Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]


Download 1.66 Mb.
bet25/34
Sana03.12.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1801284
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   34
Bog'liq
2580-Газначилик

Олдинги таҳрирга қаранг.
(196-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ижро ҳужжатига мувофиқ маблағни тўлаб бериш учун «ЎРМВ» АТда юридик мажбуриятни шакллантиради ва тасдиқлайди, шунинг билан биргаликда ушбу юридик мажбурият асосида тўлов ҳужжатини шакллантиради ва маъқуллайди;
ижро ҳужжатининг аслини ғазначилик бўлинмаларига тақдим этади.
Агар ижро варақаси ёки суд буйруғи судьянинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон ҳужжат тарзида ахборот тизими орқали юборилган бўлса, унинг асл нусхасини тақдим этиш талаб этилмайди.
(196-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
197. Ғазначилик бўлинмаларининг масъул ходимлари молия органлари томонидан ижро ҳужжатининг асли тақдим этилганидан сўнг икки иш куни муддатида молия органлари томонидан «ЎРМВ» АТда маъқулланган тўлов ҳужжатини тасдиқлаш ва тўловни амалга ошириш йўли билан ижро ҳужжати ижросини таъминлайди ва ижро ҳужжатининг аслини тегишли молия органига қайтаради.
Ундирувчининг аризаси ва ижро ҳужжатининг асли молия органида сақланади.
(197-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғи таҳририда— Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(198-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан ўз кучини йўқотган— Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(199-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан ўз кучини йўқотган— Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
200. Тўловни амалга ошириш учун тегишли бюджетнинг шахсий ғазна ҳисобварағида маблағлар йўқ ёки етарли бўлмаганда ғазначилик бўлинмалари ижро ҳужжатининг ижросини тўхтатиб туриш, кечиктириш, бўлиб-бўлиб ижро этиш, ижро этиш усули ва тартибини ўзгартиришни «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунда белгиланган тартибда амалга ошириш бўйича тегишли чораларни кўриш учун ёзма равишда тегишли молия органини хабардор қилади.
11-боб. Бюджет ташкилотларининг молиявий мажбуриятлари бўйича ундирувни назарда тутувчи ижро ҳужжатларини ижро этиш бўйича юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш ҳамда тўловларни амалга ошириш
201. Бюджет ташкилотларининг молиявий мажбуриятлари бўйича ундирувни назарда тутувчи ижро ҳужжатларини ижро этиш Низомга мувофиқ амалга оширилади.
202. Ижро ҳужжатларида қарздор-бюджет ташкилотининг тўғри реквизитлари (ЯҒҲ, шахсий ғазна ҳисобварағи ёки банк ҳисобварағи) кўрсатилиши лозим. Қарздорнинг реквизитлари нотўғри кўрсатилган ижро ҳужжатлари ғазначилик бўлинмалари томонидан реквизитларни аниқлаштириш учун қайтарилади.
203. Бюджет ташкилотларининг молиявий мажбуриятлари бўйича ундирувни назарда тутувчи ижро ҳужжатларини ижро этиш:
биринчи навбатда бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобига;
тўланиши лозим бўлган қарз бюджет ташкилотининг харажатлар сметаси бўйича харажатлар моддасига мувофиқ бўлганда — бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳажми доирасида амалга оширилади.
204. Ғазначилик бўлинмалари ижро ҳужжатлари ҳисобини алоҳида Ижро ҳужжатлари ва суд ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш журналида «ЎРМВ» АТда электрон кўринишда юритади.
205. Ғазначилик бўлинмалари ижро ҳужжатини олганидан сўнг ўн кунлик муддатда унинг ижросини қуйидаги йўл билан таъминлайди:
бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметасининг тегишли моддаси ва бюджет ташкилотининг барча бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақлари бўйича тўловларни ва шартномаларни рўйхатдан ўтказишни ёки ҳисобга олишни вақтинчалик тўхтатиш, шунингдек бюджет ташкилотининг маблағларидан фойдаланиш бўйича ижро ҳужжатида назарда тутилган чекловларни таъминлаш;
ижро ҳужжатини илова қилган ҳолда тегишли харажатлари вақтинчалик тўхтатилганлиги тўғрисида бюджет ташкилотини ёзма хабардор қилиш;
бюджет ташкилотининг шахсий ғазна ҳисобварағидан бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари қолдиғи доирасида маблағларни ўтказиш, бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари жамғармасида маблағлар йўқ ёки етарли бўлмаганида ҳамда қарздорлик бюджет ташкилотининг харажатлар сметаси бўйича харажатлар моддасига мувофиқ бўлганда — бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳажми доирасида амалга ошириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
206. Бюджет ташкилотлари ижро ҳужжатини ёки ғазначилик бўлинмасининг тегишли хабарномасини олганидан сўнг маблағларни ўтказиб бериш учун икки иш куни ичида «UzASBO» ДМда буюртма шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади.
Ғазначилик бўлинмасининг масъул ходими буюртмани икки иш куни ичида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда «ЎРМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказади ёки ҳисобга олади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликларини кўрсатган ҳолда электрон тарзда бюджет ташкилотига қайтаради.
(206-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2061. Ғазначилик бўлинмасида буюртма рўйхатдан ўтказилганидан сўнг бюджет ташкилотлари бир иш куни ичида «UzASBO» ДМда тўлов ҳужжати шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига электрон шаклини юборади.
Ғазначилик бўлинмасининг масъул ходими тўлов ҳужжатини «ЎРМВ» АТда электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда тўловни амалга оширади, тўлов ҳужжатида камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликларини кўрсатган ҳолда электрон тарзда бюджет ташкилотига қайтаради.
(2061-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
207. Бюджет ташкилотлари томонидан мазкур Қоидаларнинг 206 ва 2061-бандларида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилмаганида ёки муддатида тақдим этилмаганида ғазначилик бўлинмалари мазкур Қоидаларнинг 205-бандида кўрсатилган тартибда ва муддатларда ижро ҳужжати бўйича тўловни мустақил амалга оширади.
(207-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
208. Бюджет ташкилотларининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларида бюджетдан ташқари маблағлар йўқ ёки етарли бўлмаганида ижро ҳужжати бўйича тўлов бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметасининг тегишли моддасидан амалга оширилади.
Бунда харажатлар сметасининг тегишли моддасида юридик мажбуриятлар билан банд қилинмаган маблағлар мавжуд бўлмаса, бюджет ташкилотлари тегишли модда бўйича қабул қилинган юридик мажбуриятлар суммасини камайтириш бўйича тегишли чораларни кўришлари шарт.
209. Бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари маблағлари ва харажатлар сметасининг тегишли моддаси бўйича бюджетдан ажратилган маблағлар қолдиғи йўқ ёки етарли бўлмаган тақдирда, ғазначилик бўлинмаси бюджет ташкилотига харажатлар сметасига тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисида талабнома юборади.
210. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаси бўйича шахсий ғазна ҳисобварағида ёки бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметасининг тегишли моддаларида маблағлар йўқ ёки етарли бўлмаган ҳолда бюджет ташкилотлари тегишли молия органига ижро ҳужжатига асосан тўлаш учун бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметасига тегишли ўзгартириш киритиш йўли билан маблағларни тўлиқ тўлаши бўйича уч иш куни ичида тегишли чораларни кўриш юзасидан мурожаат қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
211. Бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварағида бюджетдан ташқари маблағлар ёки бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметасининг тегишли моддасида режалаштирилган маблағлар етарли бўлмаганлиги сабабли ижро ҳужжати асосида маблағлар тўлиқ ўтказилмаган ҳолларда кейинчалик бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварағидан, шунингдек бюджет ташкилотининг бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметасининг тегишли моддалари бўйича юридик мажбуриятларни қабул қилиш ижро ҳужжатида кўрсатилган маблағлар тўлиқ тўланганидан сўнг амалга оширилади.
(211-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)

Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling