Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]


Download 267.07 Kb.
bet35/67
Sana07.05.2023
Hajmi267.07 Kb.
#1441336
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   67
Bog'liq
3028 29 06 2018 ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КАССА ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

(264-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 25 ноябрдаги 27/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-5, 17.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2021 й., 10/21/3028-5/1172-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
265. Банкда тафтиш ўтказиш мобайнида нақд пуллар ва бошқа қимматликларнинг қолдиқларини, тегишли касса китобларидаги ёзувлар ҳамда баланс ва балансдан ташқари ҳисобварақлардаги суммалар билан таққослаш ишлари мазкур Йўриқноманинг 219-бандида қайд этилган тартибда амалга оширилиши керак.
(265-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 25 ноябрдаги 27/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-5, 17.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2021 й., 10/21/3028-5/1172-сон)
Таққослаш натижасида тафовутлар аниқланмаса, банкдаги нақд пул ва бошқа қимматликларни бирма-бир, доналаб қайта санаш ишлари бошланади.
266. Моддий жавобгар шахсларнинг алмаштирилиши билан боғлиқ бўлмаган тафтишлар даврида назоратда қайта санаш ишлари тафтиш гуруҳи раҳбари томонидан белгиланган нақд пул ва бошқа қимматликлар (миқдори, тури) устида олиб борилиши мумкин.
Шунингдек, банкдаги ўрами бузилган ва устки накладкаси (ёрлиғи) нотўғри расмийлаштирилган боғламлардаги нақд пул ва бошқа қимматликлар тўлиқ қайта саналиши лозим. Бунда:
тафтиш ўтказувчи, кассирга нақд пулларни бирма-бир қайта санаш учун бераётган вақтда пул боғлами орасидан битта дастани олиб, дастадан бандеролни ажратган ҳолда нақд пулларнинг маълум бир қисмини назорат учун ўзида олиб қолади. Кассир нақд пулни санаб бўлгач, амалда чиққан сумма ва унинг сонини тафтиш ўтказувчига айтади. Тафтиш ўтказувчи назорат учун ўзида қолдирган нақд пул суммаси ҳамда пуллар сонини кассир санаган нақд пул суммаси ва сонига қўшади, чиққан умумий суммани бандеролда қайд этилган сумма билан таққослайди;
кассир томонидан назоратда қайта саналаётган нақд пуллар тўғри чиққанида, назорат учун текширувчида қолган нақд пуллар кассирга қайта санаш ва дасталаш учун қайтариб беради;
саналаётган дастадаги пулларнинг суммаси ва унинг бандеролида қайд этилган сумма ўртасида тафовут мавжудлиги яъни, камомад ёки ортиқча пуллар аниқланса, аввал тафтиш ўтказувчи томонидан, сўнгра нақд пулларни санаётган кассир томонидан ушбу пуллар қайта санаб кўрилади;
боғламдаги пул дасталарининг бандероллари, устки накладкаси ва қирқиб олинмаган пломбали тизимча (полиэтилен пакет) боғламдаги барча нақд пуллар тўлиқ санаб бўлингунига қадар тафтиш ўтказувчида сақланиши лозим. Алоҳида ҳолларда эса нақд пулларни аввал дасталаган кассирларга ўзлари назоратда қайта санашлари учун рухсат берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
267. Тафтиш давомида нақд пуллар боғлами ёки дастасида камомад, ортиқча, тўловга яроқсиз ёки қалбаки пуллар мавжудлиги тасдиқланса, қайд этилган ҳолатлар бўйича 145-шаклдаги далолатнома тузилади. Аниқланган «қалбаки» ёки «тўловга яроқсиз» пуллар бўйича эса банкда 90145 — «Тўловга яроқсиз банкнот ва тангалар» балансдан ташқари ҳисобварағи бўйича кирим касса ордери расмийлаштирилиши шарт.
(267-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 25 ноябрдаги 27/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-5, 17.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2021 й., 10/21/3028-5/1172-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аниқланган камомад суммаси 19935 — «Нақд пулларни қайта ҳисоблашда аниқланган камомад» ҳисобварағида ҳисобга олиниб, касса хатолигига йўл қўйган кассирдан тўлиқ ундирилади. Аниқланган ортиқча пул суммаси эса 29816 — «Нақд пулларни қайта ҳисоблашда аниқланган ортиқчалар» ҳисобварағида ҳисобга олиниб, унинг суммаси банк фойдасига кирим қилинади.
(267-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 1 декабрдаги 27/14-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-6, 30.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 10/22/3028-6/1142-сон)
Шунингдек, қалбаки пул бўйича мазкур Йўриқноманинг 81-банди талабларига биноан тегишли чоралар кўрилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
268. «Давлат белгиси» ДУКнинг ўрамидаги нақд пулларни қайта санаш жараёнида камомад, ортиқча ёки нуқсонли пуллар аниқланса 145-шаклдаги далолатнома уч нусхада расмийлаштирилади. Ушбу далолатноманинг биринчи нусхаси «Давлат белгиси» ДУКга, иккинчи нусхаси Марказий банк тегишли ҳудудий Бош бошқармасига юборилади. Расмийлаштирилган далолатноманинг учинчи нусхаси чиқим касса ордери билан бирга камомад ёки нуқсонли пулни аниқланган банкнинг кунлик касса ҳужжатларига тикилади.
«Давлат белгиси» ДУКнинг ўрамидаги нақд пуллар бўйича тузилган 145-шаклдаги далолатнома билан бирга тақдим этилган ашёвий далилларга (пул боғламининг полиэтилен пакети, пул боғламига тегишли 10 та бандероль ва устки накладка) асосан камомад ёки нуқсонли пуллар «Давлат белгиси» ДУКга тақдим этилади. Банкда «Давлат белгиси» ДУКнинг ўрамидан аниқланган камомад ёки нуқсонли пуллар «Давлат белгиси» ДУК томонидан нақд пулсиз ҳисоб-китоб орқали қоплаб берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Давлат белгиси» ДУКнинг ўрамидаги нақд пуллар боғламидан ортиқча пуллар аниқланса, тузилган 145-шаклдаги далолатномага асосан, ортиқча пуллар суммаси 29816 — «Нақд пулларни қайта ҳисоблашда аниқланган ортиқчалар» ҳисобварағида ҳисобга олиниб, унинг суммаси Марказий банк ҳудудий Бош бошқармасининг тегишли ҳисобварағига нақд пулсиз ҳисоб-китоб орқали ўтказиб берилади.

Download 267.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling