Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]


-боб. Банкнинг нақд пул ва бошқа қимматликларини ташиш тартиби


Download 267.07 Kb.
bet40/67
Sana07.05.2023
Hajmi267.07 Kb.
#1441336
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   67
Bog'liq
3028 29 06 2018 ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КАССА ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

18-боб. Банкнинг нақд пул ва бошқа қимматликларини ташиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
325. Нақд пул ва бошқа қимматликларни банклар ўртасида ёки ҳудудлараро ташиш шартномага асосан инкассация хизматлари томонидан амалга оширилади.
(325-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувнинг 2018 йил 15 декабрдаги 39/19-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-1, 23.01.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2019 й., 10/19/3028-1/2532-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
326. Марказий банкнинг Ҳисоб-китоб касса марказлари ва тижорат банклари (филиаллари) ҳамда тижорат банклари ўртасида нақд пулларни ва бошқа қимматликларни ташиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ёки унинг тегишли ҳудудий Бош бошқармаларининг фармойишлари асосида амалга оширилади.
Инкассация хизматлари томонидан тижорат банклари (филиаллари) ўртасида нақд хорижий валюталарни ва бошқа қимматликларни ташиш инкассация хизматларининг тегишли таркибий бўлинмалари фармойишига асосан амалга оширилади.
(326-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 8 сентябрдаги 16/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-4, 22.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2020 й., 10/20/3028-4/1407-сон)
327. Марказий банкнинг фармойишлари уч нусхада тайёрланиб, унинг биринчи нусхаси қимматликларни жўнатувчи банкда, иккинчи нусхаси қимматликларни қабул қилиб олувчи банкда, учинчи нусхаси Марказий банкнинг нақд пул муомаласини ташкил этиш департаменти йиғмажилдида назорат учун сақланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Марказий банк ҳудудий Бош бошқармасининг нақд пул ва бошқа қимматликларни ташишга доир фармойишлари уч нусхада тайёрланиб расмийлаштирилиши лозим. Ушбу фармойишларнинг бир нусхаси Марказий банк ҳудудий Бош бошқармасининг нақд пул муомаласини ташкил этиш бошқармаси (бўлими) йиғмажилдида, иккинчи ва учинчи нусхаси нақд пул ва бошқа қимматликларни жўнатувчи ҳамда қабул қилиб олувчи банкларга берилади. Нақд пул ва бошқа қимматликларни ташишни амалга оширувчи инкассация хизматига расмийлаштирилган фармойишнинг электрон файл (PDF ёки TIF) кўриниши юборилади.
(327-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 8 сентябрдаги 16/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-4, 22.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2020 й., 10/20/3028-4/1407-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Инкассация хизматлари томонидан нақд хорижий валюта ва бошқа қимматликларни ташиш учун фармойишлар уч нусхада тайёрланиб, биринчи нусхаси қимматликларни жўнатувчи банкда, иккинчи нусхаси қимматликларни қабул қилиб олувчи банкда, учинчи нусхаси мазкур фармойишни тайёрлаган инкассация хизматининг тегишли йиғмажилдида назорат учун сақланади.
(327-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 8 сентябрдаги 16/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 3028-4, 22.10.2020 й.) асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2020 й., 10/20/3028-4/1407-сон)
Банкка фармойишнинг асл нусхаси инкассаторлар орқали етиб боргунига қадар, банкнинг моддий жавобгар шахслари томонидан нақд пул ва бошқа қимматликларни жўнатиш ёки қабул қилиб олиш билан боғлиқ тайёргарлик чораларини ўз вақтида кўришлари учун уларга ҳам фармойишнинг электрон файл (PDF ёки TIF) кўриниши юборилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3271. «Республика махсус алоқа боғламаси» ДУК томонидан бир банк бўлинмалари ўртасида нақд пул ва қимматликлар банк билан тузилган шартнома асосида хавфсизлик чоралари кўрилган ҳолда ташилади.
(3271-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 1 декабрдаги 27/14-сонли қарорига (рўйхат рақами 3028-6, 30.12.2022 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 10/22/3028-6/1142-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
328. Нақд пул ва бошқа қимматликларни ташиш талаб этилганида, жўнатувчи банк ташиш ишлари ҳудуд ичида ёки ҳудудлараро амалга оширилишини инобатга олган ҳолда, Марказий банкка ёки Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармасига ёхуд инкассация хизматига ёзма равишда мурожаат қилиши лозим.

Download 267.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling