Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Download 267.07 Kb.
|
3028 29 06 2018 ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КАССА ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
(214-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 1 декабрдаги 27/14-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-6, 30.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 10/22/3028-6/1142-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг. 215. Пул омборидаги «Давлат белгиси» ДУК ўрамидаги пуллар, «муомалага яроқли», «эскирган» ва «тўловга яроқсиз» тоифасига ажратилган нақд пуллар бир-биридан алоҳида ҳамда номинал қийматлари бўйича сараланган ҳолда сақланиши лозим. Шу жумладан, чет эл валютаси (йўл чеклари, чет эл валютасидаги қимматликлар), ҳар бир турдаги, тоифадаги хорижий валюталар ҳам алоҳида боғламларда, хорижий валютадаги тангалар эса қопчаларда, уларнинг номинал қийматлари бўйича ажратилган ҳолда сақланиши лозим. (215-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 8 сентябрдаги 16/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-4, 22.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2020 й., 10/20/3028-4/1407-сон) Пул омборларидаги стеллаж, темир шкаф ва сейфларда тангали қопчаларни қўйиш учун жой бўлмаса, уларни полга қўйилган поддон устида сақлашга рухсат этилади. 216. Банк кассирлари томонидан ўраб-боғланган банкнот ва тангалар қайта саналмаган ҳолда пул омборида икки йилгача сақланиши мумкин. 217. Нақд пуллар намунаси пул омборида сақланиши, зарурат туғилганда, уларни мижозга кўрсатиш учун касса тармоғига олиб чиқилиши ва банк иш куни якунига қадар ушбу намуналар пул омборига қайтарилиши шарт. Нақд пуллар намуналари ўзининг номинал қиймати бўйича 171-шаклдаги китобда ҳисобга олиниши лозим. Олдинги таҳрирга қаранг. Банкка сақлаш учун топширилган нақд пул ва бошқа қимматликлар қабул қилиб олинган санаси бўйича, тартиб рақамига қараб жойлаштирилган ҳолда пул омборида сақланиши керак. Пул омборида сақланаётган ҳар бир пакет ёки қопга балансдан ташқари ҳисобварақ бўйича кирим касса ордерининг нусхаси бириктириб қуйилиши шарт. Ушбу кирим ордерларида пакет ёки қоп ким томонидан топширилганлиги, сақлаш учун топширилган қимматликнинг тури ва суммаси, тартиб рақами ҳамда балансдан ташқари ҳисобвараққа кирим қилинган санаси кўрсатилади. (217-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 25 ноябрдаги 27/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-5, 17.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2021 й., 10/21/3028-5/1172-сон) 218. Пул омборидаги қатъий ҳисобда турувчи бланклар ва сақлаш учун қабул қилинган қимматликлар: дафтар ёки китобча кўринишдаги бланклар — ҳар бир дафтар ёки китобча шартли «1 сўм» баҳода; алоҳида варақ кўринишидаги бланклар — ҳар бир донаси, шунингдек, бир хил тартиб рақамли жуфт варақли (ёки комплект) бланклар ҳар бир комплекти шартли «1 сўм» баҳода; банк мижозларидан белгиланган тартибда сумкага (қопга) солиниб, қоп оғзи боғланган ва муҳрланган ҳолда ёки пакетга солиниб оғзи елимланган ва муҳрланган ҳолда сақлаш учун топширилган қимматликларнинг ҳар бир қопи шартли «1 сўм» баҳода ёки мижоз билан келишилган баҳода; Олдинги таҳрирга қаранг. банк томонидан ажратилган кредитлар таъминоти учун қабул қилинган ҳужжатлар пакетга солиниб оғзи елимланган ва банк муҳри билан муҳрланган ҳолда сақлаш учун топширилганда тегишли балансдан ташқари ҳисобварақ бўйича расмийлаштирилган кирим касса ордерида қайд этилган қиймати бўйича; (218-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 25 ноябрдаги 27/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-5, 17.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2021 й., 10/21/3028-5/1172-сон) банкка тегишли қимматли қоғозлар ва ўз қийматига эга бўлган тўлов ҳужжатлари номинал қиймати бўйича 171-шаклдаги китобда ҳисобга олиниши лозим. 219. Банкнинг моддий жавобгар шахслари пул омборини ёпишдан аввал, нақд пуллар ва бошқа қимматликларнинг бут сақланаётганлигини, уларнинг ҳисоби тўғри юритилаётганлигини ҳамда балансдаги маълумотларни, касса китобларидаги ёзувларни ва ҳақиқатда мавжуд бўлган нақд пуллар, қимматликлар қолдиқларига мос келишини текшириб кўришлари шарт. Бунинг учун: айланма кассадаги миллий валютадаги нақд пуллари қолдиғини 10101 — «Айланма кассадаги нақд пуллар» ҳисобварағидаги миллий валюта қолдиғига ҳамда 120-шаклдаги китобда қайд этилган ёзувларга мос келишини; айланма кассадаги хорижий давлатларнинг нақд валюталари қолдиқларини 10101 — «Айланма кассадаги нақд пуллар» ҳисобварағидаги ҳар бир хорижий валюта қолдиғига ҳамда мазкур Йўриқноманинг 32-иловасида келтирилган 121-шаклдаги нақд чет эл валютаси ва чет эл валютасидаги тўлов ҳужжатлари қолдиғини қайд этиш китобида қайд этилган ёзувларга мос келишини; Олдинги таҳрирга қаранг. Download 267.07 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling