Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]


Download 267.07 Kb.
bet32/67
Sana07.05.2023
Hajmi267.07 Kb.
#1441336
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   67
Bog'liq
3028 29 06 2018 ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КАССА ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

(230-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 25 ноябрдаги 27/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-5, 17.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2021 й., 10/21/3028-5/1172-сон)
231. Банк сақлаш учун топширилган ўзининг дубликат калитларини қайтариб олиши учун, ушбу калитларни қайтариб беришни сўраган ҳолда тайёрланган ва моддий жавобгар шахсларининг имзоси қўйилиб, банкнинг думалоқ муҳри билан тасдиқланган хатга 004-шаклдаги квитанцияни илова қилган ҳолда, дубликат калитлари сақланаётган банкка мурожаат қилиши лозим.
232. Сақлаш учун топширилган банкнинг дубликат калитларини олиш, ушбу калитлардан бири синиб қолган ёки йўқолган ҳолларда ҳамда уч моддий жавобгар шахслардан бири алмашганда (дубликат калитларини ҳақиқатда мавжудлигини текшириш учун) амалга оширилади. Шунингдек, банкда тафтиш ўтказиш жараёнида ҳам тафтиш гуруҳи бошлиғининг талабига асосан дубликат калитлар текшириб кўриш учун олиб келиниши мумкин.
Дубликат калитлари қайтариб олинган ҳолларда, моддий жавобгар шахслар томонидан калитларни қайтариб олиш сабаблари кўрсатилган ҳолда далолатнома тузилиб, улар томонидан имзоланиши лозим. Шунингдек, дубликат калитларини қайтариб олишга калитлардан бирининг йўқотилганлиги сабаб бўлса, унда айбдор шахсга нисбатан интизомий жазо чоралари кўрилиши мумкин.
Банкнинг раҳбари томонидан синган ёки йўқолган калитлар билан боғлиқ муаммо тўлиқ бартараф этилгач, шунингдек, текширувчилар дубликат калитлари мавжудлигини текшириб бўлганларидан сўнг, дубликат калитларини, улар олинган куннинг ўзидаёқ яқин масофада жойлашган банкка белгиланган тартибда қайтариб топшириш чоралари кўрилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
233. Банк раҳбари вақтинча ўзгарган ҳолларда, квитанция ва дубликат калитларини бошқа банкка топшириш ҳақидаги хат ва ушбу калитларни сақлаш учун қабул қилинганлиги тўғрисида 004-шаклдаги квитанция вақтинча раҳбарлик лавозимига тайинланган шахсга топширилади. Мазкур жараён пул омборларининг асосий калитлари ҳамда банкдаги нақд пул ва бошқа қимматликларнинг бир мансабдор шахсдан иккинчисига топшириш ёки қабул қилиб олиш банкдаги нақд пул ва бошқа қимматликларни топшириш-қабул қилиш бўйича тузилган далолатномани расмийлаштириш орқали амалга оширилади.
(233-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувнинг 2018 йил 15 декабрдаги 39/19-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-1, 23.01.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2019 й., 10/19/3028-1/2532-сон)
234. Пул омбори, сейф ёки металл шкафларнинг калитлари йўқолиб қолган ёки ишга яроқсиз ҳолга келган тақдирда, бундай ишларга фақат синалган ва бу иш билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлган мутахассислар жалб этилиши шарт.
Банк раҳбари томонидан тайинланган комиссия қулфнинг ички тузилмаси ўзгартирилганлиги ва янги калитлар тайёрланганлиги ҳақида далолатнома тузиши шарт. Унда қулфнинг ички тузилмасини ўзгартириш ва янги калитлар тайёрлаш сабаблари, бу ишларни бажарган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда тегишли рухсатномага эга эканлиги кўрсатилиши лозим. Ушбу далолатнома банк раҳбарининг махсус йиғмажилдида сақланади.
235. Кирим, чиқим ва қайта санаш кассаларига ўрнатилган махсус столларнинг дубликат калитлари алоҳида қопга солиниб, уч моддий жавобгар шахсларнинг сурғучли муҳрлари билан муҳрланган, лекин банк балансида акс эттирилмаган ҳолда ушбу банкнинг пул омборида сақланишига рухсат этилади.
236. Пул омборига фақат пул омбори эшигининг калитлари ва сурғучли муҳрларига эга бўлган (ёки тегишли дастурий таъминотга биометрик белгилари киритилган) моддий жавобгар шахслар биргаликда (бир вақтда) кириб-чиқишлари шарт.
Банкнинг бошқа ходимлари (агар уларга айланма кассада касса операцияларини бажариш ҳуқуқи берилган бўлса) пул омборига фақат банк раҳбарининг рухсати билан моддий жавобгар шахслар иштирокида кириб-чиқишлари мумкин.
237. Банк пул омборлари доимо қулфланган бўлиши, у ерда нақд пул ва бошқа қимматликлар мавжуд бўлган тақдирда эса, моддий жавобгар шахсларнинг сурғучли муҳрлари билан муҳрлаб қўйилиши шарт.
238. Пул омборларини банк иш куни бошида қўриқлаш хизматидан қабул қилиб олиш, иш куни охирида унинг эшикларини муҳрлаш ва қўриқлашга топшириш, қўриқлаш хизмати ходими иштирокида амалга оширилади. Пул омборини қўриқлаш хизмати ходимидан қабул қилиб олинган (унинг эшикларини амалда очилган) вақти, шунингдек, пул омборини қўриқлаш хизмати ходимига топширилган (унинг эшикларини ёпилган) вақти 161-шаклдаги китобда қайд этиб борилиши шарт.
Банк иш куни якунида (шу жумладан, дам олиш ёки байрам кунлари) кечки касса ва қайта санаш кассасида ёки пул омборидан ташқарида жойлашган сейфда нақд пул ва бошқа қимматликлар сақлаш учун қолдирилса, ушбу кассалар эшиклари, шунингдек, пул омборидан ташқарида жойлашган сейф учун ҳам алоҳида 161-шаклдаги китоб юритилиши керак. Нақд пул ва бошқа қимматликлар сақланаётган кассалар қўриқлаш хизматига топширилгандан сўнг, 161-шаклдаги китоб кассани қўриқлаш хизматига топширган касса ходимининг сейфи ёки металл шкафида сақланиши лозим.
239. Банк иш куни давомида нақд пул ва бошқа қимматликлар билан касса операциялари бажарилган ёки бажарилмаганлигидан қатъи назар, пул омборлари моддий жавобгар шахслар томонидан ҳар бир банк иш кунида албатта очиб кўрилиши ва текширилиши шарт.
240. Моддий жавобгар шахслар пул омборини очишдан аввал:
а) қўриқлаш хизмати ходими иштирокида пул омборининг эшик ва қулфлари, эшиклардаги тизимча ўтказиладиган ҳалқа мосламалари бузилмаганлигини, шунингдек, тизимча ва сурғучли муҳрлар изларининг бутлигини текшириб кўришлари;
б) касса мудири ТҚП навбатчисига телефон орқали «махсус пароль» билан мурожаат қилиб, пул омборини техник қўриқлаш пультидан қабул қилиб олиши ва бу ҳақида мазкур Йўриқноманинг 38-иловасидаги китобга тегишли ёзувларни қайд этиши;
в) пул омбори эшигига боғланган тизимчанинг (тугундан юқори қисмини) бир томонини қирқиб, сурғучли муҳр излари туширилган тахтачани оладилар. Пул омборининг асосий эшиги касса мудирига ва банк раҳбарига бириктирилган калитлар билан очилиб, (темир панжарали эшик очилмаган ҳолда) пул омборининг деворлари, шифти ва поли кўздан кечирилиб, пул омборига кириш учун уринишлар бўлмаганлигига ишонч ҳосил қилинганидан сўнг, темир панжарали эшик бош бухгалтердаги калит билан очилади ва тахтачадаги сурғучли муҳрлар изи йўқ қилинади;
г) банк филиал моддий жавобгар шахслари 161-шаклдаги китобга тегишли ёзувларни қайд этган ҳолда, имзоларини қўйиб, қўриқлаш хизмати ходимидан пул омборини қабул қилиб олинганликларини тасдиқлайдилар.
241. Пул омборини очиш жараёнида:
пул омбори эшиги, эшикдаги қулфлар, тизимча ўтказиладиган ҳалқа мосламалари, сурғучли муҳрлар излари бузилганлиги ёки тизимчани узилганлиги аниқланса;
темир панжарали эшик очилмаган ҳолда пул омборининг деворлари, шифти ва поли кўздан кечирилганида пул омборига киришга уриниш бўлганлиги аниқланса, темир панжарали эшикни очмаган ҳолда, зарур чораларни кўриш мақсадида Бош банкка ва Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармасига бу тўғрисида зудлик билан хабар берилади.
Шунингдек, мавжуд вазият, ҳолат батафсил баён этилган ҳолда тўрт нусхада далолатнома тузилади ва уни банкнинг моддий жавобгар шахслари ва қўриқлаш хизмати вакили имзолайдилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
242. Бундай ҳолатда жиноят қидирув, терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар, суриштирув органлари вакиллари келганларидан сўнг, уларнинг кузатуви остида пул омборининг эшиги очилади. Девор, пол ва шифтларга шикаст етказилган бўлса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакилининг рухсатидан сўнг, пул омборига кирилади ҳамда ундаги нақд пул ва бошқа қимматликлар дарҳол текшириб кўрилади. Пул омборидаги нақд пул ва бошқа қимматликларни текшириш натижалари бўйича тўрт нусхада далолатнома тузилади ҳамда ушбу текширувда иштирок этган барча шахслар уни имзолайдилар.

Download 267.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling