Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]


Download 267.07 Kb.
bet17/67
Sana07.05.2023
Hajmi267.07 Kb.
#1441336
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   67
Bog'liq
3028 29 06 2018 ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КАССА ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

(131-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 8 июндаги 13/11-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-2, 03.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2019 й., 10/19/3028-2/3366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
132. Тўлиқ пул боғламларини шакллантириш учун етарли бўлмаган алоҳида дасталарни бошқа кассирдан қабул қилиб олган кассир уларни қайтадан бирма-бир санаб олади ва бир хил қийматдаги ёки ҳар хил қийматдаги (1 000 сўмликлар алоҳида, 2 000 ва 5 000 сўмликлар алоҳида, 10 000 ва 20 000 сўмликлар алоҳида, 50 000 ва 100 000 сўмликлар алоҳида) тўлиқ бўлмаган боғламларга қўшиб боғлайди. Бунда, битта боғламдаги дасталарнинг сони 10 тадан ошмаслиги лозим.
(132-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 25 ноябрдаги 27/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-5, 17.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2021 й., 10/21/3028-5/1172-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бир хил номинал қийматга эга бўлган турли йиллар намунасидаги банкнотлар алоҳида дасталанган ҳолда ўраб-боғланиши лозим.
(132-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 25 ноябрдаги 27/4-сонли қарорига (рўйхат рақами 3028-5, 17.12.2021 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2021 й., 10/21/3028-5/1172-сон)
Дасталари тўлиқ бўлмаган банкнотлар ҳам «муомалага яроқли», «эскирган» ва «тўловга яроқсиз» тоифалари бўйича алоҳида жамланиши лозим.
Тўлиқ бўлмаган пул боғламларининг ва турли номинал қийматдаги пулларнинг дасталаридан тайёрланган боғламларнинг устки накладкаларига барча тегишли маълумотлар ва «йиғма» сўзи қўлда ёзилиши мумкин.
Шунингдек, «эскирган» тоифасига ажратилган турли қийматдаги банкнотларнинг дасталаридан ташкил топган пул боғламларининг устки накладкаларига ҳам «эскирган йиғма» сўзи қўлда ёзилиши мумкин.
Турли номинал қийматдаги банкнотларнинг дасталаридан шакллантирилган боғламларнинг устки накладкаларида ҳар бир қийматдаги пулларнинг сони, суммаси ва умумий суммаси кўрсатилиши лозим.
Банк кассасида «эскирган» пуллардан шакллантирилган тўлиқ боғламлар инкассация хизмати орқали Марказий банк Бош бошқармасининг Ҳисоб-китоб касса марказига топширилиши ёки у ердаги муомалага яроқли пулларга алмаштириб олиниши ҳам мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
133. «Давлат белгиси» давлат унитар корхонаси (бундан буён матнда «Давлат белгиси» ДУК деб юритилади) ўрамларидаги нақд пуллар 100 донадан дасталаниб, битта кўндаланг бандеролга ўраб-боғланган бўлади. Ҳар бир боғлам 10 та дастадан иборат бўлиб, унинг устки накладкасига «Давлат белгиси» ДУКнинг номи, банкнот номинал қиймати, боғламдаги банкнотлар умумий суммаси, боғлам шакллантирилган сана ва назоратчининг фамилияси, исми, отасининг исми ёки унинг коди каби реквизитлар босилган бўлиб, боғламлар полиэтилен пакетларга солинган бўлади.
(133-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 1 декабрдаги 27/14-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-6, 30.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 10/22/3028-6/1142-сон)
134. Кассирлар тангаларни ҳам саралаб, «муомалага яроқли» ва «нуқсонли» (эскирган) тоифаларга ажратган ҳолда, уларни номинал қийматига қараб ҳар 100 донасини алоҳида пакетга жойлайдилар. Бир хил номинал қийматдаги тангали пакетларнинг ҳар ўнтаси, ташқи чоклари бўлмаган битта стандарт қопчага жойланади.
Ҳар бир қопчанинг оғзи матодан тайёрланган ёрлиқ билан қўшиб тикилади ҳамда тугуни ва титилган жойи бўлмаган тизимча билан 2,5 айланишда маҳкам боғланганидан сўнг, пломбир билан пломбаланади. Тангали қопчаларга бириктирилган ёрлиқларга банк номи, коди, ўраб-боғланган сана, танга номинал қиймати ва умумий суммаси ёзилиб, кассир имзоси қўйилади. Шундан сўнг, ёрлиққа кассирнинг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилган тўртбурчак муҳри босилади.
135. Айланма кассадаги тангали қопчаларга картондан тайёрланган ёрлиқлар бириктирилиши мумкин. Ёрлиқлардан тизимча учлари ўтказилганидан сўнг тизимча сиқиб боғланади ва пломбир билан пломбаланади. Инкассаторлар гуруҳига топширилаётган тангали қопчанинг оғзида матодан тайёрланган ёрлиқ бўлиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
136. «Давлат белгиси» ДУК Зарбхонасида (бундан буён матнда Зарбхона деб юритилади) тангалар солинган ҳар бир қопчанинг оғзини тикишда матодан тайёрланган ёрлиқлар бириктирилади. Ушбу ёрлиқда Зарбхона номи, қопчадаги тангаларнинг номинал қиймати, умумий суммаси, тангалар қопчага солинган сана ҳамда назоратчининг коди қайд этилади. Қопчаларга солинган тангаларнинг номинал қийматидан келиб чиққан ҳолда, уларга қуйидаги ранглардаги:
50 сўмлик тангалар солинган қопчаларга — яшил;
100 сўмлик тангалар солинган қопчаларга — қизил;
200 сўмлик тангалар солинган қопчаларга — сариқ;
500 сўмлик тангалар солинган қопчаларга — оч кўк ёрлиқлар бириктирилади.
(136-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 8 сентябрдаги 16/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-4, 22.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2020 й., 10/20/3028-4/1407-сон)
137. Зарбхонанинг танга солинган қопчалари оғзи икки хил рангдаги, ёрлиқли томони оқ ва орқа томони эса қизил рангдаги ип билан тикилади. Бунда, қизил ип фақатгина оддий чок вазифасини эмас, балки назорат чоки ва пломба вазифасини ҳам бажаради.
Тикилаётган чок қопча оғзининг мустаҳкамлигини таъминлаши лозим. Бунда, чокнинг ўзидан-ўзи ечилиб кетмаслиги учун чокнинг икки томондаги учлари (тугундан кейин) 3 сантиметрдан кам бўлмаслиги лозим.
Ходим қопчани очаётган вақтида, қопнинг бутунлиги ва чокларнинг сўкилиб кетмаганлигига ишонч ҳосил қилиши, сўнгра ёрлиқнинг ўнг томонидаги қизил назорат ипининг биринчи тугуни ҳамда чокнинг бўш қисмини ечиб, иккала ипни тортиши керак.
Чок осон ечилиши ва ечилган иплар бутун бўлиши лозим.
138. Тангали қопчалар қабул қилинаётган вақтда, ёрлиқнинг борлиги, қопча, чок ва ипларнинг бутунлигига эътибор берилиши шарт. Ипнинг узилганлиги пломбанинг бузилганлиги билан баробардир. Инкассаторлар гуруҳига Зарбхона ёки банклардан шубҳали боғламлардаги қопчаларни қабул қилиш ман этилади.
139. Қопчадаги танганинг бир қисми олинган ёки унга қўшимча тангалар солинган ҳолларда тангалар қолдиғи доналаб саналиши, пакетдаги қадоқланган тангалар эса, ёзувларига қараб қайта саналиши шарт. Шундан сўнг, қопчага янги ёрлиқ бириктирилади. Бунда қопчанинг оғзи тугуни ва тугилган жойи бўлмаган тизимча билан 2,5 айланишда маҳкам боғланганидан сўнг, қопча қайтадан пломбир билан пломбаланади ва ёрлиққа тангани санаб қадоқлаган кассир имзоси қўйилади.
140. Кассирларда қолган тангали пакетлардан тўлиқ қопчаларни шакллантириб бўлмайдиган ҳолларда, уларни бирлаштириш учун бир ёки бир нечта кассирга берилади. Тўлиқ қопчаларни шакллантириб бўлмайдиган пакетлар бир хил қийматдаги (никель тангалар алоҳида, жез тангалар алоҳида) тўлиқ бўлмаган қопчаларга жойланиши мумкин. Лекин уларнинг умумий суммаси Зарбхона қопчаларидаги меъёр миқдоридан ошмаслиги лозим. Ушбу қопчаларнинг ёрлиқларида ҳар бир қийматдаги тангаларнинг суммаси алоҳида кўрсатилиши лозим.
Алоҳида пакетларга солинган, турли қийматдаги тангалардан шакллантирилган тўлиқ ёки тўлиқ бўлмаган қопчаларга бириктирилган ёрлиқларга «йиғма» сўзи ёзиб қўйилади.
141. Айланма кассада кейинги банк иш кунига қолаётган ҳамда касса мудири томонидан қайта саналиб, ўраб-боғланган ва банкнотлар тўлиқ боғламини шакллантириш учун етарли бўлмаган пул дасталари бандероль билан хочсимон шаклда боғланган ҳолда, тўлиқ бўлмаган тангали қопчалар оғзи эса тизимча билан боғланиб, пломбаланмаган ҳолда пул омборида сақланиши мумкин.
142. Тўлиқ дасталарни шакллантиришга етарли бўлмаган банкнотлар эса бандероль билан ўраб боғланади, лекин улар юқорида қайд этилган боғламларга қўшилмайди.
143. Кассирлар ўзлари саралаган, санаган ва ўраб-боғлаган банкнотлар дастаси, боғлами ёки тангали қопчадан касса хатоликлари қачон аниқланганлигидан қатъи назар, улар тўлиқ моддий жавобгар ҳисобланадилар.

Download 267.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling