Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]


Download 267.07 Kb.
bet14/67
Sana07.05.2023
Hajmi267.07 Kb.
#1441336
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   67
Bog'liq
3028 29 06 2018 ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КАССА ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

(105-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
106. Қайта санаш кассаси кассирлари томонидан банкнинг кирим, чиқим ёки чакана амалиёт кассалари кассирлари ўраб-боғлаган нақд пул боғламлари ҳам қайта саналиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
107. Банк кассирлари томонидан ўраб-боғланган нақд пул боғламлари қайта саналганида касса хатоликлари яъни, камомад ёки ортиқча пуллар аниқланса, мазкур Йўриқноманинг 21-иловасига мувофиқ 145-шаклдаги нақд пул боғлами, дастаси (қопчадаги тангалар) орасидан аниқланган камомад (шу жумладан, тўловга яроқсиз, қалбаки) ёки ортиқча пуллар бўйича тузилган далолатнома расмийлаштирилади. Бунда:
ортиқча пуллар аниқланса, 145-шаклдаги далолатнома икки нусхада расмийлаштирилиб (биринчи нусха кунлик касса ҳужжатларига тикилади, иккинчи нусха хатоликка йўл қўйган банка жўнатилади), ортиқча пуллар суммаси уни аниқлаган банк фойдасига кирим қилинади;
камомадга йўл қўйилганлиги аниқланса, 145-шаклдаги далолатнома уч нусхада расмийлаштирилади (биринчи нусха нусха кунлик касса ҳужжатларига тикилади, иккинчи нусха хатоликка йўл қўйган банкка, учинчи нусха хатоликка йўл қўйган банкнинг Бош банкига жўнатилади) ва камомад суммаси хатоликка йўл қўйган банк кассиридан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириб олинади (камомад суммаси далолатномани тақдим этган банкка нақд пулсиз ҳисоб-китоб орқали тўлаб берилади);
пул боғламида қалбаки пул аниқланса, 145-шаклдаги далолатнома тўрт нусхада расмийлаштирилади, далолатноманинг тўртинчи нусхаси туман (шаҳар) Ички ишлар бўлинмасига жўнатилади. Аниқланган қалбаки пул бўйича мазкур Йўриқноманинг 81-банди талабларига мувофиқ чоралар кўрилиши лозим.
(107-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 1 декабрдаги 27/14-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-6, 30.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 10/22/3028-6/1142-сон)
108. Қайта санаш кассаси кассирлари томонидан камомад (тўловга яроқсиз, қалбаки) ёки ортиқча пуллар аниқланган ҳар бир ҳолат мазкур Йўриқноманинг 22-иловасига мувофиқ қайта санаш кассасида аниқланган касса хатоликларини қайд этиш китобида қайд этиб борилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
109. Мижознинг инкассация сумкасига (қопига) нақд пул тушумлари билан биргаликда тижорат банкларининг ҳисоб-китоб чеклари ҳам солинган бўлса, назоратчи ҳар бир ҳисоб-китоб чекини тўғри расмийлаштирилганлигини (имзолар мавжудлигини, сўз ва рақам билан ёзилган суммаларнинг ўзаро мос келишини, уларни тўлов учун қабул қилинган хўжалик юритувчи субъектнинг масъул ходимининг имзоси мавжудлигини) текширган ҳолда кассирлардан қабул қилиб олиши керак.
(109-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 8 июндаги 13/11-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-2, 03.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2019 й., 10/19/3028-2/3366-сон)
Назоратчи тижорат банкининг ҳисоб-китоб чекини тўғри расмийлаштирилганлигига ишонч ҳосил қилгач, уни топширган кассирнинг назорат варағига ўз имзосини қўйиб ҳамда ўзининг назорат қайдномасига ҳисоб-китоб чеклари сони ва суммасини қайд этиш орқали қабул қилиб олади.
Тижорат банкининг ҳисоб-китоб чекини расмийлаштиришда камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланса, ушбу ҳисоб-китоб чеки, мазкур мижозга тегишли бўлган бўш инкассация сумкасига (қопига) солинади. Ушбу сумка (қоп) илова қайдномасининг орқа тарафига тижорат банкининг ҳисоб-китоб чекини мижозга қайтариш сабаблари қайд этилиб, кассир ва назоратчи томонидан имзоланади. Шундан сўнг, илова қайдномаси ҳам сумкага (қопга) солинади ва унинг оғзи сановчи кассир томонидан пломбаланади ҳамда сумкага (қопга) мижознинг номи ва ҳисоб-китоб чекининг суммаси кўрсатилган ёрлиқ бириктириб қўйилади.
110. Сановчи кассирларга берилган инкассация сумкасидаги (қопидаги) нақд пул ва бошқа қимматликлар сараланиб, қайта санаб бўлинганидан сўнг, улар мазкур Йўриқноманинг 7-бобида белгиланган тартибда тахланади ва ўраб-боғланади.
111. Банкнинг қайта санаш кассасидаги сараланган, саналган ва ўраб-боғланган нақд пулларни банк иш куни давомида касса мудирига топшириш зарурати туғилса, кассир топширилаётган суммани ўзининг 175-шаклдаги назорат варағининг олд томонида қайд этганидан сўнг, касса мудири ушбу суммадаги нақд пулларни олганлигини ўз имзоси билан тасдиқлаган ҳолда ўраб-боғланган нақд пулларни кассирдан қабул қилиб олиши мумкин.
112. Банк иш куни охирида кассирлардаги банкнотларнинг тўлиқ дастаси, боғламини ёки тангаларнинг тўлиқ қопчаларини шакллантириш учун етарли бўлмаган банкнот ва тангалар, қайта санаш кассаси назоратчисининг кўрсатмасига биноан, уларни жамлаш ҳамда ўраб-боғлаш учун бир ёки бир нечта кассирга топширилиши мумкин.
Бунда ҳар бир кассир ўзидаги нақд пул қолдиқлари суммасини ва уни қабул қилиб олаётган жамловчи кассирнинг фамилияси, исми ва отасининг исмини, ўзининг 175-шаклдаги назорат варағининг олд тарафига қайд этган ҳамда жамловчи кассирга имзо қўйдирган ҳолда нақд пуллар қолдиғини топшириши лозим.
113. Нақд пул қолдиқларини жамловчи кассир ўзининг 175-шаклдаги назорат варағининг орқа тарафига, нақд пул қолдиқларини топширган кассирнинг фамилияси, исми ва отасининг исмини ҳамда ундан қабул қилиб олган нақд пул қолдиқлари суммасини қайд этиши лозим.
114. Банк иш куни охирида қайта санаш кассасининг кассирлари нақд пул ва бошқа қимматликларни қайта санаб бўлганларидан сўнг, назоратчи:
ҳар бир кассир томонидан саналган нақд пул ва бошқа қимматликларнинг умумий суммасини сановчи кассирнинг фамилияси, исми ва отасининг исми қайд этилган 176-шаклдаги назорат қайдномасини тегишли катакчасига ёзиб қўяди;
ҳар бир кассир ўзи саналган нақд пул ва бошқа қимматликлар умумий суммасини, ўзининг 175-шаклдаги назорат варақасида қайд этади;
назоратчи 176-шаклдаги назорат қайдномасидаги маълумотларни, аниқланган касса хатоликлари бўйича расмийлаштирилган, мазкур Йўриқноманинг 17-иловасига мувофиқ тузилган далолатномаларда қайд этилган суммаларни инобатга олган ҳолда ҳар бир кассирнинг 175-шаклдаги назорат варақасида қайд этилган ёзувларга ўзаро мослигини текширади;
аниқланган касса хатоликларини инкассация сумкасининг (қопининг) илова қайдномасини далолатнома қисмида тўғри акс эттирилганлигини ҳамда аниқланган камомад ёки ортиқча пулларни инобатга олган ҳолда ҳисобланган ва 176-шаклдаги назорат қайдномасида қайд этилган умумий суммани, қабул қилинган инкассация сумкаларининг (қопларининг) илова қайдномасидаги якуний суммалар билан таққослаб кўради.
Тафовутлар аниқланмаган тақдирда, қайта санаш кассасининг ҳар бир кассири ўзи қайта санаган ва ўраб боғлаган нақд пул ва бошқа қимматликлари суммасини 175-шаклдаги назорат варақасида ҳамда назоратчининг 176-шаклдаги назорат қайдномасида тўғри қайд этилганлигига ишонч ҳосил қилгач, ўзининг 175-шаклдаги назорат варақасини ҳамда назоратчининг 176-шаклдаги назорат қайдномасини, шунингдек назоратчи ҳам 176-шаклдаги назорат қайдномасини имзолайди.
115. Қайта санаш кассасининг ҳар бир кассири, қайта санаган нақд пул ва бошқа қимматликлар суммасини ўзининг 175-шаклдаги назорат варақасига қайд этган ҳамда касса мудирига имзо қўйдирган ҳолда нақд пул ва бошқа қимматликларни унга топширади.
Шундан сўнг, назоратчи ҳар бир кассирдан 175-шаклдаги назорат варақасини олиб, қайта саналган нақд пул ва бошқа қимматликларни касса мудирига тўлиқ топширилганлигини текширади.
116. Қайта санаш кассасининг назоратчиси 176-шаклдаги назорат қайдномасини, кассирларнинг 175-шаклдаги назорат варақаларини, инкассация сумкаларининг (қопларининг) илова қайдномаларини, шунингдек мазкур Йўриқноманинг 15-иловасида келтирилган маълумотномани, 16-иловасида келтирилган журнални, 17-иловада келтирилган далолатномани, 18-иловада келтирилган маълумотномани касса мудирига топширади.
Касса мудири:
мазкур Йўриқноманинг 15-иловасида келтирилган маълумотномада ва 16-иловадаги журналда қайд этилган ёзувларни ўзаро таққослаган ҳолда, инкассация сумкалари (қоплари) банк кассасига тўлиқ топширилганлигини текшириб кўради;
аниқланган касса хатоликлари бўйича мазкур Йўриқноманинг 17-иловасига мувофиқ тузилган далолатномаларда қайд этилган суммаларни инобатга олган ҳолда, қайта санаш кассаси кассирларидан қабул қилиб олган нақд пуллар суммасини, назоратчининг 176-шаклдаги назорат қайдномасидаги ҳамда 18-иловада келтирилган маълумотномадаги ёзувлар билан таққослайди.
Тафовутлар аниқланмаса касса мудири мазкур Йўриқноманинг 18-иловасига мувофиқ тузилган маълумотномани имзолайди ҳамда кассирларнинг 175-шаклдаги назорат варақаларини қайта санаш кассасининг назоратчисига қайтариб беради ва у назоратчида 10 банк иш куни мобайнида сақланиши лозим.
117. Касса мудири мазкур Йўриқноманинг 15-иловасида келтирилган маълумотномани, 16-иловадаги журнални, 17-иловага мувофиқ шаклда тузилган далолатномани, 18-иловадаги маълумотномани, 176-шаклдаги назорат қайдномасини ҳамда инкассация сумкаларининг (қопларининг) илова қайдномаларини банк бош бухгалтерига (ёки унинг ўринбосарига) топширади.
118. Бош бухгалтер (ёки унинг ўринбосари) мазкур Йўриқноманинг 15-иловасида келтирилган маълумотномада ҳамда 16-иловадаги журналда қайд этилган ёзувларни ўзаро таққослаб, инкассаторлар гуруҳи томонидан инкассация сумкалари (қоплари) банк кассасига тўлиқ топширилганлигини текшириб кўради.
Шундан сўнг, инкассация бўлими томонидан бош бухгалтерга мазкур Йўриқноманинг 23-иловасига мувофиқ тақдим этилган хўжалик юритувчи субъектлардан инкассаторлар гуруҳи йиғиб келган ва банк кассасига топширган нақд пул тушумлари суммаси тўғрисидаги маълумотномада қайд этилган ёзувларни, аниқланган касса хатоликлари бўйича 17-иловага мувофиқ тузилган далолатномада қайд этилган суммаларни инобатга олган ҳолда, назоратчининг 176-шаклдаги назорат қайдномасидаги ҳамда 18-иловада кўрсатилган маълумотномадаги ёзувлар билан таққослайди.
Тафовутлар аниқланмаса, бош бухгалтер 18-иловада келтирилган маълумотномани имзолайди. Сўнгра, кунлик касса ҳужжатларига тикиш учун нақд пул тушумлари солинган сумканинг (қопнинг) илова қайдномасини, 15-иловадаги маълумотномани, 16-иловадаги журнални, 18-иловадаги маълумотномани, 176-шаклдаги нақд пул ва бошқа қимматликларни қайта санаш натижалари бўйича назорат қайдномасини, 23-иловадаги маълумотномани касса мудирига топширади.
119. Шунингдек, бош бухгалтер (ёки унинг ўринбосари) мазкур Йўриқноманинг 17-иловасига мувофиқ тузилган далолатноманинг иккала нусхасини ҳам бухгалтерия бўлими ходимларига топширади.
Бухгалтерия бўлими ходимлари 17-иловага мувофиқ тузилган далолатноманинг биринчи нусхаси асосида, инкассация сумкасининг (қопининг) юк хати бўйича тегишли ҳисобвараққа кирим қилинган суммани тўғрилаш учун тегишли бухгалтерия ўтказмасини амалга оширадилар ва у бухгалтериянинг кунлик ҳужжатлари йиғмажилдига тикилади. Далолатноманинг иккинчи нусхаси эса, мижознинг инкассация сумкасидан (қопидан) аниқланган касса хатоликларини маълум қилиш учун мижознинг (ёки унинг вакилининг) навбатдаги банкка ташрифида унга топширилади.
120. Банкнинг буйруғига асосан қайта санаш кассасининг ходимлари дам олиш кунлари ишлаганида, дам олиш кунлари кассирлар қайта саналган, ўраб-боғланган нақд пул ва бошқа қимматликларни ўзларининг назорат варақларида қайд этилган ҳамда кечки касса кассирига имзолатган ҳолда кечки касса ходимларига топширадилар.
Кечки кассанинг кассири, қайта санаш кассирларидан қабул қилиб олинган нақд пул ва бошқа қимматликлари умумий суммасини ўзининг 155-шаклдаги китобида қайд этиб қўяди ҳамда кейинги банк иш куни эрталаб, ушбу китобга имзо қўйдирган ҳолда касса мудирига топширади.
121. Қайта санаш кассасининг назоратчиси бўшатилган инкассация сумкаларини (қопларини), улар учун ажратилган махсус жойга (хонага) инкассация ходимларига кейинги кунда топшириш учун тахлаб қўяди. Банк ва инкассация бўлими ўртасида тузилган шартномада белгиланган вақтда бўш инкассация сумкаларини (қопларини) қайта санаш кассасининг назоратчиси томонидан инкассаторлар гуруҳига топшириш, мазкур Йўриқноманинг 24-иловасига мувофиқ шаклдаги инкассаторлар гуруҳига топширилган бўш инкассация сумкалари (қоплари) сонини қайд этиш китобида тегишли ёзувларни қайд этиш ҳамда инкассаторлар гуруҳи раҳбарининг тасдиқловчи имзосини қўйилиши асосида амалга оширилади.
Қайта санаш кассасининг ходимлари дам олиш кунлари ишлаганида, ушбу дам олиш кунлари инкассаторлар гуруҳига бўш инкассация сумкаларини (қопларини) қайта санаш кассасининг назоратчиси топширади. Дам олиш кунлари қайта санаш кассасининг ходимлари ишга жалб қилинмаганида, қайта санаш кассасининг назоратчиси, дам олиш кунидан олдинги охирги иш кунида кечки касса ходимларига, дам олиш кунлари бериладиган бўш инкассация сумкаларини (қопларини) инкассаторлар гуруҳига топширилган бўш инкассация сумкалари (қоплари) сонини қайд этиш китобида қайд этган ҳолда топширади.
Бунда инкассаторлар гуруҳи раҳбари бўш инкассация сумкаларини (қопларини) кечки касса ходимларидан мазкур Йўриқноманинг 24-иловасида келтирилган китобга қайд этилган ёзувларни ўз имзоси билан тасдиқлаган ҳолда, белгиланган тартибда қабул қилиб олади.

Download 267.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling