Молия / Бухгалтерия ҳисоби]


-§. Товар-моддий захиралар ва номолиявий активлар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот


Download 1.56 Mb.
bet13/35
Sana07.05.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1438425
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   35
Bog'liq
3124 18.01.2019

10-§. Товар-моддий захиралар ва номолиявий активлар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот
123. Товар-моддий захиралар ва номолиявий активлар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот мазкур Стандартнинг 9-иловасига мувофиқ шаклда бюджет ташкилотининг ҳисобот йили мобайнидаги товар-моддий захиралар, асосий воситалар, қийматликлар ва ноишлаб чиқариш активларининг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш учун тузилади.
124. Мазкур ҳисобот шаклини тузишдан олдин бюджет ташкилотлари:
ҳисобот йил бошида мавжуд товар-моддий захиралар, асосий воситалар, қийматликлар ва ноишлаб чиқариш активлари қолдиғининг тўғрилигини (асосланганлигини);
йил мобайнида бюджет ташкилотига кирим бўлган ва бюджет ташкилотидан чиқим бўлган барча номолиявий активларни давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисоби бўйича алоҳида ҳолда ҳисоб регистрларида Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 2169, 2010 йил 22 декабрь) билан тасдиқланган 326-сон шаклдаги асосий воситалар бўйича айланма қайдномада, 296-сон шаклдаги материал қимматликларнинг миқдор-қиймат ҳисоби дафтари (карточкаси)да, Бош журнал китобида ва бошқа тегишли регистрларда) тўғри акс эттирилганлигини;
кирим ва чиқим операцияларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлигини ва тўлиқлигини текшириб чиқади.
125. Ҳисоботда асосий воситалар, қийматликлар ва ноишлаб чиқариш активлари тўғрисидаги маълумотлар Бош журнал китоби ва асосий воситалар, қийматликлар ва ноишлаб чиқариш активлари ҳисоби юритиладиган ҳисоб регистрлари маълумотлари асосида тўлдирилади.
Ҳисоботда асосий воситалар, қийматликлар ва ноишлаб чиқариш активларининг (давлат бюджети ёки бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан олинганлиги кўрсатилган ҳолда) йил бошида мавжуд қолдиғи, ҳисобот йили мобайнида кирим бўлган асосий воситалар, қийматликлар ва ноишлаб чиқариш активларининг қиймати ва чиқим бўлган (ҳисобдан чиқарилган)ларининг қиймати, шунингдек ҳисобот даври охирида бюджет ташкилотлари балансида қолган асосий воситалар ва номолиявий активларнинг қиймати кўрсатилади.
126. Асосий воситалар, қийматликлар ва ноишлаб чиқариш активларини ҳар йилги қайта баҳолаш натижасида бошланғич (қайта тиклаш) қийматининг ўзгариши (ошиши ёки камайиши) ҳисобот шаклининг алоҳида 608 — «Қайта баҳолаш натижасида» қаторида акс эттирилади.
127. Товар-моддий захиралар бўйича ҳисобот даври бошида ва охирида қолдиғи, шунингдек бюджет ташкилоти эҳтиёжлари учун товар-моддий захираларнинг давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан сарфланган суммаси алоҳида ҳолда кўрсатилади.
Ташкилотга ҳисобот даври мобайнида кирим бўлган товар-моддий захиралар, жумладан текин ва сотиб олинган, ортиқча материалларнинг кирим қилинган ҳамда йил мобайнида чиқим қилинган материал захиралари (текин берилган, сотилган, камомадлар ва бошқа сабаблар туфайли чиқим қилинган) қиймати кўрсатилади.
128. Ҳисобот шакли бюджет ташкилотлари томонидан ҳисобот чораги (йили) учун топшириладиган Баланс (1-сон шакл) билан бирга тақдим қилинади.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling