Молия / Бухгалтерия ҳисоби]


Т/р Хўжалик операцияларининг мазмуни


Download 422.41 Kb.
bet86/100
Sana04.02.2023
Hajmi422.41 Kb.
#1158904
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   100
Bog'liq
1813 22.05.2008 хўжалик юритиш бух

Т/р

Хўжалик операцияларининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит

1.

Асосий, ёрдамчи ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатувчи хўжалик цехларининг бажарган ишлари ва кўрсатган хизматларининг таннархи

9130

2010, 2310, 2710

2.

Товар-моддий захираларни сотиб олиш (ТМЗни даврий ҳисобга олиш усулида)

9140

6010

3.

Ҳисобот даврининг охирида инвентаризация натижалари бўйича ТМЗ счётлари бўйича қолдиқларга тузатишлар қилинди:
асосий моддий захиралар:







захираларнинг ўсиши

1010—1090

9150

захираларнинг камайиши

9150

1010—1090

4.

Ҳисобот даврининг охирида 9140 «Даврий ҳисобда ТМЗ сотиб олиш / харид қилиш» счётининг ёпилиши

9910

9140

5.

Ҳисобот даври охирида 9150 «Даврий ҳисобда ТМЗ бўйича тузатишлар» счётининг ёпилиши

9910 (9150)

9150
(9910)

6.

Сотилган маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг таннархини ҳисобга олувчи счётлар (9100)нинг ёпилиши

9910

9130

3-§. Асосий воситалар, бошқа активларнинг чиқиб кетишини ва суғурта захиралари ўзгаришининг натижасини ҳисобга олувчи счётлар (9200)
Олдинги таҳрирга қаранг.
419. Суғурталовчига тегишли асосий воситалар ва бошқа активларнинг чиқиб кетиши (тугатиш, сотиш, текинга бериш, улуш сифатида устав капиталига бериш, молиявий ижара шартномаси бўйича бериш, аниқланган камомад ёки йўқотиш) ва суғурта захиралари ўзгариши натижаси тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
(419-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон)
9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»;
9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»;
9230 «Ишлаб топилмаган мукофотлар захираси ўзгаришининг натижаси»;
9240 «Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси ўзгаришининг натижаси»;
9250 «Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси ўзгаришининг натижаси»;
9260 «Фалокатлар захираси ўзгаришининг натижаси»;
9270 «Зарарлиликнинг тебраниши захираси ўзгаришининг натижаси»;
9280 «Ҳаёт суғуртаси захираси ўзгаришининг натижаси»;
9290 «Активларнинг номувофиқлиги захираси ўзгаришининг натижаси».
420. 9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» счётининг дебети бўйича чиқиб кетган асосий восита объектларининг бошланғич қиймати, шунингдек асосий воситаларнинг чиқиб кетиши билан боғлиқ бўлган харажатлар акс эттирилади.
9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» счётининг кредитига асосий воситалар объектларини сотишдан олинган тушумлар ва ҳисобдан чиқариш натижасида сотиш ва фойдаланиш мумкин бўлган баҳода келиб тушган материалларнинг қиймати, шунингдек чиқиб кетган асосий воситалар объектлари бўйича чиқиб кетиш вақтида ҳисобланган эскириш суммалари олиб борилади.
Асосий воситаларни сотишдан тушумлар 9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» счётининг кредитида олинадиган счётлар ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жорий ҳисобот даврида 9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» счёти бўйича дебет қолдиқ (зарар) 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счётига, ушбу счёт бўйича кредит қолдиқ (фойда) эса 9310 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда» счётига ҳисобдан чиқарилади. Асосий воситалар объектларини молиявий ижара шартномаси бўйича бериш натижасида 9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» счётида юзага келадиган ва кечиктирилган даромадларга тегишли бўлган фойда суммаси 6230 «Бошқа кечиктирилган даромадлар» (жорий қисми) ёки 7230 «Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар» (узоқ муддатли қисми) счётига ҳисобдан чиқарилади.
(420-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон)
Асосий воситалар объектларининг камомади ёки бузилиш ҳолларида қийматликлар камомади сифатида акс эттириладиган қолдиқ қиймати 9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» счётининг кредити бўйича 5910 «Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар» счёти билан боғланган ҳолда ҳисобдан чиқарилади. Аниқ айбдор аниқлангандан кейин камомад ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар суммаси 4730 «Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи» счётининг дебетига, аниқ айбдорлар аниқланмаган ҳолда эса 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счётининг дебетига 5910 «Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар» счёти билан боғланган ҳолда олиб борилади.
9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» счёти бўйича аналитик ҳисоб чиқиб кетаётган асосий воситаларнинг инвентарь объектлари бўйича алоҳида юритилади.
421. 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» счётининг дебетида чиқиб кетаётган қийматликларнинг баланс қиймати, шунингдек, шу билан боғлиқ амалга оширилган харажатлар (комиссион мукофотлар ва ҳоказолар) акс эттирилади.
9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» счётининг кредитига активларни сотишдан тушум, яъни сотилган мулк учун суғурталовчига тегишли бўлган сумма олиб борилади. Номоддий активлар объектларининг сотилиши ва турли чиқиб кетишида 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» счётининг кредитига шунингдек, ушбу объектлар бўйича чиқиб кетиш вақтигача ҳисобланган эскириш суммаси, номоддий активларнинг эскиришини ҳисобга олувчи тегишли счётлар (0500) билан боғланган ҳолда, ҳисобдан чиқарилади.
Ушбу счёт бўйича дебет қолдиқ (зарар) 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счётига, кредит қолдиқ (фойда) эса 9320 «Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда» счётига ҳисобдан чиқарилади.
422. 9230 «Ишлаб топилмаган мукофотлар захираси ўзгаришининг натижаси» счётида ишлаб топилмаган мукофотлар захирасининг ўзгариши ҳисобга олинади. Ҳисобот даврининг охирида ҳисобот даври бўйича ушбу счёт 8110 «Ишлаб топилмаган мукофотлар захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши», 8010 «Ишлаб топилмаган мукофотлар захираси» счётлари билан боғланади. Ҳисобот санасига суғурталовчи томонидан ишлаб топилмаган мукофотлар захираси ва ушбу захирадаги қайта суғурталовчининг улуши ҳисобланади.
Ишлаб топилмаган мукофотлар захирасининг миқдори ҳисобот даври бошидаги миқдорига нисбатан ошган тақдирда, ошган суммага 9230 «Ишлаб топилмаган мукофотлар захираси ўзгаришининг натижаси» счётининг дебети 8010 «Ишлаб топилмаган мукофотлар захираси» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Акс ҳолда, ишлаб топилмаган мукофотлар захирасининг камайиш суммасига 8010 «Ишлаб топилмаган мукофотлар захираси» счётининг дебети 9230 «Ишлаб топилмаган мукофотлар захираси ўзгаришининг натижаси» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
Ишлаб топилмаган мукофотлар захирасидаги қайта суғурталовчининг улуши миқдори ҳисобот даври бошидаги миқдорига нисбатан ошган тақдирда, ошган суммага 8110 «Ишлаб топилмаган мукофотлар захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши» счётининг дебети 9230 «Ишлаб топилмаган мукофотлар захираси ўзгаришининг натижаси» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Акс ҳолда, ишлаб топилмаган мукофотлар захирасининг камайиш суммасига 9230 «Ишлаб топилмаган мукофотлар захираси ўзгаришининг натижаси» счётининг дебети 8110 «Ишлаб топилмаган мукофотлар захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
9230 «Ишлаб топилмаган мукофотлар захираси ўзгаришининг натижаси» счётининг дебет томонидаги қолдиғи 9030 «Суғурта хизматларини кўрсатишдан даромадлар» счётининг дебетига ўтказилади. 9230 «Ишлаб топилмаган мукофотлар захираси ўзгаришининг натижаси» счётининг кредит томонидаги қолдиғи 9030 «Суғурта хизматларини кўрсатишдан даромадлар» счётининг кредитига ўтказилади.
423. 9240 «Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси ўзгаришининг натижаси» счётида ишлаб топилмаган мукофотлар захирасининг ўзгариши ҳисобга олинади. Ҳисобот даврининг охирида ҳисобот даври бўйича ушбу счёт 8130 «Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши», 8020 «Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси» счётлари билан боғланади. Ҳисобот санасига суғурталовчи томонидан ишлаб топилмаган мукофотлар захираси ва ушбу захирадаги қайта суғурталовчининг улуши ҳисобланади.
Ишлаб топилмаган мукофотлар захирасининг миқдори ҳисобот даври бошидаги миқдорига нисбатан ошган тақдирда, ошган суммага 9240 «Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси ўзгаришининг натижаси» счётининг дебети 8020 «Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Акс ҳолда, ишлаб топилмаган мукофотлар захирасининг камайиш суммасига 8020 «Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси» счётининг дебети 9240 «Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси ўзгаришининг натижаси» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
Ишлаб топилмаган мукофотлар захирасидаги қайта суғурталовчининг улуши миқдори ҳисобот даври бошидаги миқдорига нисбатан ошган тақдирда, ошган суммага 8130 «Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши» счётининг дебети 9240 «Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси ўзгаришининг натижаси» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Акс ҳолда, ишлаб топилмаган мукофотлар захирасининг камайиш суммасига 9240 «Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси ўзгаришининг натижаси» счётининг дебети 8130 «Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
9240 «Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси ўзгаришининг натижаси» счётининг дебет томонидаги қолдиғи 9030 «Суғурта хизматларини кўрсатишдан даромадлар» счётининг дебетига ўтказилади. 9240 «Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси ўзгаришининг натижаси» счётининг кредит томонидаги қолдиғи 9030 «Суғурта хизматларини кўрсатишдан даромадлар» счётининг кредитига ўтказилади.
424. 9250 «Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси ўзгаришининг натижаси» счётида хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси ўзгаришининг натижаси ҳисобга олинади. Ушбу счёт 8120 «Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши», 8030 «Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси» счётлари билан боғланади. Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захирасининг шаклланишида, захира суммасига 9250 «Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси ўзгаришининг натижаси» счётининг дебети 8030 «Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
Суғурта амалга оширилиши билан суғурта товони суммасига 8030 «Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси» счётининг дебети 9250 «Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси ўзгаришининг натижаси» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Шунингдек, ушбу ёзув суғурталовчининг хабар қилинган зарарларни бартараф қилиш харажатлари суммасига ҳам амалга оширилади. Суғурта шартномаси ёки қонунчиликка мувофиқ суғурталовчининг суғурта товонини тўлаш бўйича мажбуриятлари тугатилганда, зарарларни бартараф қилиш бўйича харажатлар миқдорига оширилган хабар қилинган зарар суммасига 8030 «Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси» счётининг дебети 9250 «Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси ўзгаришининг натижаси» кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.

Download 422.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling