Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
Т/р Хўжалик операцияларининг мазмуни
Download 422.41 Kb.
|
1813 22.05.2008 хўжалик юритиш бух
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-§. Алоҳида бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган счётларни ҳисобга олувчи счётлар (4100)
(жадвал Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. 2-§. Алоҳида бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган счётларни ҳисобга олувчи счётлар (4100) 163. Алоҳида бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятлари билан кўрсатилган хизматлар учун дебиторлик қарзлари бўйича ҳисоб-китоблар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 4110 «Алоҳида бўлинмалардан олинадиган счётлар»; 4120 «Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган счётлар». 164. 4110 «Алоҳида бўлинмалардан олинадиган счётлар» счётида суғурталовчининг умумий балансига (ички хўжалик ёки ички баланс ҳисоб-китоблар) қўшиладиган алоҳида бўлинмалар (филиаллар, ваколатхоналар)нинг дебиторлик қарзлари ҳисобга олинади. Бу счётда ажратилган мулклар, моддий қийматликларни ўзаро ҳамкорликда чиқариш, бўлинмаларнинг ходимларига иш ҳақи тўлаш ва бошқа жорий операциялар бўйича ҳисоб-китоблар ҳисобга олинади. Ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун асосий ҳужжатлар бўлиб, таъсис шартнома, чора-тадбирлар шартномаси, таъсисчиларнинг ушбу бўлинмаларни ташкил қилиш тўғрисидаги қарори, таъсисчиларнинг мулкни бериш тўғрисидаги қарори ва бошқалар ҳисобланади. Кўрсатилган бўлинмаларга ажратилган мулк суғурталовчи томонидан асосий воситалар (0100), номоддий активлар (0400), ўрнатиладиган асбоб-ускуналар (0700), материаллар (1000) ва бошқаларни ҳисобга олувчи счётлардан 4110 «Алоҳида бўлинмалардан олинадиган счётлар» счётининг дебетига ҳисобдан чиқарилади. 165. 4120 «Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган счётлар» счётида шўъба ва қарам хўжалик жамиятларининг (баланслараро ёки хўжалик ичидаги ҳисоб-китоблар) дебиторлик қарзлари ҳисобга олинади. Ушбу счётда товар, маҳсулот, иш, хизматларни сотиш ва бошқа жорий операциялар бўйича ҳисоб-китоблар ҳисобга олинади. 4110 «Алоҳида бўлинмалардан олинадиган счётлар» ва 4120 «Шўъба ва қарам хўжалик жамиятлардан олинадиган счётлар» счётлари бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир алоҳида бўлинма, шўъба ва қарам хўжалик жамиятлари бўйича юритилади. 166. Алоҳида бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган счётларни ҳисобга олувчи счётлар (4100)нинг боғланиши
Download 422.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling