Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]


-боб. Қўшимча вақт даврида бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси


Download 1.66 Mb.
bet27/34
Sana03.12.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1801284
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   34
Bog'liq
2580-Газначилик

13-боб. Қўшимча вақт даврида бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси
220. Кейинги йилнинг январь ойи молия йилига қўшимча вақт даври бўлиб, бу давр мобайнида ўтган йил учун бюджет тизими бюджетларининг ижроси амалга оширилади. Молия вазирлиги бюджет тизими бюджетларининг қўшимча вақт давридаги ижроси бўйича операцияларни ўтказиш тартибини ва охирги муддатларини белгилайди.
221. Қўшимча вақт даврида молия органлари, ғазначилик бўлинмалари, шунингдек бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилари томонидан жорий молия йили учун Давлат бюджети ва ДМЖ бюджетларини ижро этиш бўйича операциялар, шу жумладан:
бюджетлараро муносабатларни тартибга солиш;
бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг кредиторлик қарзларини тўлаш;
бюджет ташкилотлари томонидан иқтисод қилинган маблағлар суммаларини Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаларига (Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаларига) ўтказиш;
Давлат бюджети ва ДМЖ бюджетлари маблағлари ҳисобидан бошқа рухсат этилган тўловлар амалга оширилади.
Бунда молия йили учун қўшимча вақт даври бюджет ташкилотларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига татбиқ этилмайди, иқтисод қилинган маблағларни Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаларига (Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаларига) ўтказиш бундан мустасно.
222. Қўшимча вақт даврида кредитор қарздорликлар ўтган йилги харажатлар сметасининг қайси харажатлар моддаси бўйича юзага келган бўлса, шу харажатлар моддаси бўйича тўланади.
223. Кредитор қарздорликларни тўлаб бериш учун буюртмачилар томонидан ғазначилик бўлинмаларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
буюртмачи ва товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчи (пудратчи) ўртасида ўтган йил якуни бўйича тузилган солиштириш далолатномаси нусхаси;
Молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртма ва товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактуралар нусхалари;
тўлов топшириқномалари (бунда тўлов мақсадида қўшимча равишда «ўтган йилги кредитор қарздорликни тўлаш» кўрсатилади);
ўтган йилнинг декабрь ойи учун ўтувчи кредитор қарздорликни тўлаш жорий молия йилининг харажатлар сметасида (вақтинчалик харажатлар сметасини ҳисобга олган ҳолда) назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2231. «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар кредитор қарздорликларни тўлаб бериш учун буюртма шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади. «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборилган буюртма қоғоз шаклида расмийлаштирилмайди. Буюртма учун асос бўлган ҳужжатлар, жумладан буюртмачи ва товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчи (пудратчи) ўртасида ўтган йил якуни бўйича тузилган солиштириш далолатномаси ва товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактуралар ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилмайди ва буюртмачиларда сақланади.
2232. Ғазначилик бўлинмасининг масъул ходими буюртмада кўрсатилган кредиторлик қарздорликни «ЎРМВ» АТда ўтган молия йилида рўйхатдан ўтказилган шартнома билан солиштиради. Маълумотлар мувофиқ бўлганида ва буюртмада кредиторлик қарздорликни тўлаш учун кўрсатилган маблағ мазкур шартнома бўйича тўланмаган маблағ миқдоридан ошмаса буюртмани икки иш куни ичида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда «ЎРМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказади ёки ҳисобга олади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликларини кўрсатган ҳолда электрон тарзда бюджет ташкилотига қайтаради.
2233. Ғазначилик бўлинмасида буюртма рўйхатдан ўтказилганидан сўнг бюджет ташкилотлари «UzASBO» ДМда тўлов ҳужжати шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади.
Ғазначилик бўлинмасининг масъул ходими тўлов ҳужжатини «ЎРМВ» АТда электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда тўловни амалга оширади, тўлов ҳужжатида камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликларини кўрсатган ҳолда электрон тарзда бюджет ташкилотига қайтаради.
(2231 2232 ва 2233-бандлар Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
224. Қўшимча вақт даврида кредитор қарздорликни қоплаш ёки маблағларни Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаларига ва Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаларига ўтказиш бўйича тўлов топшириқномалари ва ғазначилик мемориал ордерларини тўлдиришда тўлов топшириқномалари ва ғазначилик мемориал ордерларининг тўлов мақсадида мос равишда «20__ йил учун кредитор қарздорликни қоплаш» ёки «20__ йил учун иқтисод қилинган маблағларни Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаларига (Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаларига) ўтказиш» ёзуви ёзилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
225. Иқтисод қилинган маблағларни Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси ва Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасига ўтказиш учун бюджет ташкилотлари «UzASBO» ДМда тўлов ҳужжати шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда «ЎРМВ» АТга юборади.
Иқтисод қилинган маблағларни Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси ва Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасига ўтказиш тўлов ҳужжати молия органлари томонидан «ЎРМВ» АТда маъқулланганидан сўнг ғазначилик бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
(225-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
226. Ўтган йилги кредитор қарздорликни қоплаш, шунингдек Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси ва Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасига иқтисод қилинган маблағларни ўтказиш бўйича тўлов топшириқномалар ёки ғазначилик мемориал ордерлари ғазначилик бўлинмаларига молия йилига қўшимча вақт даври тугашидан икки иш куни олдин тақдим қилиниши лозим.
(226-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
227. Кредитор қарздорликни тўлаш ҳамда шахсий ғазна ҳисобварақларида қолган иқтисод қилинган маблағларни ўтказиш учун тўлов топшириқномалар ва ғазначилик мемориал ордерлари молия йилига қўшимча вақт даври тугашидан икки иш куни олдин тақдим этилмаган ҳолларда бюджетдан ажратилган маблағлар белгиланган мақсадни йўқотади ва тегишли бюджетларнинг қолдиқлари бўлиб ҳисобланади.
(227-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
228. Қўшимча вақт даврида Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига тегишлилиги бўйича ўтган йил мобайнида ишлатилмаган:
(228-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 10 августдаги 118-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-2, 15.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.09.2018 й., 10/18/2850-2/1918-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетининг захира жамғармаларидан ажратилган;
(228-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 10 августдаги 118-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-2, 15.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.09.2018 й., 10/18/2850-2/1918-сон)
ўтган йил учун давлат ташқи қарзини тўлаш учун ажратилган маблағларнинг тикланиши амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
229. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетининг захира жамғармаларидан ажратилган, шунингдек ўтган молия йили учун давлат ташқи қарзини тўланишига олдин ажратилган ва ўтказилган маблағларнинг ўтган молия йили мобайнида фойдаланилмаган қисмининг мажбурий равишда тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети, туманлар ва шаҳарлар бюджетларига қайтариб ўтказилиши молия йили якунлангандан кейин кейинги йилнинг 10 январидан кечикмаган муддатда амалга оширилади.
(229-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 10 августдаги 118-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2850-2, 15.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.09.2018 й., 10/18/2850-2/1918-сон)
230. Агар захира жамғармасидан маблағлар ажратилган тадбирлар муайян муддатга эга бўлса, фойдаланилмай қолган маблағлар олувчи томонидан тадбирлар ўтказиш муддати тугаши билан ўн иш куни мобайнида белгиланган шаклдаги ҳисоботни тақдим этиш билан бирга қайтарилади.

Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling