Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
-боб. Нақд пул ва бошқа қимматликларни сақлаш учун қабул қилиш тартиби
Download 267.07 Kb.
|
3028 29 06 2018 ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КАССА ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
8-боб. Нақд пул ва бошқа қимматликларни сақлаш учун қабул қилиш тартиби
144. Томонлар ўртасида тузилган шартномага асосан банк ўз мижозларидан нақд пул ва бошқа қимматликларни сақлаш учун қабул қилишлари мумкин. Банк пул омборига қуйидагилар сақлаш учун қабул қилиниши мумкин: нотариал идоралардан ва бошқа органлардан — мерос мулки таркибига кирувчи мол-мулклар, қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо тошлар ва марваридлар ёки улардан ясалган буюмлар, қимматбаҳо металлар қуймаси (ёмбиси), шлих (олтин қум), табиий ҳолда топилган олтин ва кумуш ёмбилари (самородок), шунингдек, қимматбаҳо металлардан зарб қилинган тангалар, чет эл валютаси, чет эл валютасидаги тўлов ҳужжатлари (векселлар, чеклар ва ҳоказолар) ҳамда Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси — сўм ва тангалар; жисмоний ва юридик шахслардан — қимматли қоғозлар, кафолат ва кафилликлар ҳамда гаров сифатида сақланаётган мулклар ва мулкий ҳуқуқлар (талаблар) ҳужжатлари, суғурта полислари, гаров шартномалари, шунингдек, олтин (тилла) ва ундан тайёрланган заргарлик буюмлари ҳамда бошқа қимматликлар. 145. Банк кассасига мижоздан нақд пул ва қимматликларни сақлаш учун қабул қилиш мижознинг аризаси ҳамда банк раҳбарининг ёзма равишдаги кўрсатмасига (фармойишига) асосан, тасдиқланган рўйхат асосида амалга оширилади. Бунда, нақд пул ва бошқа қимматликларни банк пул омборига сақлаш учун қабул қилиш: Олдинги таҳрирга қаранг. уларни қопга (ёки пакетга) жойлаб, қоп оғзи белгиланган тартибда боғланган (ёки пакетлар оғзи елимланган) ҳамда мижознинг муҳри билан муҳрланган (ёки сурғучланган ёхуд мижознинг пломбири билан пломбаланган); (145-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 1 декабрдаги 27/14-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-6, 30.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 10/22/3028-6/1142-сон) қоп оғзидаги ёрлиқда ёки елимланган пакетга зарурий реквизитлар (мижознинг тўлиқ номи, қопдаги қимматликларни топширган мижоз вакилининг фамилияси, исми ва отасининг исми, топширилган сана) қайд этилган; Олдинги таҳрирга қаранг. тегишли балансдан ташқари ҳисобварақ бўйича бухгалтерия бўлими ходими томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилган кирим касса ордери асосида амалга оширилиши лозим. (145-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 25 ноябрдаги 27/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-5, 17.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2021 й., 10/21/3028-5/1172-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 146. Банк (филиал) томонидан кредит таъминоти учун қабул қилинган қимматли қоғозлар, кафолат ва кафилликлар, суғурта полислари, гаров шартномалари ва ҳ.к.ларни сақлаш жойи (пул омбори, кредит бўлими, бухгалтерия бўлими ва бошқа жойлар) банклар томонидан мустақил белгиланади. Кредит таъминоти ҳужжатлари банк (филиал) пул омборидан бошқа жойда сақланганида, уларни сақлаш тартибини Бош банк белгилайди. Олдинги таҳрирга қаранг. Банкда ўз мижозларидан кредит таъминоти учун қимматли қоғозлар, кафолат ва кафилликлар ҳамда гаров сифатида сақланаётган мулклар ва мулкий ҳуқуқлар (талаблар) ҳужжатлари, суғурта полислари, гаров шартномаларини қабул қилиб олиниши ҳамда уларни пул омборига сақлаш учун топширилиши — ҳужжатларни пакетларга жойлаб, елимланган ҳамда банкнинг муҳри билан муҳрланган (ёки сурғучланган) ҳолда тегишли балансдан ташқари ҳисобварақ бўйича бухгалтерия бўлими ходими томонидан расмийлаштирилган мазкур Йўриқноманинг 6-иловасида келтирилган кирим касса ордери асосида амалга оширилади. (146-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 25 ноябрдаги 27/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-5, 17.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2021 й., 10/21/3028-5/1172-сон) 147. Пакет ва қопларга солинган нақд пуллар, қимматликлар (ва бошқа ашёлар) ҳамда гаров сифатида сақланаётган мулклар ва мулкий ҳуқуқлар (талаблар) ҳужжатлари — кирим кассаси кассири томонидан пакет ва қоплар очилмаган ҳолда қабул қилиниши лозим. Олдинги таҳрирга қаранг. Бунда балансдан ташқари ҳисобварақ бўйича кирим касса ордери бухгалтерия бўлими ходими томонидан тўлиқ ва тўғри расмийлаштирилганлиги, пакет ва қопларнинг бутлиги ҳамда уларнинг муҳрланганлиги (сурғучланганлиги) ёки пломбаланганлиги кассир томонидан текширилган ҳолда қабул қилиниши шарт. Download 267.07 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling