Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
-боб. Хўжалик юритувчи субъектларнинг нақд пул тушумларини инкассация қилиш
Download 267.07 Kb.
|
3028 29 06 2018 ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КАССА ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
17-боб. Хўжалик юритувчи субъектларнинг нақд пул тушумларини инкассация қилиш
306. Хўжалик юритувчи субъектларнинг пул тушумларини инкассация хизмати ходимлари томонидан қабул қилиб олиш ва уларни банк кассасига етказиб бериш мижоз, инкассация хизмати ва банк ўртасида тузилган шартномага асосан амалга оширилади. Олдинги таҳрирга қаранг. (306-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 8 сентябрдаги 16/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 3028-4, 22.10.2020 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2020 й., 10/20/3028-4/1407-сон) 307. Доимий нақд пул тушумларига эга бўлган ва инкассация хизмати бўлими билан шартнома тузган хўжалик юритувчи субъектга, ҳар ойда хўжалик юритувчи субъект учун мазкур Йўриқноманинг 13-иловасидаги ташриф варақаси очилиб, унга: инкассация бўлими, мижоз ва унга хизмат кўрсатувчи банк номи; инкассация йўналиши рақами ва ташриф варақаси қайси ой учун очилганлиги; мижоз реквизитлари (жойлашган манзили, банкдаги ҳисобварағи, телефон рақами, ишнинг тугаш вақти, оддий ва дам олиш кунлари учун ташриф вақти); мижоз рўйхатга олинган тартиб рақами ва унга бириктирилган инкассация сумкаларининг (қопларининг) рақами; мижознинг нақд пул тушумларини инкассация қилишни даврийлиги қайд этилади. 308. Ташриф варақаси инкассация бўлими, мижоз ва унга хизмат кўрсатувчи (ёки мижоз нақд пул тушумлари инкассация қилинадиган) банк раҳбарлари томонидан имзоланиб, муҳрлангач тўлиқ расмийлаштирилган ҳисобланади. 309. Нақд пул тушумига эга бўлган ва тушум пулларини инкассация хизмати орқали топширувчи ҳар бир хўжалик юритувчи субъектга, унинг нақд пул тушумининг ҳажмига қараб керакли миқдорда (камида 3 та) «БАНК» сўзи ёзилган инкассация сумкалари (қоплари) берилади. Ҳар бир инкассация сумкасига (қопига) каср сонли рақам қўйилиб, бунда, суратдаги рақам мижознинг рўйхатдаги тартиб рақамини, махраждаги рақам эса мижозга бириктирилган сумканинг (қопнинг) тартиб рақамини билдиради. Бундан ташқари, дам олиш ва байрам кунлари ўз нақд пул тушумларини инкассация хизматига топширувчи мижозларга «Д» ҳарфи қайд этилган сумкалар (қоплар) ҳам берилиши лозим. 310. Нақд пул тушумларини инкассация хизмати орқали топширмоқчи бўлган ҳар бир хўжалик юритувчи субъект ўз пломбирининг аниқ изи туширилган иккита пломба намунасини алоҳида тизимчаларда инкассация бўлимига топширади. Хўжалик юритувчи субъектнинг нақд пул тушуми солинган инкассация сумкалари (қоплари) бозор ёки савдо мажмуаси ҳудудида ташкил этилган инкассация пунктларига топширилса, мижоз пломба намуналарини уч нусхада топширади. Ҳар бир хўжалик юритувчи субъектнинг пломба изида, ушбу хўжалик субъектининг қисқартирилган номи қайд этилган бўлиши лозим. 311. Инкассация бўлими бошлиғи мижознинг пломба изи намунаси аниқ туширилганлигини текширгач, хўжалик юритувчи субъект пломба изи намунаси босилган ҳар бир тизимчанинг қуйи қисмига ўз пломба изи намунасини босади. Инкассация бўлимининг масъул ходими пломба изи намунаси босилган тизимчани банк касса мудирига беради. Касса мудири мижознинг ва инкассация бўлими бошлиғининг пломба излари аниқ туширилганлигини текширгач, ҳар бир тизимчанинг қуйи қисмига ўз пломба намунасини босади. Касса мудири пломба изи намуналари босилган тизимчаларнинг биттасини ўзида олиб қолади ва пломба изи намуналари босилган бошқа тизимчаларни инкассация бўлимининг масъул ходимига қайтариб берилади. 312. Касса мудири ушбу пломба изи намунаси босилган тизимчани кечки касса ходимларига — инкассаторлар гуруҳидан мижознинг нақд пул тушуми солинган сумкаларини (қопларини) қабул қилиб олиш жараёнида инкассация сумкаси (қопи) оғзидаги тизимчага босилган пломба изи билан таққослаб қабул қилиш мақсадида берилади. 313. Инкассация бўлимининг масъул ходими битта тизимчадаги тасдиқланган пломба изи намунасини хўжалик юритувчи субъектга беради. Мижоз нақд пул тушумлари солинган инкассация сумкасини (қопини) йиғувчи инкассаторга топшириш вақтида, сумка (қоп) оғзидаги тизимчага босилган пломба изини, ўзининг пломба изи намунаси билан таққослаб кўриши учун инкассаторга кўрсатади. 314. Инкассаторлар гуруҳи йўналишга чиқишдан аввал, ушбу Йўриқноманинг 121-бандида белгиланган тартибда, банк кассасидан нақд пул тушумларини йиғишда фойдаланиладиган бўш инкассация сумкаларини (қопларини) қабул қилиб олади. 315. Хўжалик юритувчи субъект нақд пул тушуми солинган сумкани (қопни) инкассация пунктига топширса, пломба изининг учинчи намунаси, мижоздан қабул қилинаётган пуллик сумка (қоп) оғзидаги пломба изини таққослаб кўрган ҳолда қабул қилиш мақсадида ушбу инкассация пунктининг инкассаторига берилади. 316. Хўжалик юритувчи субъектлардан нақд пул тушумларини йиғиш йўналишларини ва ташриф вақти жадвалларини инкассация бўлими бошлиғи (ўринбосари) тузиб чиқади. Инкассаторлар гуруҳининг нақд пул тушумига эга бўлган мижозларнинг шохобчаларига ташриф вақтлари, банк кассасига имкон қадар кўпроқ нақд пул тушумларини йиғиб келишни кўзлаган ҳолда белгиланиши керак. 317. Йиғувчи инкассатор мижознинг нақд пул тушуми солинган сумкаларини (қопларини) қабул қилиб олиш учун: фотосурати бўлган хизмат гувоҳномасини; нақд пул тушуми солинган сумкани (қопни) қабул қилиб олиш ва банкка инкассация қилиш учун берилган мазкур Йўриқноманинг 42-иловасида келтирилган 173-шаклдаги муддатли ишончномани; мижоз учун расмийлаштирилган мазкур Йўриқноманинг 13-иловасидаги ташриф варақасини тақдим этади. Хўжалик юритувчи субъектнинг масъул ходими инкассаторга пуллик сумкани (қопни) топширишда ташриф варақасининг тегишли катакчаларига зарурий ёзувларни қайд этади. Мижоз учун расмийлаштирилган ташриф варақасини инкассатор томонидан тўлдирилиши тақиқланади. 318. Хўжалик юритувчи субъект вакили нақд пул тушуми солинган инкассация сумкасини (қопини) йиғувчи инкассаторга топшираётган вақтида ҳар бир инкассация сумкаси (қопи) учун қуйидаги (комплект) бланкларни: мазкур Йўриқноманинг 14а-иловасидаги илова қайдномаси; мазкур Йўриқноманинг 14б-иловасидаги юк хати; мазкур Йўриқноманинг 14в-иловасидаги квитанцияни кетма-кет жойлаштирган ҳолда қора қоғоз орқали бир йўла тўлдиради ҳамда уларни ҳар бирини алоҳида имзолайди. Бунда, инкассация сумкасининг (қопининг) илова қайдномаси мижоз томонидан инкассация сумкасининг (қопининг) ички чўнтагига солинади ва сумканинг (қопнинг) оғзи пломбаланади. Нақд пул тушумлари солинган инкассация сумкасининг (қопнинг) юк хати ва квитанцияси сумка (қоп) билан бирга йиғувчи инкассаторга берилади. 319. Йиғувчи инкассатор хўжалик юритувчи субъектдан сумкаларни (қопларни) қабул қилиб олишда: сумканинг (қопнинг) яроқлилиги ва унинг бутлигини; сумка (қоп) оғзидаги пломбаланган тизимчанинг бутлигини, пломбир изининг аниқлигини ва унинг пломба намунасига мослигини; қабул қилинаётган ва топширилаётган инкассация сумкаларининг (қопларининг) рақамларини ташриф варақаси, юк хати ва квитанцияда кўрсатилган рақамларга мос келишини; хўжалик юритувчи субъектнинг масъул ходими томонидан инкассация сумкасининг (қопининг) юк хати ва квитанцияси имзоланганлигини; ташриф варақасида қайд этилган суммани, инкассация сумкасининг (қопининг) юк хати ва квитанциясида қайд этилган суммаларга мос келишини; инкассация сумкасининг (қопининг) юк хати ҳамда квитанциясига рақам ва сўз билан ёзилган суммаларнинг ўзаро мос келишини текширади. 320. Мижознинг нақд пул тушуми солинган инкассация сумкасини (қопини) қабул қилиб олишда камчиликлар аниқланмаса, йиғувчи инкассатор инкассация сумкасининг (қопнинг) квитанциясини тилхат қисмига қабул қилиб олаётган сумканинг (қопнинг) рақамини, санани ёзиб ўз имзосини қўяди ва йўналиш учбурчак муҳрини босиб, квитанцияни хўжалик юритувчи субъектнинг вакилига топширади. Шундан сўнг, кейинги иш кунида нақд пул тушумларини инкассация қилишда фойдаланиладиган бўш сумкани (қопни) мижозга топширади. 321. Мижоз миллий ва хорижий валютадаги нақд пул тушумларига эга бўлса, ҳар бир валюта тури алоҳида инкассация сумкасига (қопига) солинган ҳолда йиғувчи инкассаторга топширилиши лозим. Йиғувчи инкассаторга иккита ва ундан ортиқ сумкалар (қоплар) топширилганда ёки инкассатордан иккита ва ундан ортиқ бўш сумкалар (қоплар) қабул қилиб олинганида ташриф варақасининг «нақд пул тушуми солинган сумканинг (қопнинг) рақами» ҳамда «инкассатордан қабул қилинган бўш сумканинг (қопнинг) рақами» деган устунларига сумкалар (қоплар) сони сўз билан ёзилади. Йиғувчи инкассатор мижоздан икки ва ундан ортиқ сумкаларни (қопларни) қабул қилаётганида, сумка (қоп) рақами ва унга солинган нақд пул тушуми умумий суммасини ҳар бир сумкага (қопга) тегишли юк хати ҳамда квитанциядаги ёзувларга қараб, текшириб қабул қилиши лозим. Йиғувчи инкассатор сумканинг (қопнинг) шикастланганлигини ёки унинг ҳужжатини нотўғри расмийлаштирилганлигини аниқласа, нақд пул тушуми солинган сумка (қопни) қабул қилиб олишни тўхтатади. Бунда, аниқланган нуқсон ва камчиликларни мижоз томонидан йиғувчи инкассатор иштирокида бартараф этилиши, фақат инкассаторлар гуруҳининг йўналиш қатнов жадвалида ушбу мижоз учун белгиланган вақт доирасида амалга оширилиши мумкин. Акс ҳолда, ушбу хўжалик юритувчи субъектнинг нақд пул тушуми солинган сумкаларни (қопларини) қабул қилиш, инкассаторларнинг қайта ташрифи вақтида амалга оширилади ва бу ҳақида ташриф варағига тегишли ёзувлар қайд этилади. 322. Хўжалик юритувчи субъектда йиғувчи инкассаторга топшириш учун нақд пул тушумлари бўлмаса, хўжалик юритувчи субъектнинг масъул вакили ташриф варақасига нақд пул тушумларини топширмаслик сабабларини қайд этиб, ўз имзоси билан тасдиқлайди. 323. Инкассаторлар гуруҳи томонидан йиғиб келинган мижозларнинг инкассация сумкаларини (қопларини) банк кассасига топшириш мазкур Йўриқноманинг 72 — 77-бандларида қайд этилган тартибда амалга оширилади. 324. Инкассация бўлими бошлиғи (ёки унинг ўринбосари) ҳар куни: мазкур Йўриқноманинг 23-иловасига мувофиқ тузилган маълумотномани тегишли банкнинг бош бухгалтерига; мазкур Йўриқноманинг 43-иловасига мувофиқ тузилган маълумотномани тегишли банк раҳбарига топшириши лозим. Download 267.07 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling