Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]


Download 267.07 Kb.
bet43/67
Sana07.05.2023
Hajmi267.07 Kb.
#1441336
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   67
Bog'liq
3028 29 06 2018 ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КАССА ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

(338-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 8 сентябрдаги 16/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-4, 22.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2020 й., 10/20/3028-4/1407-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
339. Инкассаторлар бригадаси томонидан банкдан ташиш учун қабул қилиб олинган нақд пул ва бошқа қимматликларни ўша куннинг ўзида ташишнинг имкони бўлмаган ҳолларда нақд пул ва қимматликлар жойланиб, пломбаланган ҳар бир қоп шартли «1 сўм» ҳисобида 93609 — «Сақланаётган қимматбаҳо буюмлар» балансдан ташқари ҳисобварағига кирим қилинган ҳолда ушбу банкнинг пул омборида сақлаш учун қолдирилиши мумкин.
(339-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 25 ноябрдаги 27/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-5, 17.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2021 й., 10/21/3028-5/1172-сон)
Бундай ҳолларда банкнинг пул омборини эшиги инкассаторлар бригадаси бошлиғининг пломбири билан қўшимча равишда пломбаланади ҳамда белгиланган тартибда қўриқлаш хизмати ходимига топширилади. Инкассаторлар бригадаси бошлиғининг пломбир намунаси қўриқлаш хизмати ходимига топширилади ва пул омбори эшигини очиш инкассаторлар бригадасининг бошлиғи иштирокида амалга оширилади.
Шунингдек, инкассаторлар бригадаси томонидан қабул қилиб олинган нақд пул ва бошқа қимматликлар жойланиб, пломбаланган қоплар, инкассаторларнинг бронланган махсус автомашинасида ҳам сақланиши мумкин. Бунда, машинадаги нақд пул ва бошқа қимматликларни қўриқлаб, уларнинг бут сақланишини таъминлаш учун бригада инкассаторларидан қўриқчи инкассаторлар тайинланиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
340. Инкассаторлар бригадаси томонидан нақд пул ва бошқа қимматликлар тўлиқ қабул қилиб олинганидан сўнг, қопларга жойланган нақд пул ва бошқа қимматликлар инкассаторлар томонидан бригада бошлиғи ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходими кузатуви остида махсус автомашинага жойланиши лозим.
(340-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 24 августдаги 21/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-3, 07.09.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.09.2019 й., 10/19/3028-3/3706-сон)
341. Нақд пул ва бошқа қимматликлар бир хонадан бошқа бир хонага ташиладиган ёки махсус автомашинадан бошқа махсус автомашинага юкланадиган ҳолларда, қоплар сонини ҳар сафар инкассаторлар бригадасининг бошлиғи санаб кўриши шарт. Бунда, инкассаторлар бригадаси бошлиғи шундай жойда туриши керакки, унга қопларни ташишда иштирок этаётган инкассаторлар бригадаси аъзоларининг ҳар бир ҳаракати кўриниб туриши лозим.
342. Нақд пул ва бошқа қимматликлар жойланган қоплар махсус автомашинага жойлаб бўлинганидан сўнг, унинг юкхонаси эшиги инкассаторлар бригадаси бошлиғининг пломбири билан пломбаланиб, касса мудирининг (ёки ушбу вазифа буйруқ билан юклатилган банк бошқа масъул ходимининг) пломбири билан пломбаланиб, нақд пул ва бошқа қимматликлар юкланганлиги тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
343. Нақд пул ва бошқа қимматликлар қабул қилиб олувчи банкка инкассаторлар бригадаси томонидан ташиб борилганида, уларни қабул қилиб олувчи банкнинг моддий жавобгар шахслари қабул қилиб олишлари лозим. Агар, инкассаторлар бригадасидан ташиб келинган нақд пул ва бошқа қимматликларни ўша куннинг ўзида қабул қилиб олишнинг имкони бўлмаган ҳолларда нақд пул ва қимматликлар жойланиб, пломбаланган ҳар бир қоп шартли «1 сўм» ҳисобида 93609 — «Сақланаётган қимматбаҳо буюмлар» балансдан ташқари ҳисобварағига кирим қилинган ҳолда ушбу банкнинг пул омборида сақлаш учун қолдирилиши мумкин.
(343-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 25 ноябрдаги 27/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-5, 17.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2021 й., 10/21/3028-5/1172-сон)
Бундай ҳолларда банкнинг пул омборини эшиги инкассаторлар бригадаси бошлиғининг пломбири билан қўшимча равишда пломбаланади ҳамда белгиланган тартибда қўриқлаш хизмати ходимига топширилади. Инкассаторлар бригадаси бошлиғининг пломбир намунаси қўриқлаш хизмати ходимига топширилади ва пул омбори эшигини очиш инкассаторлар бригадасининг бошлиғи иштирокида амалга оширилади.
Шунингдек, ташиб келинган нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассаторларни бронланган махсус автомашинасида ҳам сақланиши мумкин. Бунда, машинадаги нақд пул ва бошқа қимматликларни қўриқлаб, уларнинг бут сақланишини таъминлаш учун бригада инкассаторларидан қўриқчи инкассаторлар тайинланиши лозим.
344. Қабул қилувчи банкнинг касса мудири олиб келинган нақд пул ва бошқа қимматликларни қабул қилиб олишни, махсус автомашина юкхонаси эшиги пломбасини инкассаторлар бригадаси бошлиғидаги пломба изи намунаси билан таққослашдан бошлайди. Пломба изларининг бир-бирига мослигига ишонч ҳосил қилганидан сўнг, автомашина юкхонаси эшигини очишга рухсат беради. Ташиб келинган нақд пул ва бошқа қимматликларни банкнинг моддий жавобгар шахслари мазкур Йўриқноманинг 333-334-бандларида белгиланган тартибда инкассаторлар бригадасидан қабул қилиб олишлари шарт.
Нақд пул ва бошқа қимматликлар банк моддий жавобгар шахслари томонидан тўлиқ қабул қилиб олингунига қадар махсус автомашина юкхонаси эшигининг пломбали тизимчалари касса мудирида сақлаб турилиши лозим.
Нақд пул ва қимматликларни қабул қилишда қоп ёки ундаги пул боғламларининг шикастланганлиги аниқланган тақдирда пул боғламлари инкассаторлар бригадаси аъзолари иштирокида қайта санаб, қабул қилиниши керак.
Нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассаторлар бригадасидан банк кассасига қабул қилиб олиш жараёнида, банкнотлар боғлами бузилганлиги (полиэтилен пакет йиртилганлиги, пул боғлами боғланган тизимчанинг узилганлиги ёки ундаги пломба изини аниқ эмаслиги) аниқланса, ушбу боғламдаги нақд пул ва бошқа қимматликлар бирма-бир, доналаб саналган ҳолда қабул қилиниши шарт.
Ушбу пул боғламида камомад яъни, банкнотлар донасининг камлиги аниқланса, бундай камомад учун инкассация бригадасининг аъзолари тўлиқ моддий жавобгар бўладилар. Бунда, белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштирилиб, автомашина юкхонасининг пломбали тизимчаси, қопнинг пломбали тизимчаси, пломба намуналари, ҳужжат ва бошқа ашёлар моддий жавобгар бўлган томонга (тегишли инкассация бошқармасига) тақдим этилади.
Агар, ушбу пул боғламида тўловга яроқсиз, қалбаки пуллар мавжудлиги учун камомад аниқланса, бундай камомад учун мазкур пул боғламини шакллантирган банк кассири тўлиқ моддий жавобгар бўлади. Бунда, белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштирилиб, автомашина юкхонасининг пломбали тизимчаси, қопнинг пломбали тизимчаси, пломба намуналари, ҳужжат ва бошқа ашёлар моддий жавобгар бўлган томонга, тегишли банкка (филиалга) тақдим этилади.
345. Инкассация хизматининг махсус автомашинасига бир нечта банк учун мўлжалланган нақд пул ва қимматликлар жойланган бўлиб, уларнинг тегишли қисми белгиланган банкка олиб бориб топширилгач, автомашина юкхонаси эшиги инкассаторлар бригадаси бошлиғининг пломбаси билан пломбаланиб, нақд ва бошқа қимматликларни қабул қилиб олган банкнинг касса мудири (ёки ушбу вазифа буйруқ билан юклатилган банк бошқа масъул ходими) пломбири билан тасдиқланади.
Махсус автомашина эшигини очиб-ёпишнинг ушбу тартиби, ундаги нақд пул ва бошқа қимматликлар тегишли банкларга тўлиқ етказиб берилгунига қадар давом эттирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
346. Нақд пул ва бошқа қимматликларни ташиш инкассация хизматларининг ёпиқ кузовли махсус автомашиналарида амалга оширилиши лозим. Инкассация хизматлари нақд пул ва бошқа қимматликларни ташиб бориш, белгиланган банкка бут ва ўз вақтида етказиб бериш, уларнинг дахлсизлигини таъминлаш чораларини кўриши лозим.

Download 267.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling