Молия фани бўйича маърузалар матни


Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари даромадлари


Download 0.62 Mb.
bet74/121
Sana17.02.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1204712
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   121
Bog'liq
portal.guldu.uz-МОЛИЯ ФАНИ БЎЙИЧА МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари даромадлари белгиланган тартибда давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлар, маъмурий жарималар ҳамда молиявий санксиялардан ажратмалар ҳисобидан шакллантирилади.
Бюджет ташкилотлари томонидан бюджетдан ташқари маблағлар:
ўқувчилар ва тарбияланувчилар давлат мактабгача таълим муассасаларида, умумтаълим мактабларининг куни узайтирилган гуруҳларида, мактаб-интернатларда, олимпия захиралари коллежлари ва бошқа таълим муассасаларида сақлаб турилганлиги учун;
ўқувчилар болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда мактабдан ташқари таълим муассасаларида таълим олганлиги учун;
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида таълим олганлик учун;
стационар даволаш-профилактика муассасаларида даволанаётганлар таркиби овқатланиши учун;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа турдаги ундириладиган тўловлар ҳисобидан шакллантирилади.
Ундириладиган тўловларнинг миқдорлари, уларни киритиш ва улардан фойдаланиш тартиби, шунингдек ундириладиган тўловлар бўйича имтиёзлар қонун ҳужжатлари билан белгиланади.


5. ДАВЛАТ МАҚСАДЛИ ЖАМҒАРМАЛАРИНИНГ ХАРАЖАТЛАРИ
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг маблағларидан:
ишлаётган пенсионерларга давлат пенсияларини тўлаш;
ишламайдиган пенсионерларга давлат пенсияларини тўлаш;
давлат пенсия таъминоти ҳуқуқига эга бўлмаган қариялар ва меҳнатга қобилияциз фуқароларга нафақалар;
дафн этиш маросими учун нафақалар;
белгиланган тартибда аниқланадиган бошқа харажатлар учун фойдаланилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг маблағларидан:
умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини лойиҳалаш, қуриш, реконструксия қилиш, таъмирлаш, сақлаш, шу жумладан жиҳозлаш (технологик асбоб-ускуналар, техника ва машина-механизмлар олиш);
умумий фойдаланишдаги автомобил йўллари соҳасидаги махсус ваколатли орган, унинг ҳудудий йўл-эксплуатация ташкилотлари бошқарув аппарати ходимларининг ҳамда муҳандистехник ходимларининг ва Жамғарманинг ижро этувчи дирексияси ходимларининг малакасини ошириш;
Жамғарманинг ижро этувчи дирексиясини, умумий фойдаланишдаги автомобил йўллари соҳасидаги махсус ваколатли органнинг ижро этувчи девонини ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий йўл-експлуатация ташкилотларини сақлаб туриш;
белгиланган тартибда аниқланадиган бошқа харажатлар учун фойдаланилади.

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling