Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]


Download 1.66 Mb.
bet29/34
Sana03.12.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1801284
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34
Bog'liq
2580-Газначилик

15-боб. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
235. Бюджет тизими бюджетлари ва БМЖ бюджетларининг ғазна ижросини амалга ошириш жараёнида буюртмачилар ҳамда капитал қўйилма буюртмачилари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилишига, молия органлари ва ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигига ва бюджет қонунчилиги талабларига риоя этилишга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгардир.
(235-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда «UzASBO» ДМ орқали ғазначилик бўлинмаларига электрон рақамли имзо билан тасдиқлаб юборилган электрон ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилиги, ҳужжатларнинг қоғоз ва электрон шаклининг ўзаро мувофиқлиги, электрон ҳужжатларга асос бўлган ҳужжатларнинг асли, шунингдек шартнома тузиш учун асос бўлган барча ҳужжатларнинг сақланиши учун буюртмачилар жавобгар ҳисобланади.
(235-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сонли (рўйхат рақами 2850-1, 29.12.2017 й.) буйруғига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)
236. Ғазначилик бўлинмалари юридик ва молиявий мажбуриятларни ўз муддатида ва тўғри рўйхатдан ўтказилиши ва ҳисобга олинишига, тўловларнинг амалга оширилиши ҳамда талаб қилинадиган ҳужжатларнинг тўлиқлилигига, шунингдек ўз зиммасига юклатилган бошқа вазифаларни мазкур Қоидаларга мувофиқ бажаришга жавобгардир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
237. Мазкур Қоидалар талабларини бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
(237-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
238. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган.

Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling