Молия / Бухгалтерия ҳисоби]


Т/р Хўжалик операцияларининг мазмуни


Download 422.41 Kb.
bet36/100
Sana04.02.2023
Hajmi422.41 Kb.
#1158904
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   100
Bog'liq
1813 22.05.2008 хўжалик юритиш бух

Т/р

Хўжалик операцияларининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит

1.

Дебиторлик қарзларини қоплаш учун алоҳида бўлинмалардан асосий воситалар ва бошқа активлар келиб тушди

0110—0190 ва бошқалар

4110

2.

Аоҳида бўлинмаларга мол-мулк (асосий воситалар ва бошқа активлар) ажратилди

4110

0110—0190 ва бошқалар

3.

Алоҳида бўлинмалар ходимларига меҳнат ҳақи тўлаш учун пул маблағлари ажратилди

4110

5010, 5110

4.

Алоҳида бўлинмалар томонидан асосий воситалар қайтарилди

0110—0190

4110

5.

Дебиторлик қарзларини қоплаш учун алоҳида бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан пул маблағлари келиб тушди

5010—5530

4110, 4120

6.

Алоҳида бўлинмаларга моддий қийматликлар берилди (1500 счётдан фойдаланганда)

4110

1510

7.

Материаллар қийматидаги фарқ алоҳида бўлинмалар ҳисобига уларга берилган материаллар бўйича ҳисобдан чиқарилди (1610 счётни қўллаганда)

4110

1610

(параграф Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
3-§. Ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (4200)
167. Суғурталовчи ходимларига меҳнат ҳақи бўйича, операцион ва маъмурий-хўжалик харажатлари учун ҳисобдорлик асосида, шунингдек, хизмат сафарлари учун берилган бўнаклар бўйича ҳисоб-китоблар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
4210 «Меҳнат ҳақи бўйича берилган бўнаклар»;
4220 «Хизмат сафарларига берилган бўнаклар»;
4230 «Умумхўжалик харажатлари учун берилган бўнаклар»;
4290 «Ходимларга берилган бошқа бўнаклар».
168. Ҳисобдорликка берилган суммага, ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (4200) пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан, жумладан 5010 «Миллий валютадаги пул маблағлари», 5020 «Чет эл валютасидаги пул маблағлари» счётлари билан боғланган ҳолда дебетланади. Ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (4200) харажатлар ва сотиб олинган қийматликлар ҳисобга олинадиган счётлар билан, ёки амалга оширилган харажатларнинг турига қараб бошқа счётлар билан боғланган ҳолда кредитланади.
Тўлиқ ишлатилмаган бўнаклар (масалан, хизмат сафарлари учун) суғурталовчи кассасига қайтарилиши ҳамда ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (4200)нинг кредитида ва 5010 «Миллий валютадаги пул маблағлари», 5020 «Чет эл валютасидаги пул маблағлари» счётларининг дебетида акс эттирилиши лозим.
169. 4210 «Меҳнат ҳақи бўйича берилган бўнаклар» счётида суғурталовчи ходимларига меҳнат ҳақи бўйича берилган бўнакларнинг барча турлари юзасидан ҳисоб-китоблар ҳисобга олинади. Бўнакларнинг келгусидаги меҳнат ҳақи ҳисобига берилиши ходимларнинг сабаби кўрсатилган аризасига асосан амалга оширилади. Бундан ташқари, ушбу счётда қуйидаги бухгалтерия ёзувлари билан акс эттириладиган, яъни 6710 «Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар» счётининг дебети ва 4210 «Меҳнат ҳақи бўйича берилган бўнаклар» счётининг кредитида меҳнат ҳақи бўйича ҳар ойлик бўнаклар ҳисобга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
170. 4220 «Хизмат сафарларига берилган бўнаклар» счётида суғурталовчи ходимларига хизмат сафарлари учун берилган бўнаклар ҳисобга олинади. Хорижга хизмат сафарига юборилаётган ходимга Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2730, 2015 йил 19 ноябрь) мувофиқ чет эл валютасида бўнак берилади. Ушбу валютадаги бўнак берилган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий курси бўйича сўмга айлантирилади ва сўмда ҳисобга олинади. Хизмат сафарлари учун берилган ва сарфланган чет эл валютасининг ҳисоби алоҳида юритилади.
(170-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон)
Хизмат сафарлари учун бўнаклар хизмат сафари тўғрисидаги буйруқ, чипталар қиймати, кунлик яшаш харажатлари ва бошқалар кўрсатилган ҳолда бўнак суммасини ҳисоблаш асосида берилади.
171. 4230 «Умумхўжалик харажатлари учун берилган бўнаклар» счётида умумхўжалик эҳтиёжлари учун турли хилдаги кичик инвентарь ва жиҳозларни нақд пулга сотиб олиш учун берилган бўнаклар акс эттирилади. Товар-моддий қийматликларни баҳолаш ва кирим қилиш тегишли тасдиқловчи ҳужжатларга асосан амалга оширилади.
172. 4290 «Ходимга берилган бошқа бўнаклар» счётида 4210 — 4230 счётларида акс эттирилмаган суғурталовчи ходимларига берилган бошқа бўнаклар ҳисобга олинади.
Ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (4200) бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир берилган бўнак бўйича юритилади.
173. Ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (4200)нинг боғланиши


Download 422.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling