Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Download 267.07 Kb.
|
3028 29 06 2018 ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КАССА ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
(334-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувнинг 2018 йил 15 декабрдаги 39/19-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-1, 23.01.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2019 й., 10/19/3028-1/2532-сон)
Инкассаторлар бригадаси томонидан нақд пулларни ташиш учун қабул қилишда шикастланган банкнотлар боғлами ёки нуқсонли тангали қопчалар аниқланса, уларни ташиш учун қабул қилиш тақиқланади. Ушбу боғламдаги банкнотлар, қопчадаги тангалар қайта саналиб, белгиланган тартибда ўраб-боғланиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилгач, инкассаторлар бригадаси томонидан ташиш учун қабул қилиниши мумкин. 335. Банкда қопларга жойлаштирилмаган ҳолда ташиш учун тайёрлаб қўйилган нақд пул ва бошқа қимматликлар олдида инкассация ёки касса ходимининг бир ўзини ёлғиз қолдирилиши тақиқланади. Олдинги таҳрирга қаранг. 336. Инкассаторлар томонидан нақд пул ва бошқа қимматликлар ташиш учун қабул қилиб олинганида, касса мудири ёки унинг кўрсатмасига биноан бошқа касса ходимининг назорати остида инкассаторлар уларни стандарт брезент қопларга жойлайдилар. Ҳар бир қопнинг оғзи тикилиб, тизимча билан икки ярим айланишда сиқиб боғланади. Тизимчанинг бир учи матодан тайёрланган ёрлиқдан ўтказилиб, ёрлиқда жўнатувчи банк номи, қопга солинган нақд пул ва бошқа қимматликларни номинал қиймати ҳамда умумий суммаси, қопнинг ўраб-боғланган санаси кўрсатилиб, тизимча учлари маҳкам боғланган ҳолда қоп белгиланган тартибда пломбаланади. (336-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувнинг 2018 йил 15 декабрдаги 39/19-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-1, 23.01.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2019 й., 10/19/3028-1/2532-сон) Шундан сўнг, нақд пул ва бошқа қимматликлар қопга жойланишини ҳамда қоп оғзи боғланишини назорат қилувчи касса ходими қопдаги ёрлиқда қайд этилган маълумотлар тўғри эканлигини тасдиқлаб, ёрлиққа имзо қўяди. 337. Инкассаторлар бригадаси томонидан хорижий валюта ташилганида ҳам мазкур Йўриқноманинг 45-иловасида келтирилган рўйхат расмийлаштирилиши лозим. Шунингдек, миллий ва хорижий валюта бир вақтда ташилганида ҳам ҳар бир валюта тури бўйича алоҳида 45-иловада келтирилган рўйхат расмийлаштирилиши керак. Банк томонидан инкассаторлар бригадаси аъзоларига қатъий ҳисобда турувчи бланклар ва бошқа қимматликлар ташиш учун топширилаётган бўлса, мазкур Йўриқноманинг 46-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ жўнатилаётган қатъий ҳисобда турувчи бланклар ва бошқа қимматликлар рўйхати расмийлаштирилиши лозим. Нақд пулларни ёки қатъий ҳисобда турувчи бланклар ва бошқа қимматликларни жўнатувчи банкнинг касса мудири томонидан мос равишда мазкур Йўриқноманинг 45-46-иловаларида келтирилган шакллар бўйича рўйхат уч нусхада тузилиб, мазкур банкнинг моддий жавобгар шахслари томонидан имзоланади ҳамда рўйхатнинг барча нусхалари банкнинг муҳри билан тасдиқланади. Ушбу расмийлаштирилган рўйхатнинг: биринчи нусхаси нақд пул ва бошқа қимматликларни қабул қилувчи банкнинг моддий жавобгар шахсларига топшириш учун инкассация бригадасининг бошлиғига берилади; Олдинги таҳрирга қаранг. иккинчи нусхаси чиқим касса ордери, инкассация хизматининг ишончномаси ва Марказий банк, инкассация хизматига эга бўлган тижорат банки ёки инкассация хизматининг тегишли фармойиши билан бирга жўнатувчи банкнинг кунлик касса ҳужжатларига тикилади; (337-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 8 сентябрдаги 16/9-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-4, 22.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2020 й., 10/20/3028-4/1407-сон) учинчи нусхаси инкассаторлар бригадаси томонидан нақд пул ва бошқа қимматликларни ташиш ишларини якунлангач, инкассация бўлимига тақдим этилади. 338. Нақд пул ва бошқа қимматликлар ташиш учун қабул қилиб олинганлиги тўғрисида инкассаторлар бригадасининг бошлиғи чиқим касса ордерини имзолайди. Бригада аъзолари эса чиқим касса ордерининг орқа тарафига ўз имзоларини қўядилар. Олдинги таҳрирга қаранг. Белгиланган жойга етказиб бериш учун қопларга жойланган ва қабул қилиб олинган нақд пул ва бошқа қимматликларни бут сақланиши ҳамда қопларнинг, уларнинг оғзидаги тизимчаларнинг ва ундаги пломба изларининг бутлиги учун инкассация бригаданинг барча аъзолари жавобгар ҳисобланадилар. Қабул қилиб олинган нақд пул ва бошқа қимматликларни Марказий банк, инкассация хизматига эга бўлган тижорат банки ёки инкассация хизмати фармойишида қайд этилган жойга тўлиқ ва ўз вақтида етказиб борилишини таъминлаш учун инкассаторлар бригадасининг аъзолари тўлиқ моддий жавобгар ҳисобланадилар. Download 267.07 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling