Молия фани бўйича маърузалар матни


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасининг маблағларидан


Download 0.62 Mb.
bet77/121
Sana17.02.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1204712
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   121
Bog'liq
portal.guldu.uz-МОЛИЯ ФАНИ БЎЙИЧА МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасининг маблағларидан:
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш давлат дастурлари доирасида магистрал (вилоятлараро), туманлараро, хўжаликлараро очиқ коллекторларни ва улардаги иншоотларни, ёпиқ горизонтал дренаж тармоқларини, вертикал дренаж қудуқларни, мелиоратив насос стансияларини ҳамда кузатиш тармоқларини қуриш, реконструксия қилиш, таъмирлаш ва тозалаш;
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш давлат дастурларига киритиладиган лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ лойиҳа-қидирув ҳужжатларини ихтисослаштирилган лойиҳалаш ташкилотлари томонидан ишлаб чиқиш;
ихтисослаштирилган қурилиш ва фойдаланиш ташкилотлари, сув истеъмолчилари уюшмаларининг мелиоратив техника паркини маблағларни қайтариш асосида янгилашни, шу жумладан узоқ муддатли имтиёзли лизинг шартлари асосида янгилашни молиялаштириш тадбирлари;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаментини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг қурилаётган корхоналар бирлашган дирексияларининг мелиорацияга тааллуқли қисмини сақлаб туриш;
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш давлат дастурларида назарда тутилган бошқа ишлар учун фойдаланилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Олий ўқув юртларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан:
олий ўқув юртларининг ўқув-лаборатория корпусларини, спорт залларини ва талабалар яшаб турган жойларни ҳамда бошқа инфратузилма обектларини қуриш, реконструксия қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини молиялаштириш;
олий ўқув юртларининг ўқув-лаборатория корпусларини, спорт залларини, талабалар яшаб турган жойларни ҳамда биргаликда фойдаланиладиган олий ўқув юртлариаро илмий-лаборатория комплексларини мебел, замонавий ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари ва илмий асбоб-ускуналар, ахборот-коммуникация техникаси ва спорт анжомлари билан жиҳозлашни молиялаштириш;
белгиланган тартибда аниқланадиган бошқа мақсадлар учун фойдаланилади.



Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling