17-МАВЗУ: ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ
1. Ижтимоий таъминотнинг иқтисодий асослари ва принсиплари
2.Давлат пенсияси ва жамғариб бориладиган пенсия фонди
3. Ижтимоий нафақалар
Таянч сўз ва иборалар: Ижтимоий таъминот, пенсия, давлат пенсияси, нафақа, моддий ёрдам, ижтимоий нафақа, туман ижтимоий таъминот бўлимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари, жамғариб бориладиган пенсия тизими, Халқ банки, фуқароламинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб рақами
1. ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТНИНГ ИҚТИСОДИЙ АСОСЛАРИ ВА ПРИНЦИПЛАРИ
Мамлакатнинг Конституцияси, одатда, ёш бўйича, касал, ногирон ёки боқувчисини йўқотганда, болаларни тарбиялаш учун ва қонунда кўзда тутилган бошқа ҳолатларда ҳар бир кишининг ижтимоий таъминотини кафолатлайди. Иқтисодий категория сифатида ижтимоий таъминотга қуйидагича таъриф бериш мумкин: жараёнида фуқаролами моддий таъминлаш ва уларга хизмат кўрсатиш учун миллий даромаднинг бир қисми ҳисобидан пул маблағларининг ижтимоий фондларини шакллантирадиган ва улардан фойдаланадиган тақсимлаш муносабатлари тизимига ижтимоий таъминот дейилади. Мана шундай кенг кўламда, ижтимоий таъминот фондларини шакллантириш манбалари ва таъминотни ташкил этишга боғлиқ бўлмаган ҳолда жамиятнинг барча аъзоларини тегишли тарзда таъминланишини ўз ичига қамраб олади.
Пулли пенсия ва нафақа тўловлари ижтимоий таъминот бўйича харажатларнинг асосий кўринишлари ҳисобланади.
Пенсия-бу қарилик, ногиронлик, хизмат қилган йиллари ва боқувчиси йўқотилганлиги муносабати билан (боғлиқ равишда) фуқаролами моддий жиҳатдан таъминлаш учун маълум пул суммаларининг даврма-давр тўланмаларидан иборат. Пенсиянинг қуйидаги кўринишлари мавжуд:
• қарилик пенсияси;
• ногиронлик пенсияси;
• хизмат қилган йиллари учун пенсия;
• боқувчисини йўқотганлиги учун пенсия.
Фуқароларнинг айрим тоифалари учун ижтимоий пенсиялар деб аталадиган пенсиялар ҳам тўланади.
Нафақаларнинг қуйидаги асосий кўринишлари бўлиши мумкин:
• вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотганлиги учун;
• ҳомиладорлик ва туғиш бўйича;
• фарзанд туғилганда;
• бола парвариши бўйича;
• муддатли ҳарбий хизматчиларнинг болаларига;
• ишсизлик бўйича;
• таъзия ҳолатлари бўйича.
Do'stlaringiz bilan baham: |