11. Тегишлича ғазначилик бўлинмаларининг:
0-даражаси Ўзбекистон Республикасининг республика даражасидаги;
1-даражаси Қорақалпоғистон Республикасининг республика даражасидаги, вилоятларнинг вилоят даражасидаги ва Тошкент шаҳрининг шаҳар даражасидаги;
2-даражаси шаҳарлар даражасидаги;
3-даражаси туманлар даражасидаги бюджет тизими бюджетларининг ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг бюджет ҳисоби бўйича ҳисоб ва ҳисоботлари юритилади.
12. Ягона счётлар режаси даромадларни турлари бўйича ҳисоблаш, тушумини юритиш, харажатларни эса моддалари бўйича ҳисоблаш, амалга ошириш ҳамда даромадлар ва харажатлар бўйича бюджетлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларини амалга оширишда маълумотларни тўлиқ акс эттириш мақсадида даромадларнинг турлари ва харажатларнинг иқтисодий таснифи (қўшимча аналитик счётлар) билан қуйидаги кўринишда юритилади:
II БЎЛИМ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ БЮДЖЕТ ТИЗИМИ БЮДЖЕТЛАРИНИНГ ВА БОШҚА БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ЖАМҒАРМАЛАРНИНГ БЮДЖЕТ ҲИСОБИДА ЯГОНА СЧЁТЛАР РЕЖАСИНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ
Do'stlaringiz bilan baham: |