Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]


чакана амалиётлар кассаси


Download 267.07 Kb.
bet4/67
Sana07.05.2023
Hajmi267.07 Kb.
#1441336
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   67
Bog'liq
3028 29 06 2018 ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КАССА ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

чакана амалиётлар кассаси — банк иш куни давомида жисмоний шахслардан касса ҳужжатлари асосида нақд пул ва бошқа қимматликларни қабул қилиб олиш ёки чиқим қилиш, шунингдек уларнинг банк карталари орқали тўловларни қабул қилиш ҳамда валюта айирбошлаш шохобчаси ва чакана касса хизматларининг бошқа турларини кўрсатиш учун ташкил этилган касса;
чиқим кассаси — банкда ўз ҳисобварағига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларга банк иш куни давомида чиқим касса ҳужжатлари асосида нақд пул ва бошқа қимматликларни чиқим қилувчи касса.
Олдинги таҳрирга қаранг.
инкасса хонаси — нақд пул тушумлари солинган ва белгиланган тартибда пломбаланган сумкани (қопни) бевосита мижоздан қабул қилиб олиш учун мўлжалланган хона.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувнинг 2018 йил 15 декабрдаги 39/19-сонли қарорига (рўйхат рақами 3028-1, 23.01.2019 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2019 й., 10/19/3028-1/2532-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Мазкур Йўриқнома мақсадлари учун тижорат банки, банк ва банк филиали деганда қонунчиликда ўрнатилган тартибда Банк депозиторларининг миллий ахборот базасида хос рақам (уникал код)га эга бўлган тижорат банки филиаллари, амалиёт бошқармалари, банк хизматлари офислари (марказлари) ва бошқа алоҳида бўлинмалар тушунилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 1 декабрдаги 27/14-сонли қарорига (рўйхат рақами 3028-6, 30.12.2022 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 10/22/3028-6/1142-сон)
2-боб. Банкда касса ишини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Банкда нақд пуллар ва бошқа қимматликлар билан касса операцияларини бажариш, банк кассасидаги нақд пул ва бошқа қимматликларни бут сақлаш ҳамда уларни ташиш, банк касса тармоғини ҳамда банк биноси ва бинодан ташқарида кассаларни қуриш, жиҳозлаш ва қўриқлаш ишларини мазкур Йўриқнома ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилиши лозим.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
3. Бош банк томонидан бир йилда камида бир маротаба ўз тасарруфидаги банк филиалларида касса ишини ташкил этилиши ва касса операцияларини бажаришда мазкур Йўриқнома талабларига риоя этилиши текширилиши лозим.
Бош банк ходимлари текшириш натижасида банк филиалида аниқланган хато ва камчиликларни ушбу Йўриқнома талабларига асосан бартараф этиш юзасидан амалий ёрдам кўрсатишлари шарт.
4. Банк ўз мижозларига касса хизматини кўрсатиш учун алоҳида ажратилган касса тармоғига ҳамда касса ходимларига эга бўлиши лозим.
5. Нақд пул ва бошқа қимматликларнинг бут сақланиши учун жавобгар бўлган ҳамда касса операцияларини бажарувчи барча ходимлар билан (шу жумладан, кечки кассанинг бухгалтер-назоратчиси билан ҳам) моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Банк кассирлари ўраб-боғлаган нақд пул ва бошқа қимматликларнинг боғламлари (дасталари) банк кассирлари ёки мижозлар томонидан (касса ходимлари кузатуви остида) қайта саналганида камомад (тўловга яроқсиз, қалбаки пуллар ва қимматликлар) аниқланса, аниқланган камомад суммаси учун ушбу боғламни (дастани) шакллантирган кассир қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда моддий жавобгар ҳисобланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Банкнинг касса тармоғи, ташкил этиладиган кассалар Банклар ва уларнинг филиаллари биноларида касса тармоқларини тузилишига қўйиладиган техник талабларга (рўйхат рақами 2816, 2016 йил 26 июль) тўлиқ риоя этилган ҳолда қурилиши ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жиҳозланган бўлиши шарт.

Download 267.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling