Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
Download 4.99 Mb.
|
2169 карор йурикнома
21 «Бошқа харажатлар» счёти
306. 21 «Бошқа харажатлар» счёти қуйидаги субсчётларга бўлинади: 210 «Тақсимланадиган харажатлар»; 211 «Давр харажатлари». 307. Бир неча калькуляция объектлари мавжуд бўлганда, ёки ташкилотнинг фаолияти бир нечта манбалардан молиялаштирилганда, шунингдек амалга оширилган харажатларни қайси маҳсулот (иш, хизмат)ларга тегишли эканлигини аниқлаш мураккаб бўлган ҳолларда ушбу харажатлар 210 «Тақсимланадиган харажатлар» субсчётида ҳисобга олинади. Устама харажатлар, аниқ шароитларга қараб айрим буюмлар, қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг тури ёки ишлаб чиқариш тармоқлари бўйича ишлаб чиқариш ишчиларининг, илмий ходимларнинг ва шу кабиларнинг иш ҳақларига мутаносиб равишда ёки сарфланган материаллар ёки бевосита харажатлар жамига қараб тақсимланади. Бунда, устама харажатлар 210 «Тақсимланадиган харажатлар» субсчётнинг кредитига ва 090 «Товар (иш, хизмат)ларга харажатлар» субсчётнинг (ёки бошқа тегишли субсчётларнинг) дебетига ёзиб ҳисобдан ўчирилади (ҳар бир маҳсулот, иш ёки хизматлар турлари бўйича). 308. 211 «Давр харажатлари» субсчётида ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита боғлиқ бўлмаган сотиш харажатлари, ишлаб чиқаришни бошқариш харажатлари ва бошқа харажатлар ҳисобга олинади. Сотиш харажатлари сифатида маҳсулотни сотиш бўйича харажатлар, яъни маҳсулотни истеъмолчига етказиб бериш билан боғлиқ, транспорт воситаларига ортиш ва бошқа харажатлар акс эттирилади. Ишлаб чиқаришни бошқариш бўйича харажатлар ва бошқа харажатлар маъмурий харажатлар бўйича ҳисобга олинади. Олдинги таҳрирга қаранг. Ишлаб чиқарилган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг таннархига киритилмайдиган давр харажатлари 211 «Давр харажатлари» субсчёти дебети ва сарф-харажатларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётлар кредитида акс эттирилади. (308-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 1 мартдаги 45-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2169-2, 17.03.2018 й.) асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2018 й., 10/18/2169-2/0925-сон) Ҳисобот даврининг охирида 211 «Давр харажатлари» субсчёт 260 «Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар» ёки 270 «Бошқа даромадлар бўйича жорий йилга молиявий натижалар» субсчётнинг тегишлиси билан боғланган ҳолда ёпилади. Download 4.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling