Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]


Download 267.07 Kb.
bet7/67
Sana07.05.2023
Hajmi267.07 Kb.
#1441336
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   67
Bog'liq
3028 29 06 2018 ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КАССА ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

(41-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 1 декабрдаги 27/14-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-6, 30.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 10/22/3028-6/1142-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қалбаки ёки тўловга яроқсиз пулнинг ҳар бир донасини 1 сўм шартли баҳода 90145 — «Тўловга яроқсиз банкнот ва тангалар» ҳисобварағига кирим қилиш учун балансдан ташқари ҳисобварақ бўйича кирим касса ордери расмийлаштирилиши керак. Қалбаки пул бўйича мазкур Йўриқноманинг 81-банди талаблари асосида тегишли чоралар кўрилиши лозим.
(41-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 25 ноябрдаги 27/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-5, 17.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2021 й., 10/21/3028-5/1172-сон)
42. Кирим кассаси кассири қабул қилиб олган нақд пулларни, зарур ҳолларда, банк иш куни давомида касса мудирига бир неча марта топшириши мумкин. Бундай ҳолларда ҳар сафар, кирим кассаси кассири нақд пулларни касса мудирига топширишдан аввал, ҳақиқатда қабул қилиб олган нақд пулларини кирим кассаси ҳужжатларида қайд этилган суммаларга мос келишини текшириши, топшираётган нақд пул боғламлари (дасталарини) қайта санаб кўриши лозим. Шунингдек, тегишли ёзувларни мазкур Йўриқноманинг 7-иловасига мувофиқ 155-шаклдаги китобга қайд этиб, касса мудирига имзо қўйдирган ҳолда топшириши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
43. Кирим кассаси кассири банк иш куни якунида кирим кассаси ҳужжатларининг умумий сонини ва умумий суммасини 155-шаклдаги китобда қайд этади ҳамда кирим касса ҳужжатлари суммасини ҳақиқатда қабул қилиб олган нақд пуллар суммаси билан таққослаб кўради. Шунингдек, сақлаш учун топширилган қимматликларни 93609 — «Сақланаётган қимматбаҳо буюмлар» балансдан ташқари ҳисобварағи бўйича расмийлаштирилган кирим касса ордерларида қайд этилган маълумотлар билан таққослайди. Тафовутлар аниқланмаса, мазкур Йўриқноманинг 8-иловасига мувофиқ 109-шаклдаги кирим касса ҳужжатларининг сони ва суммаси ҳамда сақлашга қабул қилинган қимматликлар сони ва суммаси тўғрисида маълумотнома тузади ҳамда имзолайди.
(43-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 25 ноябрдаги 27/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-5, 17.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2021 й., 10/21/3028-5/1172-сон)
Кирим кассаси кассири ва бухгалтерия ходими 109-шаклдаги маълумотномада қайд этилган касса айланмаларини, кирим кассаси журналидаги ёзувлар билан таққослайди. Тафовутлар аниқланмаган тақдирда, кирим кассаси журналини юритувчи бухгалтерия ходими 109-шаклдаги маълумотномага, кирим кассаси кассири эса бухгалтериянинг кирим кассаси журналидаги умумий суммани тасдиқлаган ҳолда имзо қўяди. Ушбу таққослашнинг амалга оширилиши ва масъул ходимлар томонидан юқоридаги ҳужжатларнинг имзоланиши банкнинг бир кунлик кирим касса операциялари якунланганлигини ҳамда бир кунлик кирим касса операциялари тегишли ҳужжатларда тўғри қайд этилганлигини билдиради.
44. Кирим кассаси кассири кассадаги нақд пуллар қолдиғини ўраб-боғлайди ҳамда қолдиқ суммасини ўзининг 155-шаклдаги китобига қайд этади. Кирим кассаси кассири 109-шаклдаги маълумотнома билан бирга кирим касса ҳужжатларини касса мудирига топширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Касса мудири 109-шаклдаги маълумотномада қайд этилган ёзувларни кирим касса ҳужжатлари билан таққослайди ҳамда кассирнинг 155-шаклдаги китобида қайд этилган ёзувларни таҳлил қилади. Шунингдек, сақлаш учун топширилган қимматликларни, балансдан ташқари ҳисобварақ бўйича кирим касса ордерида қайд этилган маълумотлар билан таққослаб кўради.
(44-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 25 ноябрдаги 27/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-5, 17.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2021 й., 10/21/3028-5/1172-сон)
Тафовутлар аниқланмаса, касса мудири кирим кассасидаги барча нақд пул ва бошқа қимматликларни, кассирнинг 155-шаклдаги китобига имзо қўйган ҳолда қабул қилиб олади ва ўзининг 155-шаклдаги китобига бу тўғрисида тегишли ёзувларни қайд этади ҳамда кирим кассаси кассирининг 109-шаклдаги маълумотномаси тўғри тузилганлигини тасдиқлаган ҳолда, уни имзолайди ва кирим касса ҳужжатларини кунлик касса ҳужжатлари йиғмажилдига тикиш учун ушбу ишга масъул бўлган касса ходимига топширади.
45. Банк кассаларига банк иш куни давомида кирим қилинган барча нақд пуллар ва бошқа қимматликлар, шу иш кунининг ўзида айланма кассага кирим қилиниши ва банк балансининг тегишли ҳисобварақларида акс эттирилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
46. Нақд пул тушумига эга бўлган мижозлардан тушум пулларини бевосита банк кассасига қабул қилиб олиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
461. Нақд пул тушумлари солинган ва белгиланган тартибда пломбаланган сумкадаги (қопдаги) нақд пул тушумларини банк филиалига ўзлари олиб келган мижозлар мазкур Йўриқноманинг 8а-иловасига мувофиқ шаклдаги бланкни тўлдирган ҳолда инкасса хонасига топширади.
Нақд пулни қабул қилган касса ходимлари (банк иш куни мобайнида масъул касса ходимлари, банк иш куни якунлангач ёки дам олиш кунлари кечки касса ходимлари) мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган бланкнинг квитанция қисмига имзо қўйган ва муҳр босган ҳолда уни мижозга қайтариб беради.
Банк касса тармоғида инкасса хонаси алоҳида ёки иш ҳажмидан келиб чиққан ҳолда кирим, чиқим кассаларида ёки мижозларга касса хизмати кўрсатиладиган бошқа касса хоналарида ташкил этилади.
Банк филиалининг қайта санаш кассаси кассирлари ушбу сумкадаги (қопдаги) нақд пулларни сараланиши, саналиши, тушум пулларни мижознинг ҳисобварағига кирим қилиниши, банкдаги мижознинг бўш сумкасини (қопини) унга қайтариб бериш ҳамда ушбу касса операцияларини бажаришга доир ҳужжатларнинг расмийлаштирилиши мазкур Йўриқномада белгиланган тартибда амалга оширилади.
(461-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувнинг 2018 йил 15 декабрдаги 39/19-сонли қарорига (рўйхат рақами 3028-1, 23.01.2019 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2019 й., 10/19/3028-1/2532-сон)

Download 267.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling