Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]


Download 267.07 Kb.
bet22/67
Sana07.05.2023
Hajmi267.07 Kb.
#1441336
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   67
Bog'liq
3028 29 06 2018 ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КАССА ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

(163-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 1 декабрдаги 27/14-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-6, 30.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 10/22/3028-6/1142-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нақд пул ва бошқа қимматликлар қолдиғини сақлаш учун топшириш инкассация хизмати ходимлари орқали амалга оширилганда, расмийлаштирилган чиқим касса ордерининг орқа томонига нақд пул ва бошқа қимматликлар солинган инкассация сумкасини (қопини) қабул қилувчи инкассаторга берилган ишончноманинг рақами, санаси, инкассаторлар гуруҳи аъзоларининг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда уларга топширилган сумкаларнинг (қопларнинг) умумий сони қайд этилиб, инкассаторлар гуруҳи аъзолари томонидан имзоланади.
Нақд пул ва бошқа қимматликлар солинган инкассация сумкаси (қопи) банк (филиал) ёки инкассация хизмати томонидан сақлаш учун қабул қилинганда, қабул қилувчи масъул ходим томонидан балансдан ташқари ҳисобварақ бўйича кирим касса ордери икки нусхада расмийлаштирилади ва унинг бир нусхаси инкассаторлар гуруҳига берилади.
Навбатдаги иш куни эрталаб, нақд пул ва бошқа қимматликлар солинган инкассация сумкаларини (қопларини), уларни топширган банк кассасига етказиб бериш учун инкассаторлар гуруҳига топшириш, балансдан ташқари ҳисобварақ бўйича чиқим касса ордерини расмийлаштириш орқали амалга оширилади. Бунда, ушбу ҳужжатнинг орқа томонида қабул қилувчи инкассаторга берилган ишончноманинг рақами, санаси, инкассаторлар гуруҳи аъзоларининг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда уларга топширилган сумкаларнинг (қопларнинг) умумий сони қайд этилиб, инкассаторлар гуруҳи аъзолари томонидан имзоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нақд пул ва бошқа қимматликлар солинган инкассация сумкаси (қопи) инкассация хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш хизмати (банк автомашинасидан фойдаланган ҳолда) ёки «Республика махсус алоқа боғламаси» ДУК хизмати кузатуви остида банк кассири томонидан банк (филиал) ёки инкассация хизматига сақлаш учун топширилганда, қабул қилувчи масъул ходим томонидан балансдан ташқари ҳисобварақ бўйича кирим касса ордери икки нусхада расмийлаштирилади ва унинг бир нусхаси топширувчи банк кассирига берилади.
(163-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 1 декабрдаги 27/14-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-6, 30.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 10/22/3028-6/1142-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Навбатдаги иш куни эрталаб, нақд пул ва бошқа қимматликлар солинган инкассация сумкалари (қоплари), уларни топширган банк кассасига инкассация хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш хизмати (банк автомашинасидан фойдаланган ҳолда) ёки «Республика махсус алоқа боғламаси» ДУК хизмати кузатуви остида олиб кетиш учун уларни топширган банк кассирига, балансдан ташқари ҳисобварақ бўйича чиқим касса ордерини расмийлаштириш орқали берилади. Бунда, ушбу ҳужжатнинг орқа томонида қабул қилувчи банк кассирининг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда топширилаётган сумкаларнинг (қопларнинг) умумий сони қайд этилиб, қабул қилувчи банк кассири томонидан имзоланади.
(163-банднинг тўккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 1 декабрдаги 27/14-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-6, 30.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 10/22/3028-6/1142-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нақд пул ва бошқа қимматликлар қолдиғи инкассация хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш хизмати (банк автомашинасидан фойдаланган ҳолда) ёки «Республика махсус алоқа боғламаси» ДУК хизмати кузатуви остида банк кассири томонидан мазкур ҳудуддаги банк филиалига қайта санаш учун топширилганда, топширувчи банк кассири томонидан мазкур Йўриқноманинг 8а-иловасига мувофиқ шаклдаги бланк тўлдирилади.

Download 267.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling