Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
Т/р Хўжалик операцияларининг мазмуни
Download 422.41 Kb.
|
1813 22.05.2008 хўжалик юритиш бух
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4-§. Суғурта ишини юритиш харажатларини ҳисобга олувчи счётлар (2000)
(жадвал Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда) 4-§. Суғурта ишини юритиш харажатларини ҳисобга олувчи счётлар (2000) 110. Суғурталовчининг асосий фаолияти бўйича харажатлар тўғрисидаги маълумотларни жамлаш 2010 «Суғурта ишини юритиш харажатлари» счётида амалга оширилади. 111. 2010 «Суғурта ишини юритиш харажатлари» счётининг дебети бўйича хизматларни кўрсатиш билан бевосита боғлиқ бўлган тўғридан-тўғри харажатлар, шунингдек ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари, асосий фаолиятни бошқариш ва унга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган билвосита харажатлар акс эттирилади. Суғурталовчиларнинг асосий фаолияти бўйича харажатларга қуйидагилар киради: суғурта шартномаларини тузиш бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш билан банд бўлган суғурталовчининг ходимлари меҳнат ҳақини тўлаш бўйича харажатлар; суғурта ишини ташкил қилиш ва технологиясига мувофиқ, суғурта хизматларини кўрсатиш билан бевосита боғлиқ бўлган суғурталовчининг харажатлари; суғурта хизматларини кўрсатиш жараёнига хизмат кўрсатиш бўйича суғурта ташкилотини материаллар, мосламалар, инвентар, хўжалик жиҳозлари ва бошқа воситалар билан таъминлаш билан боғлиқ харажатлар; суғурта товонларини тўлаш билан боғлиқ харажатлар; қайта суғурта қилишга қабул қилинган таваккалчиликлар бўйича зарарлар улушини тўлаш билан боғлиқ харажатлар; суғурта ҳодисасининг оқибатларини бартараф қилиш ва тўловларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар; актуарий, аджастер, сюрвейер ва ассистанс хизматлари ҳақини тўлаш бўйича харажатлар; Олдинги таҳрирга қаранг. огоҳлантириш чора-тадбирларига ажратмалар; (111-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда) қайта суғурта қилиш операциялари бўйича комиссион рағбатлантиришлар, тантъемаларни тўлаш бўйича харажатлар; суғурта воситачиларига комиссион мукофотларни тўлаш бўйича харажатлар ва бошқалар. Хизматлар кўрсатиш билан бевосита боғлиқ бўлган тўғридан-тўғри харажатлар 2010 «Суғурта ишини юритиш харажатлари» счётига материаллар, ходимларга меҳнат ҳақини тўлаш бўйича ҳисоб китобларни ҳисобга олувчи ва бошқа счётларнинг кредити бўйича ўтказилади. Асосий фаолиятни бошқариш ва ташкил этиш билан боғлиқ билвосита харажатлар 2010 «Суғурта ишини юритиш харажатлари» счётига 2510 «Умумишлабчиқариш харажатлари» счётидан ўтказилади. 2010 «Суғурта ишини юритиш харажатлари» счётининг кредити бўйича кўрсатилган хизматларнинг ҳақиқий таннархи акс эттирилади. Ушбу суммалар 2010 «Суғурта ишини юритиш харажатлари» счётидан 9130 «Кўрсатилган хизматларнинг таннархи» счётининг дебетига ўтказилади. Аналитик ҳисоб харажатлар турлари ва хизматлар турлари бўйича юритилади. Харажатларнинг юзага келиш жойлари ва бошқа белгилари бўйича гуруҳланиши, шунингдек, калькуляцион ҳисоб алоҳида счётлар тизимида амалга оширилади. Ушбу счётларнинг таркиби ва фойдаланиш услубиятини ҳар бир суғурталовчи ўзининг ишлаб чиқариш фаолияти, тузилиши, бошқаришни ташкил этиш хусусиятларига қараб белгилайди. Агар харажатларнинг вужудга келиш жойи ва бошқа белгилари бўйича гуруҳланиши ҳамда калькуляцион ҳисоб алоҳида счётлар тизимида ҳисобга олинмаса, 2010 «Суғурта ишини юритиш харажатлари» счётининг аналитик ҳисоби ҳам суғурталовчининг алоҳида бўлинмалари бўйича юритилади. 112. Асосий ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар (2000)нинг боғланиши Олдинги таҳрирга қаранг.
Download 422.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling