларни қайта санаб кўрганида ҳам инкассация сумкасида (қопида) камомад (ёки тўловга яроқсиз, қалбаки пуллар), ортиқча пуллар мавжудлиги тасдиқланса, кассир ушбу сумканинг (қопнинг) мазкур Йўриқноманинг 14а-иловасида келтирилган илова қайдномасини олд томонидаги далолатнома қисмини тўлдиради ҳамда кассир ва назоратчи томонидан имзоланади. Шунингдек, банкнинг қайта санаш кассасининг назоратчиси томонидан мазкур Йўриқноманинг 17-иловасида келтирилган далолатнома расмийлаштирилади. Қайта санаш жараёнида хўжалик юритувчи субъектнинг вакили ҳам иштирок этган бўлса, у ҳам мазкур Йўриқноманинг 17-иловасидаги далолатномани ҳамда мазкур инкассация сумкаси (қопи) илова қайдномасини далолатнома қисмида қайд этилган ёзувларни ўз имзоси билан тасдиқлайди. Шундан сўнг, қайта санаш кассасининг назоратчиси назорат қайдномасини тегишли катакчасига ҳақиқатда чиққан нақд пул ва бошқа қимматликлар суммасини қайд этади. 104. Инкассация сумкасидаги (қопидаги) нақд пулларни саралаш ва қайта санаш жараёнида қалбаки пул мавжудлиги аниқланиб, пулнинг қалбаки эканлиги назоратчи ва касса мудири томонидан тасдиқланса, мазкур Йўриқноманинг 81-бандида белгиланган зарурий чоралар кўрилиши лозим. 105. Қайта санаш кассаси кассирлари томонидан инкассация сумкасидаги (қопидаги) нақд пулларни қайта санаш жараёнида ортиқча пуллар солинганлиги аниқланса, мазкур Йўриқноманинг 17-иловасидаги далолатнома расмийлаштирилиб: хўжалик юритувчи субъектларнинг, шу жумладан, йирик миқдордаги нақд пул тушумига эга бўлган мижоз қошида ташкил этилган махсус кассадан олиб келинган инкассация сумкасидан (қопидан) чиққан ортиқча нақд пуллар суммаси, ушбу мижознинг банкдаги (филиалдаги) ҳисобварағига; Олдинги таҳрирга қаранг. банкнинг банк биносидан ташқарида жойлашган чакана амалиёт кассаларидан олиб келинган инкассация сумкасидан (қопидан) чиққан ортиқча пуллар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда банк фойдасига кирим қилинади. Download 267.07 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling