Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
Т/р Хўжалик операцияларининг мазмуни
Download 422.41 Kb.
|
1813 22.05.2008 хўжалик юритиш бух
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4-§. Асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9300)
(429-банднинг жадвали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон) 4-§. Асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9300) 430. Асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 9310 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда»; 9320 «Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда»; 9330 «Ундирилган жарима, пеня ва устамалар»; 9340 «Ўтган йиллар фойдалари»; Олдинги таҳрирга қаранг. 9350 «Оператив ижарадан даромадлар»; (430-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон) 9360 «Кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар»; 9370 «Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар даромадлари»; 9380 «Текин қайтарилмайдиган молиявий ёрдам»; 9390 «Бошқа операцион даромадлар». 431. Ҳисобот даврининг охирида асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда суммаси 9310 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда» счётининг кредитида 9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 432. Ҳисобот даврининг охирида бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда суммаси 9320 «Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда» счётининг кредитида 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 433. Хўжалик шартномаларининг шартларини бузганликлари учун қарздорлардан ундирилган жарималар, пеня, устамалар ва бошқа жарима турлари, шунингдек етказилган зарарларни қоплаш бўйича даромадлар 9330 «Ундирилган жарима, пеня ва устамалар» счётининг кредитида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар ёки олинадиган счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 434. Ҳисобот даврида аниқланган ўтган йиллар фойдалари 9340 «Ўтган йиллар фойдалари» счётининг кредитида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар ёки тегишли олинадиган счётларнинг дебети билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Олдинги таҳрирга қаранг. 435. Мулкни оператив ижарага беришдан даромадлар 9350 «Оператив ижарадан даромадлар» счётининг кредитида 4820 «Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар» счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади. (435-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон) 436. Даъво муддати ўтиб кетган кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар 9360 «Кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар» счётининг кредитида кредитор ва депонент қарзларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 437. 9370 «Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар даромадлари» счётида шу суғурталовчининг асосий фаолияти бўйича маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган даромадлар ҳисобга олинади. Буларга суғурталовчи балансида бўлган соғлиқни сақлаш объектлари, болалар боғчалари, уй-жой-коммунал хўжалиги, маданият ва спорт объектларидан олинган даромадлар киради. 438. Пул маблағлари ва пул эквивалентлари кўринишида текинга олинган даромадлар 9380 «Текин қайтарилмайдиган молиявий ёрдам» счётининг кредитида пул маблағлари ва пул эквивалентларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 439. Бошқа операцион фаолиятдан олинган даромадлар 9390 «Бошқа операцион даромадлар» счётининг кредитида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар ёки олинадиган счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 440. Асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9300)нинг боғланиши Олдинги таҳрирга қаранг.
Download 422.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling