2-боб. Қўллаш йўналишлари
6. Ғазначилик бўлинмалари, давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетларининг ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларининг ҳамда бюджет ташкилотлари молиявий-хўжалик фаолиятининг бюджет ҳисобини мазкур Стандартнинг 1-иловасида келтирилган ягона счётлар режасига мувофиқ юритади.
7. Ғазначилик бўлинмалари, молия органлари, давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар мазкур Стандартда келтирилган Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетлари ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларининг бюджет ҳисобида ягона счётлар режасини қўллаш тартибига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетларининг ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларининг бюджет ҳисобини юритади.
8. Бюджет ташкилотлари мазкур Стандартда келтирилган Бюджет ташкилотларининг бюджет ҳисобида ягона счётлар режасини қўллаш тартибига мувофиқ бюджет ҳисобини ташкил этади.
9. Бюджет тизими бюджетларининг ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг бюджет ҳисобида ягона счётлар режасини қўллаш мазкур боб ҳамда ушбу Стандартнинг 2-иловасидаги наъмунавий ўтказмалар асосида амалга оширилади.
10. Бюджет тизими бюджетларининг ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг ягона ғазна ҳисобварағидаги маблағларини ички ҳисоб-китоб марказларида тўлиқ акс эттириш мақсадида мазкур Стандартнинг 3-иловасида назарда тутилган ғазначилик бўлинмалари кодлари ва бюджет тизими бюджетлари маблағларининг манбалари таснифи (қўшимча аналитик счётлар) билан қуйидаги кўринишда юритилади:
Счётлар режаси
|
Ғазначилик бўлинмалари кодлари
|
Бюджет тизими бюджетлари маблағларининг
манбалари таснифи
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |