Молия / Бухгалтерия ҳисоби]


-§. Бюджет ташкилотларида чет эл валюта маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот


Download 1.56 Mb.
bet14/35
Sana07.05.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1438425
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   35
Bog'liq
3124 18.01.2019

11-§. Бюджет ташкилотларида чет эл валюта маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот
129. Бюджет ташкилотларида чет эл валюта маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот мазкур Стандартнинг 10-иловасига мувофиқ шаклда бюджет ташкилотларининг ҳисобот даври мобайнидаги чет эл валюта маблағлари ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни акс эттириш учун мўлжалланган.
130. Бюджет ташкилотлари ушбу ҳисоботни тузишдан олдин:
ҳисоб рақамлардан (шахсий ғазна ҳисобварақлардан) олинган кўчирмаларни ва бошқа тегишли ҳисоб регистрлари маълумотларининг тўғрилигини;
чет эл валюталари шаклида тушган маблағларнинг шаклланиши ва сарфланишига оид барча дастлабки ҳужжатларнинг тўлиқлигини;
аналитик ҳисоб маълумотларининг тегишли синтетик ҳисоб маълумотларга мувофиқлигини текшириб чиқади.
131. «1. Йил бошидаги пул маблағи қолдиғи» қаторида тегишли ҳисоб рақамлардан (шахсий ғазна ҳисобварақлардан) кўчирмаларга мувофиқ хорижий валюталар бўйича ҳисобот йилининг биринчи январь санасига мавжуд пул маблағлари қолдиғи акс эттирилади.
132. «2. Ҳисобот даврида тушган даромад (тушум)лар — жами» қаторида «а», «б», «в», «г», «д», «е», «ж» ва «з» қаторлар бўйича ҳисобот даврида тушган даромадлар (тушумлар)нинг йиғиндиси кўрсатилади.
«а) чет эл валютасида маҳсулотлар сотиш (ишлар, хизматлар кўрсатиш)дан тушумлар» қаторида фаолият тури бўйича чет эл валютасида маҳсулотлар сотиш (ишлар, хизматлар кўрсатиш)дан тушган тушумлар кўрсатилади;
«б) бюджетдан ажратилган маблағлар ҳисобидан чет эл валютасини сотиб олиш» қаторида бюджетдан ажратилган маблағлари ҳисобидан сотиб олинган чет эл валютаси суммаси акс эттирилади;
«в) бюджетдан ташқари пул маблағлари ҳисобидан чет эл валютасини сотиб олиш» қаторида бюджетдан ташқари пул маблағлари ҳисобидан сотиб олинган чет эл валютаси суммаси акс эттирилади;
«г) чет эл валютасида олиниши белгиланган кредит ёки грантлар» қаторида чет эл валютасида олинган кредит ёки грант маблағлари суммаси кўрсатилади;
«д) юридик ва жисмоний шахслар томонидан чет эл валютасида кўрсатилган ҳомийлик (беғараз) ёрдам» қаторида юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджет ташкилотларига чет эл валютасида кўрсатилган ҳомийлик (беғараз) ёрдам маблағлари акс эттирилади;
«е) бюджет ташкилотининг вақтинча ихтиёрида сақланадиган чет эл валютасидаги маблағлари» қаторида бюджет ташкилотлари ихтиёрида вақтинча сақланадиган чет эл валюта маблағларининг суммаси кўрсатилади;
«ж) валюта курсининг ижобий фарқи ҳисобига ҳосил бўлган маблағлар» қаторида Марказий банк томонидан ўрнатилган чет эл валютасининг сўмга нисбатан курсининг ижобий фарқ ҳисобига ҳосил бўлган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«з) бошқа тушумлар» қаторида қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар суммаси кўрсатилади.
(132-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
133. «3. Ҳисобот даврида амалга оширилган касса харажатлари — жами» қаторида 4-устун «Касса харажат»да акс эттирилган жами касса харажатлари суммаси кўрсатилади.
134. «4. Валюта курсининг салбий фарқ ҳисобига ҳосил бўлган зарарлар» қаторида ҳисобот даврининг охирги кунида Марказий банк томонидан ўрнатилган чет эл валютасининг сўмга нисбатан қийматининг салбий фарқи ҳисобига кўрилган зарар суммаси акс эттирилади.
135. «5. Ҳисобот даври охирида пул маблағи қолдиғи» қаторида «1. Йил бошида пул маблағи қолдиғи» қаторида акс эттирилган сумма ва «2. Ҳисобот даврида тушган даромад (тушум)лар — жами» қаторида акс эттирилган тушумлар йиғиндисидан «3. Ҳисобот даврида амалга оширилган касса харажатлари — жами» ва «4. Валюта курсининг салбий фарқ ҳисобига ҳосил бўлган зарарлар» қаторлари айирмаси кўрсатилади.
136. «Харажатлар ёйилмаси» устунида чет эл валютаси ҳисобидан амалга оширилган касса ва ҳақиқий харажатлар мазкур ҳисобот шаклида келтирилган харажатлар иқтисодий таснифининг харажат моддалари, кичик моддалари ва элементлари бўйича акс эттирилади.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling