Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]


Download 267.07 Kb.
bet41/67
Sana07.05.2023
Hajmi267.07 Kb.
#1441336
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   67
Bog'liq
3028 29 06 2018 ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КАССА ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

(328-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 8 сентябрдаги 16/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-4, 22.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2020 й., 10/20/3028-4/1407-сон)
329. Нақд пул ва бошқа қимматликларни жўнатувчи банк телефон орқали уларни қабул қилувчи банкни олдиндан хабардор қилиб, махсус автотранспортни йўлга чиққан вақтини маълум қилиши лозим. Қабул қилувчи банк нақд пул ва бошқа қимматликларни ўз вақтида қабул қилиб олиш учун тайёргарлик чораларини кўриши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
330. Инкассаторлар бригадаси аъзолари нақд пул ва бошқа қимматликларни жўнатувчи банкка ташриф буюрганларидан сўнг, банкнинг моддий жавобгар шахсларига фотосурати бўлган хизмат гувоҳномаларини кўрсатишлари шарт. Шундан сўнг, инкассаторлар бригадаси бошлиғи нақд пул ва бошқа қимматликларни ташиш учун берилган мазкур Йўриқноманинг 44-иловасида келтирилган 179-шаклдаги бир марталик ишончномани ҳамда Марказий банк, инкассация хизматига эга бўлган тижорат банки ёки инкассация хизмати фармойишининг асл нусхасини жўнатувчи банкнинг моддий жавобгар шахсларига тақдим этиши лозим.
(330-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 8 сентябрдаги 16/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-4, 22.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2020 й., 10/20/3028-4/1407-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
331. Жўнатувчи банкнинг моддий жавобгар шахслари Марказий банк, инкассация хизматига эга бўлган тижорат банки ёки инкассация хизматининг фармойиши ҳамда банк раҳбари (ёки моддий жавобгарлик юклатилган унинг ўринбосари), бош бухгалтери ва касса мудири томонидан имзоланган чиқим касса ордери асосида нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассаторлар бригадасига, пул омборининг олдидаги хонада топширадилар. Чиқим касса ордерида нақд пул ва бошқа қимматликларни белгиланган жойга етказилиши тўғрисидаги Марказий банк, инкассация хизматига эга бўлган тижорат банки ёки инкассация хизмати фармойишининг рақами ва санаси кўрсатилиши ҳамда чиқим касса ордерининг орқа тарафига инкассаторлар бригадаси аъзоларининг фамилиялари, исми ва отасининг исмининг бош ҳарфлари ҳамда хизмат гувоҳномаларининг тартиб рақамлари қайд этилиши лозим.
(331-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 1 декабрдаги 27/14-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-6, 30.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 10/22/3028-6/1142-сон)
Жўнатувчи банк Марказий банк, инкассация хизматига эга бўлган тижорат банки ёки инкассация хизматининг фармойишида кўрсатилган нақд пул ва бошқа қимматликлар суммасини инкассация ходимларига ўз вақтида ва тўлиқ миқдорда топширишлари керак.
(331-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 8 сентябрдаги 16/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-4, 22.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2020 й., 10/20/3028-4/1407-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
332. Марказий банк, инкассация хизматига эга бўлган тижорат банки ёки инкассация хизматининг фармойишига асосан нақд пул ва бошқа қимматликларни ташиш тўлиқ боғламларда, тангаларни эса тўлиқ қопчаларда амалга оширилиши лозим. Бироқ, алоҳида ҳолларда муомаладан қайтариб олинаётган ёки тўловга яроқсиз ва қалбаки банкнотларни тўлиқ бўлмаган боғламларда, тангаларни эса тўлиқ бўлмаган қопчаларда инкассация хизмати орқали ташилишига рухсат берилиши мумкин.
(332-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 8 сентябрдаги 16/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-4, 22.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2020 й., 10/20/3028-4/1407-сон)
333. Инкассаторлар бригадаси аъзолари ташиш учун мўлжалланган нақд пул ва бошқа қимматликларни қабул қилиб олишда:
номинал қийматлари бўйича;
боғламлари бўйича;
ҳар бир боғламдаги дасталар сони бўйича;
боғламлар белгиланган тартибда ўраб-боғланганлигини ва уларнинг бутлигини;
устки накладкада қайд этилган суммани, боғламдаги нақд пуллар суммасига мослигини;
устки накладкаларда қайд этилган реквизитларнинг аниқлигини;
боғламдаги пломбанинг бутлиги ва унинг изи аниқ босилганлигини ҳамда целлофан пакетлардаги кафолат чокларининг бутлигини текшириб қабул қилишлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
334. Тангалар солинган қопча инкассаторлар томонидан ташиш учун қабул қилинаётган вақтда, унинг бутлиги ва тўғри боғланганлиги, қопчага бириктирилган ёрлиқда тангаларнинг қиймати ва суммаси қайд этилганлигини, кассир имзоси мавжудлигини, шунингдек, пломбанинг бутлиги ва унинг изи аниқ туширилганлиги ҳамда, пломба босилган тизимчанинг узилмаганлигини текширишлари керак.

Download 267.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling