Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
-боб. Нақд пул ва бошқа қимматликларни тафтиш қилиш тартиби
Download 267.07 Kb.
|
3028 29 06 2018 ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КАССА ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
14-боб. Нақд пул ва бошқа қимматликларни тафтиш қилиш тартиби
250. Банкда нақд пул ва бошқа қимматликларнинг бут сақланаётганлигини тафтиш қилиш ҳамда бажарилган касса операцияларини текшириш қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши лозим: а) банк раҳбарининг тегишли буйруғига асосан: ҳар йилнинг 1 январь ҳолатига кўра; ҳар чоракда камида бир марта тўсатдан; бош бухгалтер ёки касса мудири алмашаётганида ёхуд вақтинча алмашаётганида. Олдинги таҳрирга қаранг. б) Бош банк буйруғига асосан банк раҳбари (ёки моддий жавобгарлик юклатилган унинг ўринбосари) алмашаётганида ёки вақтинча алмашаётганида. (250-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 1 декабрдаги 27/14-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-6, 30.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 10/22/3028-6/1142-сон) Шунингдек, бошқа ҳолларда Марказий банк ёки Бош банк (тижорат банкининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ёки Тошкент шаҳар филиали) фармойишлари асосида ҳам банкдаги нақд пул ва бошқа қимматликлар тафтиш қилиниши, бажарилган касса операциялари текширилиши мумкин. Бунда, банкда нақд пул ва бошқа қимматликларнинг бутлигини тафтиш қилиш, касса ишининг аҳволини ўрганиш бўйича ўтказиладиган барча текширишларни кутилмаганда, тўсатдан ўтказилиши тавсия этилади. 251. Марказий банк ёки Бош банк ходимлари томонидан банкда нақд пул ва бошқа қимматликларнинг бут сақланиши бўйича тафтиш ўтказилган бўлиб, банкда касса операцияларини бажариш борасидаги ишларни қониқарли аҳволда эканлиги тасдиқланса, ушбу чоракда такроран чоракли тафтиш ўтказилмаслиги мумкин. Банкда ҳар чоракда камида бир марта тўсатдан ўтказиладиган тафтишларни мазкур Йўриқноманинг 250-бандида қайд этилган бошқа тафтишлар билан бирга қўшиб ўтказилишига рухсат этилмайди. 252. Банкда нақд пул ва бошқа қимматликларнинг бут сақланиши бўйича ўтказиладиган тафтишлар орасидаги муддат уч ойдан ошмаслиги лозим. 253. Ўтказилган тафтиш натижалари бўйича «Хизмат доирасида фойдаланиш учун» грифи қўйилган банкда нақд пул ва бошқа қимматликларни тафтиш қилиш натижалари бўйича далолатнома тузилиб, банкнинг бош бухгалтерини сейфида, алоҳида йиғмажилдда сақланиши шарт. 254. Банк кассасида тафтиш ўтказиш банк раҳбари томонидан чиқарилган ёзма буйруқ билан тайинланган малакали мутахассислар томонидан амалга оширилади. Тафтиш ўтказишга жалб этиладиган ходимлар сони банкда бажарилган касса операцияларининг ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. 255. Банкдаги нақд пул ва бошқа қимматликларни тафтиш қилиш учун муайян билим ва тажрибага эга, нақд пул ва бошқа қимматликлар билан касса операцияларини бажаришга алоқаси бўлмаган ходимлар жалб этилиши лозим. Улардан бири тафтиш гуруҳи раҳбари этиб тайинланади ҳамда тафтишнинг тўғри ташкил этилиши ва белгиланган қоидаларга мувофиқ ўтказилиши учун жавобгар ҳисобланади. 256. Банк раҳбари алмашаётганида нақд пул ва бошқа қимматликларни қабул қилиб олиш ва топшириш муносабати билан ўтказиладиган тафтиш, тегишли банк Бошқаруви раисининг (ёки унинг ўринбосари) буйруғи билан тайинланган Бош банк масъул ходими бошчилигидаги комиссия томонидан амалга оширилади. Банкнинг бош бухгалтери ёки касса мудири алмаштирилаётганида, нақд пул ва бошқа қимматликларни бир моддий жавоб шахсдан қабул қилиб олиниши ҳамда иккинчи бир моддий жавобгар шахсга топширилиши муносабати билан ўтказиладиган тафтишда Бош банк ёки унинг ҳудудий бошқармаси масъул вакили иштирок этиши лозим. 257. Банкнинг раҳбари, бош бухгалтери ёки касса мудири эгаллаб турган лавозимидан озод этилганида, банк кассадаги нақд пул ва бошқа қимматликлар тўлиқ, бирма-бир ва доналаб қайта саналиши шарт. Бош банк раҳбари томонидан моддий жавобгар шахслардан нақд пул ва бошқа қимматликларни қабул қилиб олиш — топшириш тўғрисидаги буйруғида белгиланган муддати банкдаги нақд пул ва бошқа қимматликларни тўлиқ, бирма-бир ва доналаб қайта санаш учун етарли бўлмаса, белгиланган муддат узайтирилиши мумкин. 258. Ушбу банкда ишламайдиган, лекин тафтиш ўтказишга белгиланган тартибда жалб қилинган шахсларни, Бош банк раҳбарининг (ёки унинг ўринбосари) имзоси қўйилган ва банкнинг думалоқ муҳри билан тасдиқланган гувоҳнома ҳамда касса тармоғига кириш учун рухсатнома берилган тақдирда, кассада ўтказиладиган тафтишда иштирок этишга рухсат этилади. Тафтиш ўтказишга жалб этилган ва кассага киришга рухсатномаси бўлмаган шахсларга вақтинчалик (тафтиш ўтказиш муддатига) рухсатнома берилади. 259. Тафтиш моддий жавобгар шахслар иштирокида ўтказилади. Моддий жавобгар шахс турли сабабларга кўра тафтиш жараёнларида иштирок этмаган бўлса, бу ҳақида далолатномада алоҳида қайд этилиши лозим. 260. Ўтказиладиган тафтишлар банкда касса операцияларини бажарилишига, мижозларга касса хизматини кўрсатишга халақит бермаслиги лозим. 261. Тафтиш гуруҳи раҳбари касса тармоғига кириб, тафтишни бошлаган заҳоти барча пул омборларини ўзининг сурғучли муҳри билан муҳрлайди, айланма кассада бажарилаётган барча касса операцияларини эса ўз назоратига олиб, кечки касса ва қайта санаш кассасидаги нақд пул ва бошқа қимматликларни ҳам тафтиш қилади. 262. Кассадаги барча нақд пул ва бошқа қимматликлар тўлиқ тафтиш қилиб бўлингунига қадар, моддий жавобгар шахсларнинг пул омборларига кириб-чиқишлари, шунингдек, нақд пул ва бошқа қимматликларни пул омборидан олиб чиқиш ёки олиб кириш фақат тафтиш гуруҳи раҳбарининг кузатуви, назорати остида амалга оширилишига рухсат этилади. Кассадаги барча нақд пул ва бошқа қимматликларни банк иш кунининг охиригача тафтиш қилишнинг имкони бўлмаса, иш куни охирида тафтиш гуруҳи раҳбари моддий жавобгар шахслар билан биргаликда пул омборларини ҳамда нақд пул ва бошқа қимматликлар сақланаётган сейфларни муҳрлаб, белгиланган тартибда қўриқлаш хизматига топширади. Тафтиш гуруҳи раҳбарининг муҳри тахтачага моддий жавобгар шахсларнинг муҳрларидан олдин қўйилиб, муҳр намунаси банкдаги қўриқлаш хизмати ходимига топширилади ва уни қабул қилиб олганлиги тўғрисида ундан тилхат олинади. 263. Ўтказиладиган тафтиш барча нақд пул ва бошқа қимматликларнинг айнан бир санадаги (ҳолатдаги) қолдиғини шундай кетма-кетлик билан текшириш орқали ўтказилиши керакки, бунда ўғрилик, нақд пул ва бошқа қимматликлар камомадини яшириш учун ҳеч қандай имконият қолдирилмаслиги лозим. 264. Тафтишнинг дастлабки босқичида банкдаги барча нақд пул ва бошқа қимматликларнинг суммалари уларнинг боғламлари, устки накладкадаги ёзувлари, қопчаларга бириктирилган ёрлиқдаги ёзувлари бўйича ҳисоблаб чиқилади. Олдинги таҳрирга қаранг. Шундан сўнг, тафтиш ўтказилаётган кунда ушбу ҳисоб-китоблар амалга оширилгунига қадар бажарилган кирим ва чиқим касса операциялари суммаси инобатга олинган ҳолда нақд пул ва бошқа қимматликлар қолдиқлари ҳисоблаб чиқилади. Ҳисобланган қолдиқ суммалар тегишли касса китобидаги ёзувлар ҳамда мос баланс ва балансдан ташқари ҳисобварақларда қайд этилган суммалар билан таққослаб кўрилади. Download 267.07 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling