Молия / Бухгалтерия ҳисоби]


-§. Узоқ муддатли активлар счётлари


Download 2 Mb.
bet7/88
Sana07.05.2023
Hajmi2 Mb.
#1441115
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   88
Bog'liq
3078 20.10.2018

2-§. Узоқ муддатли активлар счётлари
25. 210 000 «Молиявий маблағлар бўйича узоқ муддатли дебитор қарзлар» счётининг тегишли субсчётларида бюджет тизими бюджетлари ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан жойлаштирилган узоқ муддатли депозит мажбуриятларини, берилган ўрта ва узоқ муддатли кредитлар бўйича мажбуриятларни, акция ва капиталда иштирок этиш бўйича мажбуриятларни, олинган ўрта ва узоқ муддатли қимматли қоғозлар (акциялар бундан мустасно) бўйича мажбуриятларни ҳамда берилган узоқ муддатли ссудалар бўйича дебитор қарздорликларни қамраб олади.
3-§. Жорий мажбуриятлар счётлари
26. 301 000 «Ҳисоб-китоблар марказининг мажбуриятлари» счётининг:
301 100 «Ҳисоб-китоблар марказининг ички ҳисоб-китоб марказлари маблағлари бўйича мажбуриятлари» субсчёти тегишли ички ҳисоб-китоб марказларининг Ягона ғазна ҳисобварағидаги миллий ёки хорижий валютадаги пул маблағларининг улуши, даромад ёки тушумларнинг тушуми ҳамда амалга оширилган харажатлар;
301 900 «Ягона ғазна ҳисобварағидаги аниқланмаган тушумлар бўйича мажбуриятлар» субсчёти Ягона ғазна ҳисобварағига келиб тушган ёки тегишли ички ҳисоб-китоб марказлари томонидан ўтказилган аниқланмаган тушумлар ва уларнинг қайтарилиши ҳисобини юритади.
27. 301 100 «Ҳисоб-китоблар марказининг ички ҳисоб-китоб марказлари маблағлари бўйича мажбуриятлари» субсчёти Ягона ғазна ҳисобварағидаги маблағларини ички ҳисоб-китоб марказларида тўлиқ акс эттириш, тегишли ғазначилик филиалларда очилган ғазна ҳисобварақларига маблағларни манбалари таснифи бўйича йўналтириш мақсадида мазкур Стандартнинг 10-бандига мувофиқ 13 та рақамда юритилади.
28. 310 000 «Молиявий маблағлар бўйича жорий мажбуриятлар» счётининг тегишли субсчётлари ўзида олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича мажбуриятларни ҳамда чиқарилган қисқа муддатли қимматли қоғозлар (акциялар бундан мустасно) бўйича мажбуриятларни акс эттирувчи субсчётларни қамраб олади.
29. 320 000 «Бюджетлараро муносабатлар бўйича кредитор қарзлар» счёти ўз таркибига олинган ссудалар ва бюджетлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича мажбуриятларни ҳамда давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағларидан ўзаро ҳисоб-китобларини акс эттирувчи субсчётларни қамраб олади.
30. 320 000 «Бюджетлараро муносабатлар бўйича кредитор қарзлар» счёти таркибига кирувчи 322 000 «Бюджетлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича кредитор қарзлар» ва 323 000 «Давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағларидан ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича кредитор қарзлар» счётларининг субсчётлари мазкур Стандартнинг 12-бандига мувофиқ 13 та рақамда юритилади.
31. 321 000 «Олинган қисқа муддатли ссудалар» счётининг тегишли субсчётларида қайтариш шарти билан юқори турувчи бюджетдан олинган, давлат бюджети маблағлари ҳисобидан давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларга олинган ҳамда давлат мақсадли жамғармаларидан давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларга олинган пул маблағлари ҳисоби юритилади.
32. 322 000 «Бюджетлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича кредитор қарзлар» счётининг тегишли субсчётларида бюджет жараёнида юзага келадиган юқори ва қуйи бюджетлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар маблағларининг кредити акс эттирилса, ўз навбатида кредиторликни юзага келтирувчи даромад ва харажатларга берилган ўзгаришлар 610 000 «Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бюджетлараро олинган ва берилган маблағлар» счётининг тегишли субсчётларида акс эттирилади.
33. 323 000 «Давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағларидан ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича кредитор қарзлар» счётининг тегишли субсчётларида давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг республика даражасидаги, Қорақалпоғистон Республикасининг республика даражасидаги, вилоятларнинг вилоят даражасидаги ва Тошкент шаҳрининг шаҳар даражасидаги ҳамда туманлар ва шаҳарлар даражасидаги маблағлар бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича кредиторликлар ҳисоби юритилади.
34. Давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари:
республика даражасидан ҳудудий даражаларга йўналтирилганда 323 300 «Давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг туманлар ва шаҳарлар даражасидаги маблағларидан ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича кредитор қарзлар» субсчёти;
ҳудудий даражадан республика даражасига маблағлар йўналтирилганда 323 100 «Давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг республика маблағларидан ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича кредитор қарзлар» субсчёти бўйича ҳисоб юритилмайди.
Давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағларидан ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича кредиторликни юзага келтирувчи олинган ва берилган даромадлар турлари 620 000 «Давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан ўзаро ҳисоб-китоблар» счётининг тегишли субсчётларида акс эттирилади.
35. 330 000 «Бюджет тизими бюджетларининг ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг харажатлари бўйича мажбуриятлар» счётининг тегишли субсчётлари Бюджет тизими бюджетларининг ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ғазначиликда миллий валютадаги депозит шахсий ҳисобварағи маблағлари бўйича, бюджет ташкилотларининг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг ижтимоий нафақаларни тўлаш учун маблағлари ҳисобидан ҳамда бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағларини олувчиларнинг бюджетга ўтказилиши лозим бўлган (ўтган йилнинг дебитор қарздорлигини, камомадларни, текширув натижасига кўра аниқланган ўзлаштиришларни) маблағлари ҳамда ҳисобланган харажатлар бўйича мажбуриятларни ўз ичига олади.
330 000 «Бюджет тизими бюджетларининг ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг харажатлари бўйича мажбуриятлар» счётининг тегишли субсчётлари кредитидаги мажбуриятлар 800 000 «Ҳисобланган харажатлар (молиявий мажбурият)» счётларининг тегишли субсчётлари дебетида ҳисобланган молиявий мажбуриятлар асосида юзага келади.
330 000 «Бюджет тизими бюджетларининг ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг харажатлари бўйича мажбуриятлар» счётининг субсчётлари дебитида амалга оширилган харажатлар, кредитида эса тикланган харажатларнинг ҳисоби акс эттирилади ва мазкур Стандартнинг 12-бандига мувофиқ 13 та рақамда юритилади.
36. 337 000 «Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағларига йўналтирилган харажатлар» ва 338 000 «Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бюджетдан маблағ олувчиларга ва бюджет ташкилотларининг бошқа ҳисобрақамларига молиялаштириш» субсчётлари бўйича молиявий мажбуриятлар ҳисобга олинмайди. 337 000 «Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағларига йўналтирилган харажатлар» субсчёти дебетида давлат бюджетидан молиялаштирилган маблағлар, кредитида эса бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағларига йўналтирилган пул маблағлари ҳисоби юритилади. 338 000 «Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бюджетдан маблағ олувчиларга ва бюджет ташкилотларининг бошқа ҳисобрақамларига молиялаштириш» субсчёти дебетида ҳам дебетида давлат бюджетидан молиялаштирилган маблағлар, кредитида эса бюджетдан маблағ олувчиларга ва бюджет ташкилотларининг бошқа ҳисобрақамларига йўналтирилган пул маблағлари ҳисоби юритилади.
37. 338 000 «Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бюджетдан маблағ олувчиларга ва бюджет ташкилотларининг бошқа ҳисобрақамларига молиялаштириш» субсчёти бўйича бюджетдан маблағ олувчиларга молиялаштирилган маблағлар уларнинг ҳисоботлари асосида молиявий натижаларга йўналтирилади.
38. 344 000 «Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан кредитор қарзлари» счётининг тегишли субсчётларида бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағларининг тақсимланиши бўйича кредиторликлар ҳисоби юритилади.

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling