Молия асослари фанининг предмети ва вазифалари. Молиянинг объектив зарурлиги ва унинг


Download 34.85 Kb.
bet1/7
Sana18.01.2023
Hajmi34.85 Kb.
#1099888
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1 мавзу Моля асослар фанига кириш (2)


1-Мавзу: Молия асослари фанига кириш

Режа:



  1. Молия асослари фанининг предмети ва вазифалари.

  2. Молиянинг объектив зарурлиги ва унинг функциялари.

  3. Молия муносабатларининг таркиби, шакллари ва уларни бошқариш хусусиятлари.



    • Молия;

Таянч иборалар:



    • Молиянинг функциялари;

    • Молиянинг тақсимлаш функцияси;

    • Молиянинг назорат функцияси;

    • Давлат молияси;

    • Давлат бюджети;

    • Бюджет муносабатлари;

    • Умумдавлат молиявий назорати;

    • Маъмурий молиявий назорат;

назорати;

    • Жамоат молиявий назорати;

    • Бирламчи молиявий назорат;

    • Жорий молиявий назорат;

    • Якуний молиявий назорат;

    • Бюджетдан ташқари фондлар;

    • Давлат кредити.



1. Молия фанининг предмети ва вазифалари.

Бозор муносабатларига ўтиш – ҳозирги кунда кўпчилик давлатлар ижтимоий-иқтисодий тараққиёт дастурининг асосий мазмунини ташкил этади. Бозор муносабатларига ўтиш инсоннинг ижодий ва меҳнат салоҳиятини намоён қилишга, боқимандаликни бартараф этишга, йўқолиб кетган эгалик туйғусини қайта тиклашга имкон беради. Фақат бозоргина маҳсулот ишлаб чиқарувчининг ҳукмини бартараф этиб, республиканинг ғоят катта бойликларидан самарали фойдаланишни таъминлай олади.


Шу борада муҳим масалалардан бири: давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш йўли, янги пайдо бўлаётган нодавлат, яъни ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланаётган ва аҳолига хизмат кўрсатаётган хусусий, акционерлик, коллектив ва бошқа корхоналарни қўллаб-қувватлаш билан аралаш, кўп тармоқли иқтисодиётни шакллантиришдир. Мамлакатимизда молиявий муносабатларнинг ижтимоий аҳамияти катта. Тадбиркорликни ривожлантириш, кичик ва ўрта бизнесни ташкил этиш, хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликда бўлиб, инвестицияларни жалб этиш ва бошқалар молия муносабатларининг бевосита вазифаси ҳисобланади.


Download 34.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling