Молия / Бухгалтерия ҳисоби]


Download 422.41 Kb.
bet34/100
Sana04.02.2023
Hajmi422.41 Kb.
#1158904
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   100
Bog'liq
1813 22.05.2008 хўжалик юритиш бух

Олдинги таҳрирга қаранг.
157. 4070 «Ҳаёт суғуртаси бўйича берилган ссудалар бўйича олинадиган счётлар» счётида ҳаёт суғуртаси турлари бўйича суғурта полисини таъминотга олган ҳолда суғурта қилдирувчиларга берилган ссудалар акс эттирилади. Судда берилган вақтда ссуда суммаси, 4070 «Ҳаёт суғуртаси бўйича берилган ссудалар бўйича олинадиган счётлар» счётининг дебети пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредити билан боғланган ҳолда, акс эттирилади. Ссуда қопланмаган ҳолатда ва суғурта қилдирувчининг қарзи суғурта товони суммасидан ушлаб қолинганда 6030 «Суғурта қилдирувчиларга тўланадиган счётлар» счётининг дебети 4070 «Ҳаёт суғуртаси бўйича берилган ссудалар бўйича олинадиган счётлар» кредити билан боғланган ҳолда ёзув амалга оширилади. Суғурта қилдирувчи томонидан қарзнинг қопланиши пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебети 4070 «Ҳаёт суғуртаси бўйича берилган ссудалар бўйича олинадиган счётлар» счётининг кредити билан боғланган ҳолда ёзувни амалга ошириш орқали расмийлаштирилади.
158. 4080 «Суғурталовчининг бошқа суғурталовчилардаги депо зарари» счётида қайта суғурта қилиш шартномасига мувофиқ қайта суғурта қилдирувчи томонидан қайта суғурта қилиш берилган таваккалчиликлар бўйича унга ҳисобланган, қайта суғурталовчи томонидан вақтинча ушлаб турилган суғурта товонларининг суммаси акс эттирилади. Ушбу счёт қайта суғурта қилиш шартномасида қайта суғурта қилдирувчи бўлган суғурталовчи томондан фойдаланилади. Депо суғурта товони 4060 «Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича олинадиган счётлар» счётининг кредити 4080 «Суғурталовчининг бошқа суғурталовчилардаги депо зарари» счётининг дебети билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Қайта суғурта қилиш шартномасида кўрсатилган муддатнинг тугаши билан (қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича суғурта товонларини олиш муддати келганда) 4080 «Суғурталовчининг бошқа суғурталовчилардаги депо зарари» счётининг кредити 4060 «Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича олинадиган счётлар» счётининг дебети билан боғланган ҳолда тескари проводка берилади.
159. 4090 «Суғурталовчининг бошқа суғурталовчилардаги депо мукофотлари» счётида қайта суғурта қилиш шартномасига мувофиқ қайта суғурта қилдирувчи томонидан қайта суғурта қилиш қабул қилинган таваккалчиликлар бўйича унга ҳисобланган, қайта суғурта қилдирувчи томонидан вақтинча ушлаб турилган суғурта мукофотларининг суммаси акс эттирилади. Ушбу счёт қайта суғурта қилиш шартномаси бўйича қайта суғурталовчи бўлган суғурталовчи томонидан фойдаланилади. Агар қайта суғурта қилиш шартномасида суғурта мукофотларини қайта суғурта қилишга берилаётган таваккалчиликларнинг жами бўйича суғурта мукофотларини маълум давр оралиғида ўтказиш назарда тутилган бўлса, ушбу давр тугагунга қадар қайта суғурта қилиш шартномаси бўйича ҳисобланган суғурта мукофоти комиссион рағбатлантиришлар чегирилган ҳолатда депонентланган (депо мукофот) ҳисобланади. Депо мукофотлар 4050 «Қайта суғурта қилиш бўйича қабул қилинган таваккалчиликлар бўйича олинадиган счётлар» счётининг кредити 4090 «Суғурталовчининг бошқа суғурталовчилардаги депо мукофотлари» счётининг дебети билан боғланган ҳолда ҳисобга олинади. Қайта суғурта қилиш шартномасида кўрсатилган муддатнинг тугаши билан (қабул қилинган таваккалчиликлар бўйича суғурта мукофотларини олиш муддати келганда) 4090 «Суғурталовчининг бошқа суғурталовчилардаги депо мукофотлари» счётининг кредити 4050 «Қайта суғурта қилиш бўйича қабул қилинган таваккалчиликлар бўйича олинадиган счётлар» счётининг дебети билан боғланган ҳолда тескари проводка берилади.
(157, 158 ва 159-бандлар Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
160. 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар», 4020 «Олинган векселлар» счётлари асосий (операцион) фаолият даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9000), асосий воситалар ва бошқа активларнинг чиқиб кетишини ҳисобга олувчи счётлар (9200) ва асосий фаолиятнинг бошқа даромадларни ҳисобга олувчи счётлар (9300) билан боғланган ҳолда харидор (буюртмачи)ларга тақдим этилган ҳисоб-китоб ҳужжатларидаги суммага дебетланади.
4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар», 4020 «Олинган векселлар» счётлари пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан келиб тушган тўловлар суммасига, олинган бўнакларни ҳисобга олиш ва бошқалар билан боғланган ҳолда кредитланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
161. Олинадиган счётлар бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир харидор (буюртмачи), суғурта қилдирувчи, суғурта воситачиси, қайта суғурталовчи ва суғурта қилдирувчи бўйича юритилади.
(161-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
162. Олинадиган счётлар (4000)нинг боғланиши.
Олдинги таҳрирга қаранг.


Download 422.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling