Молия / Бухгалтерия ҳисоби]


-боб. Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари даромадларининг тушумлари тўғрисидаги ҳисоботни тузиш ва тақдим қилиш


Download 1.56 Mb.
bet16/35
Sana07.05.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1438425
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   35
Bog'liq
3124 18.01.2019

3-боб. Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари даромадларининг тушумлари тўғрисидаги ҳисоботни тузиш ва тақдим қилиш
153. Туманлар ва шаҳарлар давлат солиқ инспекциялари тегишли туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг молия бўлимларига ҳисобот даври учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисобланиши ҳамда тушуми тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади.
154. Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари томонидан ҳисобот даври учун мавжуд маълумотлар асосида Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисобланиши ҳамда тушуми тўғрисидаги ҳисобот электрон шаклда Стандартнинг 12-иловага мувофиқ шаклда тузилади ҳамда ҳар чоракда чораклик ҳисоботларни топширишнинг охирги муддатидан кейинги ойнинг охирги иш кунигача (йил якуни бўйича йиллик ҳисоботларни топширишнинг охирги муддатидан кейинги ойнинг охирги иш кунига) туман (шаҳар) молия бўлимларига тақдим этади.
155. Молия вазирлиги давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тушуми тўғрисидаги ҳисоботларни тўғри тузилишини таъминлаш мақсадида, ҳисоботлардаги хатоликларни бартараф қилиш ва ҳисоботларга зарур ўзгартиришлар киритиш тўғрисида тегишли ҳудудий ғазначилик бўлинмалари, молия ва солиқ органларига ёзма шаклдаги кўрсатмалар бериши мумкин.
Молия вазирлиги ҳисоботлардаги хатоликларни бартараф қилиш ва уларга зарур ўзгартиришлар киритиш тўғрисида берилган кўрсатмалар юзасидан тегишлилиги бўйича Давлат солиқ қўмитасини хабардор этади.
156. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисобланиши ҳамда тушуми тўғрисидаги ҳисобот қуйидаги тартибда мазкур Стандартнинг 12-иловасига мувофиқ шаклда тўлдирилади:
«Бюджет таснифига кўра даромад коди» устунида бюджет таснифи бўйича даромадларнинг турларининг кодлари акс эттирилади;
«Даромадлар номи» устунида бюджет таснифи бўйича даромадларнинг турларининг номлари кўрсатилади;
Ҳисобот йили бошида «Солиқ ва бошқа тўловлар қарзи» устунига йил бошида жисмоний, юридик шахсларнинг солиқ ва бошқа тўловлардан қарздорликлари тегишли даромад кодлари бўйича кўрсатилади.
Ҳисобот йили бошида «тўлаш муддати узайтирилган қарз» устунида «Солиқ ва бошқа тўловлар қарзи» устунидан ҳукумат қарорлари ёки бош ҳужжатлар асосида тўлаш муддати узайтирилган қарзлар акс эттирилади.
Ҳисобот йили бошида «ортиқча тўланган солиқ ва бошқа тўловлар» устунида йил бошида жисмоний, юридик шахсларнинг солиқ ва бошқа тўловлардан ортиқча тўловларни тегишли даромад кодлари бўйича акс эттиради.
Ҳисобот йили бошида «Ўтган ҳисобот йилларига йил бошида киритилган ўзгаришлар (+/-)» устунида солиқ ва бошқа тўловлар бўйича текширишлар ёки бошқа ҳисоб-китобларда йил бошида қарздорликлар ошганда ижобий сон билан камайганда эса салбий сон билан тўлдирилади.
Ҳисобот даврида «ҳисобланган солиқ ва бошқа тўловлар» устунида солиқ ва бошқа тўловларнинг даромад турлари бўйича ҳисобот даврида ҳисобланган солиқ ва бошқа тўловларнинг суммаси кўрсатилади.
Ҳисобот даврида «жорий йилда қайта ҳисоб-китоб қилинган солиқ ва бошқа тўловлар (+/-)» устунида жорий йилдаги ҳисобот давридан олдинги ҳисобот даврларида солиқ ва бошқа тўловлар бўйича текширишлар ёки бошқа ҳисоб-китобларда қайта ҳисобланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ошганда ижобий сон билан камайганда эса салбий сон билан акс эттирилади.
Ҳисобот даврида «ҳақиқий тушум миқдори» устунида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан ҳисобот даврида йил бошидан тушган даромадлар акс эттирилади.
Ҳисобот даври охирида «солиқ ва бошқа тўловлар қарзи» устунида ҳисобот даври охирида солиқ ва бошқа тўловлардан мавжуд қарздорликлар кўрсатилади.
Ҳисобот даври охирида «тўлаш муддати узайтирилган» устунида ҳисобот даври охирида солиқ ва бошқа тўловлардан мавжуд қарздорликларнинг тўлаш муддати узайтирилганлари тўлдирилади.
Ҳисобот даври охирида «ортиқча тўланган солиқ ва бошқа тўловлар» устунида йил бошида жисмоний, юридик шахсларнинг солиқ ва бошқа тўловлардан ортиқча тўловларни тегишли даромад кодлари бўйича акс эттиради.
157. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисобланиши ҳамда тушуми тўғрисидаги маълумотлар ҳисоботда йил бошидан ўсиб борувчи тартибда тўлдирилади.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling