Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]


Download 267.07 Kb.
bet11/67
Sana07.05.2023
Hajmi267.07 Kb.
#1441336
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   67
Bog'liq
3028 29 06 2018 ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КАССА ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

(79-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 24 августдаги 21/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-3, 07.09.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.09.2019 й., 10/19/3028-3/3706-сон)
80. Банкнинг кечки кассаси ходимлари инкассаторлар гуруҳидан нақд пул тушумлари солинган инкассация сумкаларини (қопларини) қабул қилиш жараёнида сумканинг (қопнинг) нуқсонли эканлиги (босилган пломбир изининг аниқ эмаслиги ёки тасдиқланган намунага мос келмаслиги, инкассация сумкасида (қопида) бирон-бир ташқи шикастланиш, ямоқлар, ташқи чоклар, йиртилган жойлар борлиги, пломба изи туширилган тизимчанинг узилган ёки тугилган жойлари борлиги, пломбани тизимчадан ажралганлиги, шунингдек, инкассация сумкасининг (қопининг) рақамини, унинг юк хатида кўрсатилган рақамга мос келмаслиги ёки ташриф варақасида ва сумканинг (қопнинг) юк хатида кўрсатилган инкассация қилинган нақд пул тушумлари суммасини бир-бирига мос келмаслиги) аниқланса, бундай ҳолатлар ҳақида банк касса мудирига хабар берилиши лозим.
Ушбу нуқсонли, шикастланган сумка (қоп) инкассаторлар гуруҳи аъзолари ва бухгалтер-назоратчи кузатувида кассир томонидан очилиб, ундаги нақд пул ва бошқа қимматликлар бирма-бир қайта саналиши шарт.
Зарур ҳолларда, банк касса мудирининг кўрсатмасига асосан, ушбу инкассация сумкасига (қопига) нақд пул тушумларини солган шахс (мижоз вакили ёки кассир) ҳам қайта санаш жараёнига чақиртирилиши мумкин. Қайта санаш жараёни якунлангач, мазкур Йўриқноманинг 17-иловасига мувофиқ инкассация сумкасидаги (қопидаги) нақд пул ва бошқа қимматликларни қайта санаш натижалари бўйича далолатнома уч нусхада тузилиб, иштирок этган барча шахслар томонидан имзоланган ҳолда расмийлаштирилади.
Мазкур далолатноманинг биринчи нусхаси банкнинг кунлик бухгалтерия ҳужжатлари йиғмажилдига тикилади, иккинчи нусхаси инкассаторлар гуруҳи бошлиғига, учинчи нусхаси эса мижоз вакилига берилади.
Бундай ҳолларда мазкур Йўриқноманинг 14а-иловасида келтирилган нақд пул тушумлари солинган инкассация сумкасининг (қопининг) илова қайдномаси кунлик касса ҳужжатларига тикиш учун ҳамда ушбу сумкадан (қопдан) чиққан ва кечки касса кассири томонидан қайта саналиб, ўраб-боғланган нақд пуллар кейинги банк иш куни эрталаб, кечки касса кассирининг 155-шаклдаги китобида қайд этилган ва касса мудирига имзо қўйдирилган ҳолда унга топширилади.
Кечки кассада очилган инкассация сумкасининг (қопининг) юк хати бухгалтерия ходимларига, қайта саналган тушум суммасини, баланс ҳисобварақлари бўйича умумлаштирилган ҳолда кирим касса журналида қайд этиш ҳамда тегишли бухгалтерия ўтказмаларини амалга ошириш ва кунлик бухгалтерия ҳужжатлари йиғмажилдига тикиш учун берилади.
81. Мижозга тегишли бўлган шикастланган (ёки нуқсонли) инкассация сумкаси (қопи) кечки касса ходимларига топширилаётганда, ушбу сумка (қоп) очилиб, унга солинган нақд пулларни қайта санаш жараёнида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ортиқча пуллар, камомад (ёки тўловга яроқсиз пуллар) аниқланса, ушбу сумкага (қопга) тегишли бўлган илова қайдномаси ва юк хатининг далолатнома қисми кечки касса назоратчиси томонидан тўлдирилади ҳамда ушбу ҳолатлар мазкур ҳужжатларнинг далолатнома қисмида ҳам қайд этилади. Мижоз вакили унинг шикастланган (ёки нуқсонли) сумкасини (қопини) очиш ва ундаги нақд пулларни кечки кассада қайта санаш жараёнида иштирок этмаган ҳамда қайта санаш жараёнида камомад аниқланган ҳолларда инкассация сумкасининг (қопининг) тизимчаси пломбадан ажратилмаган ҳолда, шунингдек тузилган далолатноманинг нусхаси ашёвий далил сифатида кечки кассанинг бухгалтер-назоратчида 10 иш куни мобайнида сақланади.
(81-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувнинг 2018 йил 15 декабрдаги 39/19-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-1, 23.01.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2019 й., 10/19/3028-1/2532-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мижоз сўровига асосан ушбу ашёвий далиллар кўриб чиқиш учун унга тақдим этилиши мумкин. Аниқланган камомад суммаси Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизига тенг ёки ундан юқори бўлса, бундай касса хатоликлари тўғрисида зудлик билан касса мудирига хабар берилиши шарт.
(81-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 24 августдаги 21/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-3, 07.09.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.09.2019 й., 10/19/3028-3/3706-сон)
қалбаки пуллар аниқланса, ушбу сумкага (қопга) тегишли бўлган илова қайдномаси ва юк хатининг далолатнома қисми тўлдирилади ҳамда ҳар бир пулнинг номинал қиймати, серияси ва тартиб рақами, ишлаб чиқарилган йили ҳамда умумий суммаси кўрсатилган ҳолда мазкур Йўриқноманинг 17-иловасига мувофиқ далолатнома тўрт нусхада тузилади. Ушбу ҳолат бўйича касса мудирига ва банк раҳбарига хабар берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда аниқланган тўловга яроқсиз ёки қалбаки пулларнинг ҳар бир донасини 1 сўм шартли баҳода 90145 — «Тўловга яроқсиз банкнот ва тангалар» ҳисобварағига кирим қилиш учун балансдан ташқари ҳисобварақ бўйича кирим касса ордери расмийлаштирилиши лозим.
(81-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 25 ноябрдаги 27/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-5, 17.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2021 й., 10/21/3028-5/1172-сон)
Банк тузилган далолатноманинг бир нусхасини илова қилган ҳолда қалбаки пулнинг қандай ҳолатда аниқланганлигини ёзма равишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга маълум қилади.
Банк томонидан қалбаки пуллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилганлиги тўғрисида Марказий банкнинг тегишли ҳудудий Бош бошқармасига ёзма маълумот юборилиши лозим.
82. Кечки кассага инкассаторлар гуруҳидан барча инкассация йўналишлари бўйича қабул қилинган мижозларнинг нақд пул тушумлари солинган ва бўш сумкаларини (қопларини) кейинги иш куни эрталаб қайта санаш кассасига топширишдан аввал, кечки касса бухгалтер-назоратчиси томонидан мазкур Йўриқноманинг 18-иловасига мувофиқ банк кассасидаги нақд пул тушумлари солинган ва бўш инкассация сумкалари (қоплари) тўғрисидаги маълумотнома икки нусхада тузилади.
83. Мазкур Йўриқноманинг 18-иловасида кўрсатилган маълумотноманинг бир нусхаси (иккинчи нусхаси) кечки кассада бир йил сақланиб, шундан сўнг банк махсус комиссияси ходимлари иштирокида белгиланган тартибда йўқ қилиниши лозим.
Банк кечки кассаси ходимлари томонидан мазкур Йўриқноманинг 16-иловасидаги журналини ҳамда 18-иловасидаги маълумотноманинг бир нусхасини (биринчи нусхасини), шунингдек инкассация қилинган нақд пул тушумлари солинган ҳамда бўш сумкаларни (қопларни) қайта санаш кассасининг назоратчисига кейинги банк иш куни эрталаб мазкур Йўриқноманинг 94-95-бандларида белгиланган тартибда топширилади.
84. Инкассаторлар гуруҳидан кечки кассага қабул қилиб олинган, банкнинг банк биносидан ташқарида жойлашган кассаларидан олиб келинган инкассация сумкаларидаги (қопларидаги) сараланган, саналган ва ўраб-боғланган нақд пуллар қайта санаш кассаси назоратчисига топширилади.
85. Кечки кассадаги нақд пул тушумлари солинган ва бўш инкассация сумкалари (қоплари) қайта санаш кассаси назоратчисига топшириб бўлингач, кечки кассанинг бухгалтер-назоратчиси нақд пул тушумлари солинган инкассация сумкаларининг (қопларининг) юк хатларини бухгалтерия бўлимининг тегишли ходимларига топширади. Бухгалтерия бўлимининг тегишли ходимлари томонидан инкассация сумкаларининг (қопларининг) юк хатларида қайд этилган маълумотлар асосида бухгалтерия ўтказмаларини амалга ошириб, тушум суммаларини банкдаги тегишли ҳисобварақларга кирим қиладилар ҳамда юк хатларини бухгалтериянинг кунлик ҳужжатлари йиғмажилдига тикилади.

Download 267.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling