Молия фани бўйича маърузалар матни


БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ЖАМҒАРМАЛАРИ ХАРАЖАТЛАРИ


Download 0.62 Mb.
bet78/121
Sana17.02.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1204712
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   121
Bog'liq
portal.guldu.uz-МОЛИЯ ФАНИ БЎЙИЧА МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

6. БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ЖАМҒАРМАЛАРИ ХАРАЖАТЛАРИ


Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси ҳамда Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағларидан:
вақтинча меҳнатга қобилияцизлик нафақаларини ва мавжуд кредиторлик қарзларини тўлаш;
бюджет ташкилотининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тадбирлари;
бюджет ташкилоти ходимларини моддий рағбатлантириш тадбирлари учун фойдаланилади.
Бюджет ташкилотида вақтинча меҳнатга қобилияцизлик бўйича тўланмаган нафақалар ва муддати ўтган кредиторлик қарз мавжуд бўлган тақдирда, Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари биринчи навбатда ушбу қарзларни тўлаш учун сарфланади.
Ушбу модда биринчи қисмининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган йўналишлар бўйича тақсимланадиган маблағлар улуши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланади.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджет ташкилотларига кўрсатилган ҳомийлик маблағларининг жами суммаси, агар ҳомий томонидан бошқача қоида белгиланмаган бўлса, бюджет ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун сарфланади.
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларидан:
моддий-техник базани мустаҳкамлаш;
ходимларни моддий рағбатлантириш;
бошқа харажатларни қоплаш учун фойдаланилади.
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан ходимларнинг қўшимча сонини сақлаб туриш тақиқланади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган ҳоллар бундан мустасно.
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


Назорат учун саволлар:

  1. Бюджетдан ташқари жамғармаларнинг моҳияти ва ўзига хос хусусиятлари?

  2. Умумдавлат молиясининг бўғини сифатида бюджетдан ташқари жамғармаларнинг вазифалари?

  3. Ўзбекистон иқтисодиётида бюджетдан ташқари жамғармаларнинг ижтимоий ва иқтисодий аҳамияти?

  4. Бюджетдан ташқари жамғармаларнинг даромадлари ва ҳаражатлари тизими, улар фаолиятининг молиявий асослари?

  5. Давлат бюджети харажатлар тизими нималардан иборат?

  6. Давлат бюджети харажатларини мақсадига мувофиқ қандай турларга ажратилади?




Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling