Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
-боб. Айланма кассада якун чиқариш тартиби
Download 267.07 Kb.
|
3028 29 06 2018 ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КАССА ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
11-боб. Айланма кассада якун чиқариш тартиби
181. Банк томонидан касса хизмати кўрсатилаётган мижозларнинг сони ва бажарилаётган касса операцияларининг ҳажмидан келиб чиққан ҳолда банк касса тармоғида кирим ва чиқим кассалари ёки бирлаштирилган ҳолда кирим-чиқим кассаси ташкил этилиши мумкин. 182. Банк айланма кассасида бажарилган касса операциялари бўйича ҳар бир банк иш куни охирида якун чиқарилиши лозим. Бунинг учун иш куни якунида кирим ва чиқим кассалари кассирлари, тўлиқ бўлмаган даста ва боғламлардаги нақд пулларни касса мудирининг кўрсатмасига биноан кассирлардан бирига бирлаштириш учун топширади. Бунда, нақд пуллар қолдиғини топшираётган кассир ўзининг 155-шаклдаги китобига топширилаётган нақд пуллар суммасини қайд этади ҳамда қабул қилиб олувчи кассирга имзо қўйдирган ҳолда нақд пуллар қолдиғини унга топширади. Кассирлар томонидан жойланган тангали қопчалар ва пакетлар бошқа (тангалар қолдиғини жамлаётган) кассир томонидан доналаб саналмасдан, қопча устидаги ва пакет ичидаги ёзувларига қараб жамланади. Бунда, турли қийматдаги тангалар йиғма қопчага никель тангалар алоҳида, жез тангалар алоҳида жойланади. 183. Банк иш куни якунида кирим ва чиқим кассалари кассирлари, кун мобайнида тўпланган касса ҳужжатларининг умумий сонини ва умумий суммасини ўзларининг 155-шаклдаги китобида қайд этадилар. Шундан сўнг, кирим кассаси кассири 109-шаклдаги маълумотнома билан бирга, ўраб-боғланган нақд пул қолдиқлари суммасини ўзининг 155-шаклдаги китобига қайд этган ва касса мудирига имзолатган ҳолда унга топширади. Чиқим кассаси кассири эса 110-шаклдаги маълумотнома билан бирга, ўраб-боғланган нақд пул қолдиқлари суммасини ўзининг 155-шаклдаги китобига қайд этган ва касса мудирига имзолатган ҳолда унга топширади. 184. Касса мудири кирим, чиқим ва қайта санаш кассаси кассирларидан нақд пулларни, 109 ва 110-шаклдаги ҳисобот маълумотларини ва касса ҳужжатларини, шунингдек, қайта санаш кассаси назоратчисидан 176-шаклдаги назорат қайдномасини қабул қилиб олганидан сўнг: кассирларнинг 109 ва 110-шаклдаги маълумотномаларида акс эттирилган кирим ва чиқим суммаларини бухгалтерия бўлимининг масъул ходимлари томонидан текширилган ҳолда имзоланганлигини; кассирларнинг 109 ва 110-шаклдаги маълумотномаларида қайд этилган ёзувларни касса ҳужжатларига мувофиқлигини, банк иш куни охирига нақд пуллар қолдиғини кассирларнинг 155-шаклдаги китобида қайд этилган ёзувларга мослигини яъни, тўғри ҳисобланиб, аниқ акс эттирилганлигини; кассирлар томонидан топширилган ҳужжатлар сони ва суммаси, уларнинг 109 ва 110-шаклдаги маълумотномаларида қайд этилган ёзувларга мос келишини; қайта санаш кассаси кассирларидан қабул қилиб олган нақд пуллари суммасини 176-шаклдаги назорат қайдномасида қайд этилган умумий суммага мос эканлигини текшириб кўриши лозим. 185. Тафовутлар аниқланмаса, касса мудири қайта санаш, кирим ва чиқим кассаси кассирларидан қабул қилиб олган нақд пул суммалари, 109 ва 110-шаклдаги маълумотномалари ҳамда 176-шаклдаги назорат қайдномаси асосида мазкур Йўриқноманинг 28-иловасида кўрсатилган 111-шаклдаги кунлик касса айланмалари бўйича йиғма маълумотномани тўлдириб, имзолайди. Сўнгра, 109, 110 ва 111-шаклдаги маълумотномаларни бош бухгалтерга тақдим этади. Бош бухгалтер 111-шаклдаги маълумотноманинг умумий суммаларини 109 ва 110-шаклдаги маълумотномалардаги ёзувлар билан, шунингдек, бухгалтерия ҳисоби маълумотлари (кирим ва чиқим касса журналидаги ёзувлар ҳамда кирим ва чиқим касса ҳужжатлари асосида ҳақиқатда амалга оширилган бухгалтерия ўтказмалари суммалари) билан таққослайди. Тафовутлар аниқланмаса, касса мудирининг 111-шаклдаги маълумотномаси бош бухгалтер томонидан имзоланади ҳамда 109 ва 110-шаклдаги маълумотномалар билан бирга касса мудирига қайтарилади. Олдинги таҳрирга қаранг. 186. Банк иш куни охирида айланма кассада қоладиган банкнот ва тангаларнинг умумий суммалари, 10101 — «Айланма кассадаги нақд пуллар» ҳисобварағидаги нақд пуллар қолдиғи билан таққосланиши лозим. (186-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 8 сентябрдаги 16/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-4, 22.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2020 й., 10/20/3028-4/1407-сон) 187. Банкнинг тегишли ҳисобварақларида ҳисоби юритилаётган нақд пуллари, пул омборида бир-биридан ажратилган ҳолда, алоҳида стеллаж ёки сейфларда сақланиши шарт. Кунлик касса айланмаларининг тўғри қайд этилганлиги бош бухгалтер томонидан ҳам тасдиқлангач, касса мудири 120-шаклдаги китобга миллий валютадаги нақд пуллар кирими ва чиқимининг умумий суммасини ҳамда банк иш куни охирига чиқарилган айланма касса қолдиғини ёзиб қўяди. 188. Касса мудири банк иш куни бошига айланма кассада мавжуд бўлган қатъий ҳисобда турувчи бланклар қолдиғига, айланма кассага кирим қилинган шундай бланклар сонини қўшади ва айланма кассадан чиқим қилинганлари сонини айириб, банк иш куни охирига қатъий ҳисобда турувчи бланклар қолдиғини ҳисоблаб чиқаради. Банк иш куни охирига ҳисобланган қатъий ҳисобда турувчи бланклар қолдиғини ҳақиқатда мавжуд бўлган бланклар сони билан ҳамда бухгалтерия бўлимининг қатъий ҳисобда турувчи бланкларни кирим ёки чиқим қилишга асос бўлган ҳужжатларидаги ёзувлар билан таққослаб кўради. Тафовутлар аниқланмаса, қатъий ҳисобда турувчи бланклар қолдиғи банк иш куни охирида касса мудири томонидан мазкур Йўриқноманинг 29-иловасида кўрсатилган пул омборидаги қатъий ҳисобда турувчи бланклар ҳамда сақланаётган қимматликлар қолдиғини қайд этиш китобида акс эттириб борилиши лозим. 189. Айланма кассадаги нақд пуллар ва қатъий ҳисобда турувчи бланклар қолдиғи билан бухгалтерия ҳужжатларида қайд этилган маълумотлар ўртасида тафовут аниқланган ҳолда, касса мудири бунинг сабабини аниқлаб, дарҳол банк раҳбари ва бош бухгалтерига хабар беради. Банкдаги нақд пул ва бошқа қимматликларнинг бут сақланиши учун масъул бўлган моддий жавобгар шахслар аниқланган тафовут суммасини келиб чиқиш сабабларини аниқлашлари ҳамда шу куннинг ўзида тафовутни бартараф этиш чораларини кўришлари шарт. Download 267.07 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling