Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]


-боб. Пул омборида нақд пул ва бошқа қимматликларни бут сақланишини назорат қилиш тартиби


Download 267.07 Kb.
bet27/67
Sana07.05.2023
Hajmi267.07 Kb.
#1441336
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   67
Bog'liq
3028 29 06 2018 ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КАССА ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

13-боб. Пул омборида нақд пул ва бошқа қимматликларни бут сақланишини назорат қилиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
203. Банк раҳбари, бош бухгалтер ва касса мудири моддий жавобгар шахслар ҳисобланиб, уларга пул омборларидаги нақд пул ва бошқа қимматликларнинг бут сақланиши, дахлсизлигини таъминлаш вазифалари юклатилади. Моддий жавобгар шахслар пул омбори эшигини шахсан иштирок этган ҳолда, биргаликда очиб-ёпишлари шарт.
Пул омбори эшигини моддий жавобгар шахсларнинг биометрик белгиларини идентификация қилиш орқали очиб-ёпиш 226-банд талабларига тўлиқ жавоб берса, моддий жавобгарлик банк бошқаруви раисининг буйруғига асосан банк раҳбарининг ўрнига унинг ўринбосари зиммасига юклатилиши мумкин. Бунда, банк раҳбари моддий жавобгар шахсларнинг фаолиятини умумий назоратга олиши лозим.
Банк бошқарув раиси ўзгарганда, аввалги раиснинг моддий жавобгарликни банк бўлинмасининг ўринбосари зиммасига юклаш тўғрисидаги буйруғи янги тайинланган банк бошқарув раиси томонидан бир ой муддатда қайта кўриб чиқилиб, янгиланиши лозим.
Пул омборига эга бўлмаган тижорат банкларининг алоҳида бўлинмаларида, шунингдек, штатлар бирлигида алоҳида бўлинма раҳбари, бош бухгалтери ва касса мудири лавозимлари мавжуд бўлмаган ҳолларда, нақд пул ва бошқа қимматликларни бут сақланишини таъминлаш бўйича моддий жавбгарлик, банкнинг тегишли буйруғига асосан, мазкур банк бўлинмасининг бошқа лавозимдаги ходимлари зиммасига юклатилиши ҳамда улар билан моддий жавобгарлик тўғрисида шартномалар тузилиши лозим.
(203-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 1 декабрдаги 27/14-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-6, 30.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 10/22/3028-6/1142-сон)
204. Банк пул омборидаги нақд пул ва бошқа қимматликларни ҳамда пул омборлари калитларини бир моддий жавобгар шахсдан бошқасига вақтинча топширилиши:
банк бош бухгалтери ва касса мудиридан — банк раҳбарининг буйруғига асосан;
банк раҳбаридан — вилоят (шаҳар) филиали раҳбарининг ёки Бош банк раҳбарининг буйруғига асосан амалга оширилади.
205. Банкда учта моддий жавобгар шахсларнинг (банк раҳбари, бош бухгалтери ва касса мудири) бир вақтнинг ўзида ишда бўлмаслигига йўл қўймаслик чоралари кўрилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банкнинг моддий жавобгар шахслари ишда бўлган вақтда пул омборидаги нақд пул ва бошқа қимматликларнинг бут сақланиши учун жавобгарликни бошқа ходимлар зиммасига юкланишига рухсат этилмайди.
(205-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 1 декабрдаги 27/14-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-6, 30.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 10/22/3028-6/1142-сон)
206. Нақд пул ва бошқа қимматликларнинг бутлигини таъминлаш мақсадида, касса операцияларини бажарувчи ходимлардан бири эгаллаб турган лавозимидан озод этилганида ҳам унга топширилган нақд пул ва бошқа қимматликлар тўлиқ, бирма-бир ва доналаб қайта санаб қабул қилиниши лозим.
207. Банк иш куни бошида пул омборидан олиб чиқилган, шунингдек, инкассация хизмати орқали бошқа банкдан олиб келинган нақд пул ва бошқа қимматликларнинг қолдиқлари банк иш куни якунлангач, белгиланган тартибда пул омборларига киритилиши лозим. Банк иш куни давомида чиқим қилинмайдиган нақд пул ва бошқа қимматликлар пул омборларида сақланиши керак.
Банкда бир нечта пул омборлари мавжуд бўлса, уларга тартиб рақамлари қўйилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
208. Пул омборидаги нақд пул ва бошқа қимматликлар қулфланадиган темир стеллаж, сейф ёки темир жавонларда сақланиши керак. Пул омборидаги ва касса тармоғидаги барча темир шкаф, стеллаж, сейфлар ва тангалар сақланадиган қутиларга тартиб рақамлари қўйилган бўлиши лозим. Нақд пул ва бошқа қимматликларнинг ҳисоб-китоби қайси ҳисобварақда юритилаётганлигига қараб, уларнинг ҳар бирини пул омборида алоҳида стеллаж, темир шкаф ёки сейфларда сақлаш керак.

Download 267.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling