Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
-§. Молиявий ҳисоботларни тасдиқлаш ва тақдим қилиш тартиби
Download 1.56 Mb.
|
3124 18.01.2019
12-§. Молиявий ҳисоботларни тасдиқлаш ва тақдим қилиш тартиби
137. «UzASBO» дастурий мажмуасига (бундан буён матнда дастурий мажмуа деб юритилади) уланган бюджет ташкилотлари молиявий ҳисоботларни электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон шаклда тегишли ғазначилик бўлинмалари ёки бюджет маблағларини тақсимловчига тақдим этади. 138. Дастурий мажмуа орқали электрон шаклда топширилган молиявий ҳисоботлар бир нусхада қоғозга чоп этилиб, ҳисобот берувчи ташкилотнинг раҳбари ва бош ҳисобчиси томонидан имзоланади. Имзоланган молиявий ҳисоботлар ҳисобот берувчи ташкилотида белгиланган тартибда сақланади. 139. Бюджет маблағларини тақсимловчилар ва марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизмати жамланма молиявий ҳисоботларни дастурий мажмуа орқали ваколатли ходимлари томонидан электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон шаклда тегишли ғазначилик бўлинмаларига тақдим этади. Жамланма молиявий ҳисоботлар бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан Стандартнинг 138-бандида белгиланган тартибда расмийлаштирилади ва сақланади. 140. Қуйи ташкилотлар томонидан юқори турувчи ташкилотларга электрон шаклда тақдим қилинган молиявий ҳисоботлар қуйи турувчи ташкилотларнинг раҳбарлари ва бош ҳисобчилари томонидан имзоланади. Марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизмати жамланма молиявий ҳисоботлари ташкилот раҳбари ҳамда марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматининг бош ҳисобчиси томонидан имзоланади. Имзоланган молиявий ҳисоботлар ҳисобот берувчи ташкилотда белгиланган тартибда сақланади. 141. Молиявий ҳисоботларни электрон шаклда тақдим қилиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда, бюджет ташкилотлари молиявий ҳисоботларни тегишли ғазначилик бўлинмаларига қоғоз шаклида имзоланган ҳолда бир нусхада тақдим этади. Ҳисоботлар бюджет ташкилотларининг муҳрлари ҳамда Стандартнинг 138-бандида кўрсатилган ваколатли шахсларнинг имзолари қўйилмаса ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. 142. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар (жамланма) молиявий ҳисоботларни Стандартнинг 11-иловасига мувофиқ белгиланган муддатларда тегишли ғазначилик бўлинмаларига тақдим этадилар. 143. Бюджет маблағларини тақсимловчилар давлат бюджетидан молиялаштириладиган ўз тасарруфидаги ташкилотларнинг молиявий ҳисоботлари асосида чораклик ва йиллик жамланма молиявий ҳисоботларни тузиб, Молия вазирлиги Ғазначилигига электрон тарзда тақдим этади. 144. Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) бюджетларида турувчи ташкилотлар молиявий ҳисоботларини тегишли вазирлик ва идораларга, ҳокимиятлар (бўлинма) бошқармаларига улар томонидан ўрнатилган, бироқ Стандартда белгиланган муддатлардан кечикмасдан тақдим қилади. 145. Молиялаштирилиши (харажатларининг тўланиши) йил давомида бир бюджетдан бошқасига ўтказилган ёки бир вазирлик (идора) тасарруфидан бошқасига ўтказилган ташкилотларда ўтказиш санасида молиявий ҳисобот (йиллик ҳисобот шакллари ҳажмида) тузилади ҳамда у илгариги ва ҳозирги юқори турувчи идораларга тақдим этилади. Келгусида ҳисобот фақат янги юқори турувчи вазирликка (идорага) тақдим этилади. 146. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар учун молиявий ҳисоботларни тақдим этиш санаси улар томонидан ҳақиқатда тақдим этилган сана ҳисобланади. Ҳисобот тақдим этиш учун белгиланган муддат ишланмайдиган кунга тўғри келганда, ундан кейин келадиган биринчи иш кунида тақдим этилади. 147. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан молиявий ҳисоботлар белгиланган муддатда топширилмаганда, тегишли ғазначилик бўлинмалари бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар раҳбарларини ёзма равишда ёки дастурий мажмуа орқали электрон тарзда огоҳлантирган ҳолда Давлат бюджетидан харажатларни молиялаштиришни (тўлаш) чеклашлари, зарур ҳолларда тўхтатиб қўйишлари мумкин. Молиявий ҳисоботларни электрон тарзда тақдим этувчи бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар ҳисоботларни топшириш муддатидан камида 5 кун олдин дастурий мажмуа орқали уларни тақдим этиш муддатлари яқинлашгани ҳамда молиявий ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этилмаган кундан бошлаб тўловларни амалга оширишга автоматик чекловлар бўлиши тўғрисида огоҳлантирилади. 148. Алоҳида ҳолларда, тегишли ғазначилик бўлинмаларига молиявий ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этиш имконияти чекланганлиги ёки маълум бир узрли сабаблар кўрсатилган ҳолда бюджет ташкилоти ва бюджет маблағларини олувчи ташкилот раҳбарининг ёзма равишдаги мурожаатига асосан ҳисоботларни топшириш муддати кўпи билан 5 иш кунига кечиктирилиши мумкин. 149. Молиявий ҳисоботларда ўчириш ва устига ёзишлар бўлмаслиги керак. Ҳисоботларда хатолар тузатилганда тегишли қайдлар қилинади (электрон протоколлар юритилади), уларни ҳисоботларга имзо чеккан шахслар тасдиқлайдилар. Молиявий ҳисоботларга киритилган барча тузатишлар ҳақида юқори турувчи ташкилот томонидан текшириш ва тасдиқлашда мазкур молиявий ҳисоботлар тақдим этилган барча жойларга (манзилгоҳларга) мажбурий тартибда хабар қилиниши лозим. 150. Бюджет ташкилотлари, бюджет маблағлари олувчилар ва бюджет маблағларини тақсимловчилар ўз тасарруфидаги ташкилотларнинг молиявий ҳисоботларини қабул қилади, кўриб чиқади ҳамда тасдиқлайди. 151. Молия вазирлиги ва тегишли ҳудудий молия органлари ўтган йилги молия якунларини чиқаришда бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг ўз тасарруфидаги ташкилотларининг йиллик молиявий ҳисоботларини кўриб чиқишда иштирок этишлари мумкин. 152. Молия вазирлиги ва ҳудудий молия органлари молиявий ҳисоботларда номувофиқликлар ва ноаниқликлар мавжуд бўлганда, ўз эътироз ва таклифларини тегишли ташкилотларга улар қабул қилинган кундан бошлаб 10 кундан кечиктирмасдан хабар қилади. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling