Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Download 267.07 Kb.
|
3028 29 06 2018 ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КАССА ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
(7-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг. 8. Банк томонидан мижозларга касса хизматларини кўрсатиш учун банк (филиал) биносида ва бинодан ташқарида ташкил этилган барча турдаги кассаларни қурилиши, зарурий асбоб-ускуналар билан жиҳозланиши, касса узелининг тайёрлиги ва дастурий-техник воситалар билан жиҳозланганлиги бўйича Бош банк мутахассислари томонидан берилган ижобий хулоса асос бўлиб ҳисобланади. (8-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 8 сентябрдаги 16/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-4, 22.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2020 й., 10/20/3028-4/1407-сон) 9. Банк раҳбари, бош бухгалтери ва касса мудири касса ишини тўғри ташкил этиш, нақд пуллар ва бошқа қимматликлар бут сақланишини таъминлаш ҳамда мижозларга ушбу Йўриқнома талаблари асосида касса хизматлари кўрсатилиши учун масъулдирлар. Банк томонидан мижозларга касса хизматини кўрсатиш банк ва мижоз ўртасида тузилган шартномага асосан мазкур Йўриқномада белгиланган тартибда амалга оширилади. Олдинги таҳрирга қаранг. (10-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 1 декабрдаги 27/14-сонли қарорига (рўйхат рақами 3028-6, 30.12.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 10/22/3028-6/1142-сон) 11. Банкда касса операцияларини бажариш ва мижозларга касса хизматини кўрсатиш учун айланма касса ва чакана амалиётлар кассалари ташкил этилади. 12. Айланма касса банк биносида ташкил этилиб, банк мижози бўлган хўжалик юритувчи субъектларга касса хизматларини кўрсатади ҳамда унга тегишли бўлган барча банкнот ва тангалар ҳисоби 10101 — «Айланма кассадаги нақд пуллар» ҳисобварағида юритилади. 13. Банк айланма кассаси орқали хўжалик юритувчи субъектларга касса хизматларини кўрсатишда, бухгалтерия бўлими ходимларини четлаб ўтган ҳолда кассир томонидан касса ҳужжатларининг ижро учун қабул қилиниши тақиқланади. 14. Банк томонидан жисмоний шахсларга кўрсатилаётган чакана касса хизматлари тури ҳамда касса операцияларининг ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, Бош банк рухсати билан аҳолидан омонатларни қабул қилиш, қайтариш ва уларга ҳисобланган фоизларни тўлаш, коммунал, солиқ ва бошқа бир марталик тўловларни қабул қилиш, шунингдек валюта айирбошлаш хизматларини кўрсатиш учун (миллий ва хорижий валюталарда алоҳида ёки бирлаштирилган ҳолда) чакана амалиётлар кассалари ташкил этилиши мумкин. Чакана амалиётлар кассаларини банк биносида ва бинодан ташқарида ташкил этилиши мумкин. Олдинги таҳрирга қаранг. Мижозларга касса хизматларини кўрсатиш мақсадида банк (филиал) биносидан ташқарида мини банк кассаси, банк хизматлари офиси кассаси ва махсус кассалар ҳам ташкил этилиши мумкин. (14-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 8 сентябрдаги 16/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 3028-4, 22.10.2020 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2020 й., 10/20/3028-4/1407-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 15. Банк биносида ва банк биносидан ташқарида ташкил этилган чакана амалиётлар кассаларида касса операциялари билан биргаликда валюта айирбошлаш операциялари ҳам амалга оширилган тақдирда, улардаги нақд пул ва қимматликлар ҳисоби банкнинг ҳисоб сиёсатига мувофиқ юритилади. (15-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 25 ноябрдаги 27/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-5, 17.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2021 й., 10/21/3028-5/1172-сон) 16. Мижозларга касса хизматини кўрсатиш банк ходимлари томонидан қабул қилиб олинган касса ҳужжатлари асосида амалга оширилади. Банк кассаси орқали мижоз бажарадиган барча касса операцияларига асос бўлиб хизмат қилувчи касса ҳужжатлари мижоз томонидан тўлдирилади. Компьютерда расмийлаштирилиб, чоп этилган ҳамда мижоз томонидан имзоланган ҳужжатлар ҳам банк кассирлари томонидан қабул қилишини мумкин, қатъий ҳисобда турувчи бланклар бундан мустасно. 17. Касса операцияларини бажариш учун асос бўлган барча касса ҳужжатларининг белгиланган тартибда расмийлаштирилиши (тегишли ҳисобварақларни тўлиқ ва тўғри акс эттирилиши, ҳужжатдаги мижоз имзосининг банкка тақдим этилган имзо намунасига мос келиши, мижознинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатдаги маълумотларни касса ҳужжатида тўғри қайд этилиши) ҳамда уларнинг ҳисобини юритилиши (мижозга чиқим касса операцияларини унинг ҳисобварағидаги маблағлари доирасида бажарилиши) учун банк бухгалтериясининг тегишли ходимлари масъул ҳисобланади. 18. Банк биносида ёки биносидан ташқарида ташкил этган кассаларда бажарилган касса операцияларининг бухгалтерия ҳисоби Ўзбекистон Республикаси банкларида касса амалларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидаларига (рўйхат рақами 1602, 2006 йил 24 июль) мувофиқ юритилади. Банкнинг бухгалтерия бўлимидаги масъул ходим ҳар куни ҳар бир касса ҳужжатини қайд этиш ва уларга тартиб рақамларини кетма-кет қўйиб бориш ҳамда касса ҳужжатларини кассирларга топширишда мазкур Йўриқноманинг 1-иловасида келтирилган кирим кассаси журналидан ва чиқим кассаси журналидан фойдаланади. 19. Ҳақиқатда бажарилмаган касса операциялари бўйича касса ҳужжатларини расмийлаштириб қўйишга, хусусан мижоз томонидан банк кирим кассасига нақд пулларни топширмасдан ва чиқим кассасидан нақд пулларни олмасдан, кирим ва чиқим касса ҳужжатларини бир вақтда расмийлаштириш тақиқланади. 20. Банк Бошқаруви ҳамда банк филиали раҳбарлари касса ходимларининг ишини самарали ва сифатли ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларнинг дахлсизлигини таъминланган ҳолда сақлаш учун зарур бўлган сейфлар (металл шкафлар) ва уларни ташиш учун темир аравачалар, мебель ва жиҳозлар, муҳр, тўртбурчак муҳр, техник воситалар (пул санаш, саралаш, ўраб-боғлаш учун зарур ускуналар ва бошқа зарурий ашёлар) билан таъминлашлари шарт. 21. Касса ходимларига ўзларининг шахсий нақд пуллари ва бошқа қимматликларини, банк кассасидаги нақд пул ва бошқа қимматликлар билан бирга сақланиши тақиқланади. 22. Банк касса тармоғида ишлаётган ҳар бир ходим шу жумладан, касса мудири ҳам ўзининг лавозим мажбуриятида белгилаб берилган вазифа ва топшириқларни ушбу Йўриқнома талаблари асосида бажаришга масъулдир. Касса ходимига ишониб топширилган нақд пул ва қимматликларни асоссиз тарзда бошқа шахсларга топшириш ёки лавозим вазифаси бўйича ўзига юклатилган касса операцияларини бошқа ходимлар томонидан бажарилиши тақиқланади. 23. Иш тажрибаси, билими ва кўникмалари етарли бўлмаган ходимларни нақд пул ва бошқа қимматликлар билан касса операцияларини мустақил равишда бажаришлари тақиқланади. 24. Банкнинг касса тармоғи жойлашган ҳудудни кузатиш ва уни ўрганиш учун бегона шахсларга имконият берилмаслиги ва касса тармоғида жойлашган барча касса хоналарининг (касса кабиналарининг) эшиклари ички тарафдан қулфланувчи мосламалар билан таъминланган ҳамда банк иш куни давомида ушбу эшиклар қулфланган бўлиши лозим. 25. Кирим ва чиқим кассаси кассирлари касса ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга бўлган бухгалтерия ва бошқа масъул ходимларнинг имзо намуналари билан, касса ҳужжатлари билан ишловчи бухгалтерия ходимлари эса кассирларнинг имзо намуналари билан таъминланган бўлишлари лозим. Ушбу ходимларни ўз вақтида имзо намуналарининг рўйхати билан таъминлаш ва зарурат туғилганда мазкур рўйхатни янгилаш ҳамда эскисини қайтариб олиш, (қайтариб олинган имзо намуналари алоҳида йиғмажилдга тикилган ҳолда пул омборида бир йил муддатга сақланиши, йил тугаганидан сўнг, банк архивига топширилиши) шунингдек қайд этилган масала ижроси бўйича назоратни ўрнатиш банкнинг бош бухгалтери томонидан амалга оширилиши керак. Имзо намуналари рўйхати банк раҳбари томонидан тасдиқланиши ҳамда ушбу рўйхатни ҳар йилнинг 1 январь ҳолатига янгилаб турилиши талаб этилади. 26. Банк филиалларида нақд пул ва бошқа қимматликлар билан касса операцияларини тўғри бажарилиши, нақд пуллар ва қимматликларни бутлигини таъминланиши, касса ишларини мазкур Йўриқнома талаблари асосида ташкил этилиши Бош банк томонидан доимий назоратга олиниши лозим. Банкда текшириш ўтказиш учун Бош банк раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланган хизмат фармойиши асос бўлиб ҳисобланади. Пул омбори ва касса тармоғидаги нақд пул ва бошқа қимматликларни тафтиш қилиш учун муддати кўрсатилган бир марталик гувоҳнома берилади. Download 267.07 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling