Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]


Download 267.07 Kb.
bet31/67
Sana07.05.2023
Hajmi267.07 Kb.
#1441336
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   67
Bog'liq
3028 29 06 2018 ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КАССА ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

(2201-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 8 сентябрдаги 16/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 3028-4, 22.10.2020 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2020 й., 10/20/3028-4/1407-сон)
221. Касса мудири томонидан юритиладиган пул омборининг касса китоблари ёзувлар билан тўлганида, улар 1 йил пул омборида сақланиши, шундан сўнг белгиланган тартибда банк архивига топширилиши лозим. Шунингдек, кассирларнинг 155-шаклдаги касса китоблари ҳам тўлганидан кейин 1 йил пул омборида сақланиши ва кейинчалик белгиланган тартибда йўқ қилиниши керак.
222. Банк моддий жавобгар шахслари пул омборларида сақланиши лозим бўлган нақд пул ва бошқа қимматликлар, касса китоблари ва ҳужжатларнинг барчаси пул омборига олиб кирилганлигига ҳамда уларнинг бутлигига, шунингдек, омбордаги барча сейф, стеллаж ва шкафларнинг қулфланганлига ва чироқларнинг ўчирилганлигига ишонч ҳосил қилганларидан сўнг, пул омборини қулфлайдилар.
223. Банк пул омборидаги нақд пул ва бошқа қимматликларнинг бут сақланишини таъминлаш учун уларнинг эшиклари моддий жавобгар шахсларнинг бевосита иштирокида, улар ўзларига бириктирилган калитдан кетма-кет фойдаланган ҳолда пул омбори эшигини очиб-ёпадилар. Бунда, пул омборининг:
биринчи калит — касса мудирида;
иккинчи калит — банк раҳбарида;
учинчи (темир панжарали эшикни очадиган) калит — бош бухгалтерда сақланиши лозим.
224. Банк пул омбори қулфланганидан сўнг, моддий жавобгар шахсларнинг сурғучли муҳрлари билан муҳрланади. Пул омбори эшигини муҳрлашда фақат сурғуч ишлатилиши шарт. Бунда, бутун ва тугунлари бўлмаган тизимча пул омбори эшигининг ҳалқаларидан ўтказилгач, етарлича узунликка эга бўлган тизимча учта чуқурликка эга бўлган тахтача устига қўйилиб сурғучланади ҳамда моддий жавобгар шахсларнинг сурғучли муҳрлари билан муҳрланади.
Сурғучлаш жараёнида тизимчани етарлича узунликка эга эканлигига ҳамда тахтачадаги чуқурчаларга сурғуч қўйилганда, сурғучни чуқурчалар доирасидан чиқиб кетмаслигига эътибор қаратиш лозим. Бу ўз навбатида, тизимчани узмасдан ёки муҳрларни бузмасдан пул омбори эшигини очиб бўлмаслигини таъминлайди.
Пул омбори эшигини сурғучли муҳрлар билан муҳрлаш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилиши лозим:
биринчи (юқоридаги чуқурчага) муҳрни — касса мудири;
иккинчи (ўртадаги чуқурчага) муҳрни — бош бухгалтер;
учинчи (пастдаги чуқурчага) муҳрни — банк раҳбари қўйиши шарт.
225. Ушбу моддий жавобгар шахслар доимо пул омборларининг калитлари ва лавозим муҳрларини бошқа шахслар томонидан фойдаланишга имконият қолдирмаган ҳолда сақлашлари шарт. Моддий жавобгар шахслар ўзларига бириктирилган калитлар ва сурғучли муҳрларни бир-бирларига ва бошқа шахсларга топширишлари тақиқланади.
226. Шунингдек, банк пул омборларини ёпиш, очишда замонавий технологиялар асосида яратилган ҳамда хавфсизликни янада кучайтириш имкониятини бера оладиган, дастурий таъминотга асосланган воситалар ёрдамида моддий жавобгар шахсларнинг биометрик («бармоқ изи», «кўз гавҳари», «товуш диапазони» ва бошқа) белгиларига қараб идентификация қилишга қодир бўлган инновацион усуллардан фойдаланишга ҳам рухсат этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Моддий жавобгар шахсларни биометрик белгиларига қараб идентификация қилиниши пул омбори эшигини қулфланиши ёки очилишига бевосита, узвий тарзда таъсир кўрсатса, яъни ушбу эшикни фақат калитлар ёрдамида очиб-ёпиш имконияти мавжуд бўлмаса, бундай тарзда жиҳозланган эшик қулфланганидан сўнг, уни сурғучли муҳр билан муҳрланиши талаб этилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(226-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 1 декабрдаги 27/14-сонли қарорига (рўйхат рақами 3028-6, 30.12.2022 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 10/22/3028-6/1142-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(226-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 1 декабрдаги 27/14-сонли қарорига (рўйхат рақами 3028-6, 30.12.2022 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 10/22/3028-6/1142-сон)
227. Қулфланган ва муҳрланган пул омборини қўриқлаш хизмати ходимига топшириш вақтида қўриқлаш хизмати ходими пул омбори қулфланганлигини, эшикдаги ҳалқалардан ўтказилган тизимчанинг узилмаганлигини текшириб кўради ва сурғучли муҳрлар изларини, уларнинг намуналари билан солиштириб кўради. Бунинг учун қўриқлашга топшириладиган пул омбори (сейфлар, темир шкафлар) эшикларини муҳрлашда ишлатиладиган муҳрларнинг намуналари қўриқлаш хизмати ходимига тилхат асосида топширилган бўлиши керак.
228. Қўриқлаш хизмати ходими пул омбори эшиги белгиланган тартибда қулфланган ва муҳрланганлигига ишонч ҳосил қилгач, кассанинг мазкур Йўриқноманинг 37-иловасида келтирилган 161-шаклдаги пул омборини очилиши, ёпилиши ҳамда қўриқлаш хизмати ходимига топширилиши ва ундан қабул қилиб олинишини қайд этиш китобига имзо қўйган ҳолда, пул омборини қўриқлаш учун қабул қилиб олади.
Шундан сўнг, касса мудири жойлардаги ТҚП навбатчисига телефон орқали «махсус пароль» билан мурожаат қилиб, пул омборини ТҚПга топширади ва бу ҳақида тегишли ёзувларни мазкур Йўриқноманинг 38-иловасида келтирилган пул омборини техник қўриқлаш пунктига топширилиши ва ундан қабул қилиб олинишини қайд этиш китобига қайд этади.
Тилхат банк раҳбарида, 161-шаклдаги ва мазкур Йўриқноманинг 38-иловасида келтирилган китоблар касса мудирининг пул омборидан ташқаридаги алоҳида сейфида сақланиши керак.
229. Нақд пул ва бошқа қимматликлар сақланадиган пул омборлари эшикларининг, шунингдек, касса тармоғидаги барча сейфлар ва металл шкафларнинг дубликат (захира) калитлари бўлиши керак.
Банкдаги ушбу дубликат калитлари, мазкур банкка яқин масофада жойлашган банкка сақлаш учун топширилиши шарт. Бунинг учун ушбу дубликат калитларининг батафсил тузилган рўйхати асосида, дубликат калитлари ташқи чоки бўлмаган қопчага солиниб, тугунсиз тизимча билан боғланиши ва унга бириктирилган накладкага учта моддий жавобгар шахслар томонидан имзо қўйилиб, уларнинг сурғучли муҳрлари билан муҳрланиши лозим. Шунингдек, банк томонидан дубликат калитларини сақлашга қабул қилиб олишларини сўраб хат тайёрланиб, учта моддий жавобгар шахслар томонидан имзоланиши ҳамда банк муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.
Ушбу хатга асосан яқин масофада жойлашган банк дубликат калитларни қабул қилиб олиши ҳамда уларни қабул қилганлиги тўғрисида 004-шаклдаги квитанцияни расмийлаштириб, уни дубликат калитлари солинган қопчани топширган банк ходимига тақдим этиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
230. Мазкур 004-шаклдаги квитанция, дубликат калитларини сақлаш учун қабул қилишларини сўраб ёзилган хатнинг иккинчи нусхаси ва топширилган дубликат калитларининг батафсил рўйхати ушбу дубликат калитларини топширган банк раҳбарининг сейфида сақланиб, 93609 — «Сақланаётган қимматбаҳо буюмлар» балансдан ташқари ҳисобварағида «1 сўм» қийматида ҳисобга олинади.

Download 267.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling