Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
«Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича жорий йилга молиявий натижалар» счёти
Download 4.99 Mb.
|
2169 карор йурикнома
24 «Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича жорий йилга молиявий натижалар» счёти
318. 24 «Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича жорий йилга молиявий натижалар» счёти ҳисобда қуйидаги субсчётларга бўлинади: 240 «Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича жорий йилга молиявий натижалар»; 241 «Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича маблағлар ҳисобига амалга оширилган ҳақиқий харажатлар»; 242 «Таълим муассасаларида ҳисобланган ота-оналарнинг маблағлари». 319. 240 «Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича жорий йилга молиявий натижалар» субсчётида тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича жорий йилга молиявий натижалари акс эттирилади. Ушбу субсчётнинг дебетида йил охирида ҳисобдан чиқарилган мазкур маблағлар бўйича амалга оширилган ҳақиқий харажатлар акс эттирилади, бунда 241 «Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича маблағлар ҳисобига амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» субсчёти кредитланади. Субсчёт кредитида эса, йил мобайнида ҳисобланган ота-оналарнинг маблағларини ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади, бунда, 242 «Таълим муассасаларида ҳисобланган ота-оналарнинг маблағлари» субсчёти дебетланади. Ҳар йил молия йилининг охирида жорий йилга тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича молиявий натижалар 281 «Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича якуний молиявий натижа» субсчётининг кредитига (дебетига) ҳисобдан чиқарилади ва субсчёт бўйича йил охирида қолдиқ қолмайди. Олдинги таҳрирга қаранг. 320. 241 «Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича маблағлар ҳисобига амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» субсчётида ташкилотлар томонидан болаларни мактабгача таълим ташкилотлари ва бошқа муассасаларда сақлаганлиги (ўқитганлиги) учун уларнинг ота-оналари билан ҳисоб-китоблардан тушадиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар ҳисобга олинади. (320-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2020 йил 29 июндаги 30-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2169-5, 29.07.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.07.2020 й., 10/20/2169-5/1123-сон) Ушбу маблағлар бўйича амалга оширилган ҳақиқий харажатлар йил давомида 241 «Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича маблағлар ҳисобига амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» субсчётнинг дебетида акс эттирилиб борилади, бунда, ҳисоб-китоблар ва бошқаларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётлар кредитланади. Йил охирида 241 «Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича маблағлар ҳисобига амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» субсчёт дебетида акс эттирилган барча ҳақиқий харажатлар 240 «Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича жорий йилга молиявий натижалар» субсчётнинг дебетига ёзиб ҳисобдан ўчириш йўли билан ёпилади. Йил охирида 241 «Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича маблағлар ҳисобига амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» субсчётда қолдиқ қолмайди. Харажатларнинг аналитик ҳисоби ҳар бир харажат тури ва моддалари бўйича алоҳида ҳолда юритилади. 321. 242 «Таълим муассасаларида ҳисобланган ота-оналарнинг маблағлари» субсчётида ота-оналардан болаларни таълим муассасаларида сақлаганлик учун ҳисобланган маблағлар ҳисоби юритилади. Йил мобайнида ҳисобланган бадал суммаларига 242 «Таълим муассасаларида ҳисобланган ота-оналарнинг маблағлари» субсчёт кредитланади ва 156 «Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар» субсчёт дебетланади. Йил охирида 242 «Таълим муассасаларида ҳисобланган ота-оналарнинг маблағлари» субсчёт бўйича барча ҳисобланган маблағлар 240 «Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича жорий йилга молиявий натижалар» субсчёт дебетига ҳисобдан чиқариш йўли билан ёпилади. 242 «Таълим муассасаларида ҳисобланган ота-оналарнинг маблағлари» субсчёт бўйича йил охирида қолдиқ қолмайди. Бу субсчёт бўйича аналитик ҳисоб 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтарида юритилади. Download 4.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling