Молия фани бўйича маърузалар матни
Биринчидан, одатда пул маблағлари билан фойдаланиш вақти уларнинг вужудга келиши билан туғри келмайди. Иккинчидан
Download 0.62 Mb.
|
portal.guldu.uz-МОЛИЯ ФАНИ БЎЙИЧА МАЪРУЗАЛАР МАТНИ
Биринчидан, одатда пул маблағлари билан фойдаланиш вақти уларнинг вужудга келиши билан туғри келмайди.
Иккинчидан, инвестицион фаолият натижасидаги даромадлар тегишли фондларнинг харажатларни молиялаштириш учун қўшимча манба бўлади. Бюджетдан ташқари фондларни ташкил этиш ҳуқуқига республика ва маҳаллий органлар эга. Республика даражасида ташкил этилган бюджетдан ташқари фондлар, одатда маҳаллий ҳукумат органлар иҳтиёрига бир қисмини ажратиш билан характерланади. Бу республика ва маҳаллий бюджетдан ташқари фондларга тушадиган солиқларнинг улушини аниқлаш йўли билан амалга оширилади. Бундай йўл билан нафақат фонди, давлат ижтимоий суғурта фонди, аҳолининг бандлик фонди ва бошқалар ташкил этилади. Маҳаллий манбалар эвазига маҳалла даражасида ўз бюджетдан ташқари фондлар ташкил этилади. Уларнинг ичида маҳаллани ривожлантириш учун, кам таъминланган аҳоли қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, фондларни, табиатни сақлаш фондларни ва бошқаларни ажратиш мумкин. Мақсадли бюджедан ташқари фондлар одатда давлат ҳукумат органлари иҳтиёрида бўлади, лекин улар оператив бошқарилиши турли ва шу қаторда махсус маъмурий аппарат орқали олиб борилиши мумкин. Бошқарув тузилмалар, фондлар билан фойдаланиши учун қонун билан белгиланган маълум ҳуқуқларга ва мажбуриятларга эга. Бюджетдан ташқари фондлар ёрдамида қуйидаги вазифалар амалга оширилади: Корхоналар, ташкилотларга кредитлар, субсидиялар бериш молиялаштириш йўллари билан ишлаб чиқариш жараёнига таъсир кўрсатади; Умуман, ижтимоий инфраструктурани молиялаштириш, субсидия, пенсия ва нафақалар бериш йўллари аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш; Чет эл давлатларига шу қаторда хорижий партнёрларга заёмлар бериш ва бошқалар. Бюджетдан ташқари фондларни ўз фаолиятини амалга оширишни ташкил этиш давлат ҳукумат органларининг ихтиёрида бўлади. Уларни жамлаш ва фойдаланиш тартиби эса тегишли қонунлар билан қатъий белгиланади. Давлат кредити бу шундай пул муносабатлар тартибики, унда давлат қарздор бўлиб, қарз берувчи бўлиб эса юридик ёки жисмоний шахслар майдонга чиқадилар. Харажатларни даромадлар билан тенглаштиришда давлат кредити дастак бўлиб хизмат қилади. Ҳозирги замон ривожланган давлатларда давлат кредити ўзининг энг юқори даражасига кўтарилди, чунки ҳозир давлатларнинг харажатлари ўсиб бормоқда, уни қоплаш учун давлат доим солиқ билан биргаликда давлат кредитига мурожаат қилади. Айниқса давлат кредити каби даромадлар ҳисобига бюджет камомадини қоплаш жараёнида кўпроқ қўлланилади. Давлат заёмларнинг ижтимоий–иқтисодий моҳияти худди солиқлар каби давлатнинг муҳим молиялаштириш манбаи ҳисобланади ва давлат хазина мажбуриятларини ифодалайди. Давлат кредити орқали олинган маблағларни фақат ўзи эмас, балки уларни фоизлари билан қайтариб берилиши керак, яъни заёмлар, давлат қимматли қоғозлари сифатида майдонга чиқади. Лекин ривожланган мамлакатларда кредитни қайтариш учун уларнинг фақатгина битта манбаи – у ҳам бўлса солиқдан келадиган даромадлари мавжуддир. Шунинг учун заёмлар қанчалик кўп чиқарилса, уларни қайтариш учун шунча кўп солиқ талаб этилади. Давлат заёмлари қанча кўп чиқарилси, давлатнинг қарздорлиги шунча ўсиб боради. Ривожланган мамлакатларда давлат ҳаражатлари ўсиб бориши туфайли давлат кредитининг аҳамияти ҳам ошмоқда. Ҳозирги замон ривожланган давлатларида давлатнинг кафолатчи сифатидаги фаолияти ҳам кучли. Давлат кафил бўлиш орқали кредитнинг йўналишига ва ҳажмига таъсир кўрсатади. Давлат кредити таркибини ўрганувчи айрим иқтисодчилар давлат кафиллигини яширин давлат қарзидир деб атаяптилар, чунки бу кафиллик жавобгарлик демакдир. Заёмлар 2 ҳил бўлади: бу марказий хукумат заёмлари ва маҳаллий хокимият органлари чиқарган заёмлар ёки муниципал облигациялардир. Давлат кредити ёки қарзи хозирги бюджет камомадини қоплашга юборилади. Давлат қарзи ички ва ташқи бўлади. Уларнинг ўзини ва фоизини тўлаш қарзларга хизмат қилиш деб юритилади ва бунинг учун бюджетдан маҳсус пул ажратилади. Давлат қарзи меъёрила бўлиши талаб қилинади, у хаддан ташқари кўпайиб кеца, уни тўлаш қийин бўлиб, кеиктирилади, бу давлат заёмларига ишончини йўқотади. Давлат ташқи қарзини чегараси бор бўлиб, қарз ЯИМ нинг 60%дан ошмаслиги керак. Давлат заёмлари қанча кўп чиқарилса, давлатнинг қарздорлиги шунча ўсиб боради. Риожланган мамлакатларда давлат ҳаражатлари ўсиб бориши туфайли давлат кредитининг аҳамияти ҳам ошмоқда. Ривожланган мамлакатларда маҳаллий ҳукумат органлари ҳам ўз заёмларини чиқарадилар. Бу эса ўз навбатида давлат қарзларини янада ошириб юборади. Давлат қарзларининг бу ҳолдаги доимий ўсиши, муомаладаги пул ва қимматли қоғозларнинг кўпайишига олиб келадиган, бу мамлакат молиясига бевосита таъсир кўрсатади. Ривожланган мамлакатларда давлат қарзларининг, солиқларнинг, пул эмиссиясининг ўсиб кетиши биринчи навбатда ижтимоий аҳволига таъсир этади. Йирик ривожланган мамлакатларда ички қарзлар кўпдир. Ташқи қарзнинг кўп бўлиши шу мамлакатни иқтисодий, сиёсий томонидан боғлиқ қилиб қўяди. Ҳозирги замон тараққиётининг хусусиятларидан бири - йирик ривожланган давлатлар бир вақтнинг ўзида ҳам қарздор, ҳам кредитор, ҳам грант берувчи, яъни кафил бўлиши мумкин. Корхоналар молияси мамлакат ягона молия тизимининг асоси ҳисобланади. У ялпи ички маҳсулот ва миллий даромадни яратиш ва тақсимлаш жараёнига хизмат кўрсатади ҳамда марказлашган пул фондларини шакллантиришда қатнашади. Корхоналар молиясининг ҳолатига марказлашган пул фондларининг молиявий ресурслар билан таъминланганлиги бевосита таъсир кўрсатади. Бунда шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, корхоналар молиясидан маҳсулот ишлаб чиқариш ва реализация қилиш жараёнида фаол фойдаланиш бу жараёнда бюджет, банк кредити ҳамда суғуртанинг иштирокини рад этмайди. Молия тизимининг муҳим таркибий бўғини корхоналар молияси бўлиб, у микродаражада молияни ташкил этиш ва бошқаришнинг асоси ҳисобланади. Молиявий алоқалар таркибида корхона (ташкилот, муассаса)лар молияси асосий, ҳал қилувчи ўринни эгаллайди, чунки у моддий ва номоддий неъматлар яратиладиган ва мамлакат молия ресурсларининг асосий қисми шаклланадиган ижтимоий ишлаб чиўаришнинг асосий бўғинига хизмат кўрсатади. Корхоналар молияси - бу, молиянинг нафақат таркибий, балки специфик қисми ҳамдир. Унга, бир томондан, умуман олганда, молиянинг иқтисодий табиатни характерловчи хусусиятлари, иккинчи томондан эса, ижтимоий ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларида молиянинг ишлаши билан шартланган алохида хос хусусиятлар хосдир. Бутун ижтимоий ишлаб чиқариш, унда сарфланадиган меҳнатнинг хусусиятига қараб, икки йирик соҳа: моддий ишлаб чиқариш ва номоддий ишлаб чиқариш соҳаларига ажратилади. Биринчи соҳанинг ўзига хос хусусияти бўлиб, бу ерда моддий шаклдаги маҳсулот ишлаб чиқариши ҳисобланса, иккинчисининг хусусияти турли хил хизматлар (маиший, коммунал, ижтимоий ва бошқа)ни кўрсатишдан иборат. Моддий ишлаб чиқариш ташкилий структураси асосини корхоналар (бундан кейин «корхона» термини остида, шунингдек, бирлашма, фирма ва хўжалик юритишнинг бошқа ташкилий шакллари назарда тутилади), бирлашмалар, уюшмалар ҳосил қилади; ноишлаб чиқариш соҳасида муассасалар, ташкилотлар ва бошқа структуралар фаолият кўрсатади. Моддий ишлаб чиқариш тармоқларида хусусияти жиҳатидан турли хил бўлган молия муносабатлари вужудга келади. Улар асосида шакллантириладиган муайян мақсадга белгиланган пул жамғармаларининг хусусиятини ҳисобга олиб туриб, молия муносабатлари таркибида нисбатан бир хил пул муносабатларининг қуйидаги гуруҳларини ажратиш мумкин. Шунга биноан корхонанинг молиясида экзоген (ички) ва эндоген ташқи молиявий алоқаларни ажратиш мумкин. Download 0.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling