Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
Т/р Хўжалик операцияларининг мазмуни
Download 422.41 Kb.
|
1813 22.05.2008 хўжалик юритиш бух
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7-§. Қайта суғурта қилишга оид рағбатлантиришлар бўйича харажатларни ҳисобга олувчи счётлар (2400)
- 8-§. Умумишлабчиқариш харажатларини ҳисобга олувчи счётлар (2500)
(жадвал Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда) 7-§. Қайта суғурта қилишга оид рағбатлантиришлар бўйича харажатларни ҳисобга олувчи счётлар (2400) 124. Қайта суғурта қилишга оид рағбатлантиришлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 2410 «Қайта суғурта қилишга оид комиссион ва брокерлик рағбатлантиришлар, тентьемалар ва йиғимларни тўлаш бўйича харажатлар» счётида амалга оширилади. 125. 2410 «Қайта суғурта қилишга оид комиссион ва брокерлик рағбатлантиришлар, тентьемалар ва йиғимларни тўлаш бўйича харажатлар» счёти дебети бўйича 6080 «Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантириш, тантьемалар ва йиғимлар бўйича тўланадиган счётлар» счёти билан боғланган ҳолда қайта суғурта қилиш операциялари бўйича ҳисобланган комиссион ва брокерлик рағбатлантиришлар, тантьемалар ва йиғимлар акс эттирилади. Ҳисобот даврининг охирида рағбатлантиришларнинг суммаси 2410 «Қайта суғурта қилишга оид комиссион ва брокерлик рағбатлантиришлар, тентьемалар ва йиғимларни тўлаш бўйича харажатлар» счётнинг кредити бўйича 2010 «Суғурта ишини юритиш харажатлари» дебетига ўтказилади. 126. Қайта суғурта қилишга оид рағбатлантиришлар бўйича харажатларни ҳисобга олувчи счётлар (2400)нинг боғланиши
8-§. Умумишлабчиқариш харажатларини ҳисобга олувчи счётлар (2500) 127. Суғурталовчининг умумишлабчиқариш харажатлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 2510 «Умумишлабчиқариш харажатлари» счётида амалга оширилади. 128. Ушбу счётда умумишлабчиқариш характерига эга бўлган харажатлар акс эттирилади, жумладан: а) машина ва ускуналарни сақлаш ва улардан фойдаланиш бўйича; б) ишлаб чиқаришга тааллуқли бўлган асосий воситалар ва номоддий активларнинг амортизация ажратмалари бўйича; в) ишлаб чиқаришга тааллуқли бўлган асосий воситаларни таъмирлаш харажатлари; г) ишлаб чиқаришдаги мол-мулкнинг суғурта харажатлари; д) ишлаб чиқариш биноларини иситиш, ёритиш ва сақлаш харажатлари; е) ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ишлаб чиқариш бинолари, машина ва ускуналар, бошқа ижарага олинган воситалар учун ижара тўловлари; ж) ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатишда банд бўлган ишлаб чиқариш ходимларининг меҳнат ҳақи; з) ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган бошқа харажатлар. 129. Умумишлабчиқариш харажатлари умумишлабчиқариш харажатларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида ишлаб чиқариш захиралари, ходимлар билан меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар ва бошқаларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Умумишлабчиқариш харажатларини ҳисобга олувчи счётларда ҳисобга олинган харажатлар 2010 «Суғурта ишини юритиш харажатлари», 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счётларининг дебетига ҳисобдан чиқарилади. Умумишлабчиқариш харажатларини алоҳида ҳисоб объектлари орасида тақсимлаш тартиби суғурталовчининг ҳисоб сиёсати орқали аниқланади. Умумишлабчиқариш харажатларини ҳисобга олувчи счётлар (2500) бўйича аналитик ҳисоб суғурталовчининг алоҳида бўлинмалари ва харажатлар моддалари бўйича юритилади. 130. Умумишлабчиқариш харажатларини ҳисобга олувчи счётлар (2500)нинг боғланиши Олдинги таҳрирга қаранг.
Download 422.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling