Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Download 267.07 Kb.
|
3028 29 06 2018 ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КАССА ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
(346-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувнинг 2018 йил 15 декабрдаги 39/19-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-1, 23.01.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2019 й., 10/19/3028-1/2532-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг. (347-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувнинг 2018 йил 15 декабрдаги 39/19-сонли қарорига (рўйхат рақами 3028-1, 23.01.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2019 й., 10/19/3028-1/2532-сон) 348. Инкассаторларнинг махсус автомашинасидаги нақд пул ва бошқа қимматликлар қабул қилиб олувчи банкка ташиб келингач, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассаторлар томонидан топширилиши инкассаторлар бригадасининг барча аъзолари иштирокида амалга оширилиши лозим. 349. Банк иш куни якунлангач ёки умумий дам олиш кунлари инкассаторлар бригадаси томонидан банкнинг моддий жавобгар шахсларига тегишли ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда: инкассаторлар бригадасидан нақд пул ва бошқа қимматликларни белгиланган тартибда қабул қилиб олишлари; инкассаторлар бригадасига нақд пул ва бошқа қимматликларни белгиланган тартибда, тўлиқ миқдорда топширилишини таъминлашлари мумкин. Олдинги таҳрирга қаранг. Бунда, Марказий банк, инкассация хизматига эга бўлган тижорат банки ёки инкассация хизмати фармойишига асосан инкассаторлар бригадасидан қабул қилиб олинган ёки уларга топширилган нақд пул ва бошқа қимматликлар бўйича тегишли кирим ёки чиқим касса ҳужжатлари, улар банкка қабул қилиб олинган сана билан расмийлаштирилади ҳамда навбатдаги банк иш кунида улар асосида бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади. Банк тегишли касса китобларига ёзувларни қайд этиш, бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилганидан кейин бажарилади. (349-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 8 сентябрдаги 16/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-4, 22.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2020 й., 10/20/3028-4/1407-сон) 350. Банкнинг моддий жавобгар шахслари нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассаторлардан қабул қилиб олганларидан сўнг, жўнатилаётган нақд пулларнинг ёки жўнатилаётган қатъий ҳисобда турувчи бланклар ва бошқа қимматликлар рўйхатининг иккинчи ва учинчи нусхалари орқа тарафидаги «тилхат» қисмига имзо қўядилар ва банк муҳри билан тасдиқлайдилар. Олдинги таҳрирга қаранг. Ушбу рўйхатнинг биринчи нусхаси нақд пул ва бошқа қимматликларни қабул қилиб олган банкда қолади, рўйхатнинг учинчи нусхаси эса инкассаторлар бригадаси бошлиғига қайтариб берилади. (350-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувнинг 2018 йил 15 декабрдаги 39/19-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-1, 23.01.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2019 й., 10/19/3028-1/2532-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 351. Инкассаторлар бригадасининг бошлиғи инкассация бўлимига қайтиб келганидан сўнг, Марказий банк, инкассация хизматига эга бўлган тижорат банки ёки инкассация хизмати фармойишида қайд этилган нақд пуллар (ёки қатъий ҳисобда турувчи бланклар ва бошқа қимматликлар) белгиланган жойга ташиб бориб топширилганлигини тасдиқловчи жўнатилаётган нақд пуллар (ёки жўнатилаётган қатъий ҳисобда турувчи бланклар ва бошқа қимматликлар) рўйхатининг учинчи нусхасини инкассация бўлими бошлиғига (ёки унинг ўринбосарига) тақдим этади. (351-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 8 сентябрдаги 16/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-4, 22.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2020 й., 10/20/3028-4/1407-сон) Нақд пул ва бошқа қимматликларни қабул қилувчи банк шартномада белгиланган муддатларда инкассация хизматига уларни ташиб беришда қилинган ҳақиқий харажатларни (тақдим этилган пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларида қайд этилган суммаларни асосли эканлигини текшириб кўргач) тўлаб беради. Download 267.07 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling