Молия / Бухгалтерия ҳисоби]


«Бошқа ҳисоб-китоблар» счёти


Download 4.99 Mb.
bet27/71
Sana03.12.2023
Hajmi4.99 Mb.
#1799331
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   71
Bog'liq
2169 карор йурикнома

18 «Бошқа ҳисоб-китоблар» счёти
Олдинги таҳрирга қаранг.
296. 18 «Бошқа ҳисоб-китоблар» счёти 180 «Юқори ва қуйи ташкилотлар ўртасидаги бошқа ҳисоб-китоблар» субсчётидан иборат бўлиб, ушбу субсчётда юқори маблағ тақсимловчилар билан уларга қарашли бўлган муассасалар орасида харажатлар сметасининг ижроси жараёнида вужудга келадиган турли ҳисоб-китобларга доир операциялар ҳисобга олинади.
(296-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 1 мартдаги 45-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2169-2, 17.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2018 й., 10/18/2169-2/0925-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
297. Ушбу субсчёт қуйи маблағ тақсимловчилар томонидан, шунингдек юқори маблағ тақсимловчилар томонидан ҳам қўлланилади.
(297-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 1 мартдаги 45-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2169-2, 17.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2018 й., 10/18/2169-2/0925-сон)
298. Юқори ташкилотлар ушбу субсчёт дебетида қуйи ташкилотларга марказлашган тартибда товар-моддий қимматликларнинг берилиши ва бошқа юқори ва қуйи ташкилотлар ўртасидаги ҳисоб-китобларни акс эттирадилар. Субсчёт дебетида эса, қуйи ташкилотларга марказлашган тартибда берилган товар-моддий қимматликларнинг ҳисобдан чиқарилишини акс эттирадилар.
IV боб. Молиявий натижаларни ҳисобга олувчи счётлар
1-§. Реализация ва харажатлар
299. Ташкилотларнинг маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилиш бўйича, шунингдек мазкур маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш жараёнида амалга ошириладиган давр харажатлари ва тақсимланадиган харажатлар тўғрисидаги маълумотлар қуйидаги счётларда акс эттирилади:
20 «Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси»;
21 «Бошқа харажатлар».
20 «Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси» счёти
300. 20 «Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси» счётида тайёр маҳсулотлар (ишлар, хизматлар), жумладан, ишлаб чиқариш (ўқув) устахоналарининг, ёрдамчи қишлоқ хўжалик ва ўқув-тажриба хўжаликларининг тайёр маҳсулотларини, шунингдек, тайёр босма маҳсулотларини ҳамда ташкилотнинг асосий воситалари ва бошқа активларининг реализация қилиниши ҳисобга олинади.
301. 20 «Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси» счёти қуйидаги субсчётларга бўлинади:
200 «Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси»;
201 «Асосий воситалар ва бошқа активлар реализацияси».
302. 200 «Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси» субсчётида тайёр маҳсулотлар (ишлар, хизматлар), жумладан, ишлаб чиқариш (ўқув) устахоналарининг, ёрдамчи қишлоқ хўжалик ва ўқув-тажриба хўжаликларининг тайёр маҳсулотларини, шунингдек, тайёр босма маҳсулотларини ва бошқа маҳсулотлар (иш, хизматлар) реализацияси ҳисобга олинади.
303. 200 «Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси» субсчётнинг кредитига маҳсулотлар (иш, хизматлар)нинг реализация қилинган суммалари ёзилади (ўзаро тузилган шартнома бўйича), бунда, 15 счётнинг тегишли субсчётлари дебетланади. Субсчёт дебетига эса, реализация қилинган маҳсулотларнинг ҳақиқий таннархи ёзилади, бунда 050 «Тайёр маҳсулот» субсчёт кредитланади. Агарда, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар реализация қилинаётган бўлса, уларнинг ҳақиқий таннархи 200 «Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси» субсчётнинг дебетида ва 090 «Товар (иш, хизмат)ларга харажатлар» субсчётнинг кредитида акс эттирилади.
Реализация натижалари (фойда ёки зарар) 262 «Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича даромадлар» ёки 272 «Бошқа бюджетдан ташқари даромадлар» субсчётларнинг тегишлисига ўтказилади. Бунда, фойда суммасига 200 «Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси» субсчёти дебетланади ва 262 «Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича даромадлар» ёки 272 «Бошқа бюджетдан ташқари даромадлар» субсчётларнинг тегишлиси кредитланади. Аксинча, зарар суммасига 262 «Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича даромадлар» ёки 272 «Бошқа бюджетдан ташқари даромадлар» субсчётларнинг тегишлиси дебетланади ва 200 «Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси» субсчёт кредитланади. 200 «Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси» субсчёт бўйича қолдиқ қолмайди.
Аналитик ҳисоб реализация қилинган маҳсулотлар турлари бўйича алоҳида ҳолда юритилади.
304. 201 «Асосий воситалар ва бошқа активлар реализацияси» субсчётида ташкилотнинг асосий воситалари ва бошқа активларининг реализацияси ҳисобга олинади. Ушбу активларни реализация қилиш ва реализация қилишдан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби қонунчилик билан тартибга солинади.
201 «Асосий воситалар ва бошқа активлар реализацияси» субсчётнинг кредитига асосий воситалар ва бошқа активларнинг реализация қилинган суммалари ёзилади (ўзаро тузилган шартнома бўйича), бунда 15 счётнинг тегишли субсчётлари дебетланади. Шунингдек, ушбу субсчётнинг кредитида реализация қилинган асосий воситаларнинг ҳисобланган эскириш суммаларининг ҳисобдан чиқарилиши, бунда 02 счётларнинг тегишли субсчётлари дебетланади.
Ушбу субсчётнинг дебетига эса, реализация қилинган асосий воситалар ва бошқа активларнинг дастлабки (тикланиш) қиймати ёзилади, бунда мазкур активларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётлар кредитланади. Шунингдек, ушбу субсчёт дебетига реализация қилинган асосий воситалар ва бошқа активларнинг реализация суммасидан тегишли бюджетлар даромадларига ҳисобланган суммалар ҳам акс эттирилади, бунда 160 «Бюджетга тўловлар бўйича бюджет билан ҳисоб-китоблар» субсчёт кредитланади.
305. Аналитик ҳисоб реализация қилинган асосий воситалар ва бошқа активларнинг турлари бўйича алоҳида ҳолда юритилади.

Download 4.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling