Молия фани бўйича маърузалар матни


Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети қуйидагиларни ўз ичига олади


Download 0.62 Mb.
bet15/121
Sana17.02.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1204712
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   121
Bog'liq
portal.guldu.uz-МОЛИЯ ФАНИ БЎЙИЧА МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети қуйидагиларни ўз ичига олади:

  1. Республика бюджети;

  2. Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар;

  3. Давлатнинг мақсадли фондларининг бюджетлари.

Бюджет муносабатлари деб республика, регионал, ва махаллий давлат органларининг хўжалик субъектлари, шунингдек аҳоли билан марказлашган пул фондларини шакллантириш ва ишлатиш билан боғлиқ бўлган молиявий муносабатларга айтилади.
Давлат бюджети – даромад манбалари ва улардан тушадиган тушумларни кўзда тутадиган, шунингдек харажат ҳажми ва йўналиши қайси мақсадларга ажратилиши ва муддатини кўрсатувчи давлатнинг марказлашган пул фондларидир.
Молиявий ресурсларни бюджет орқали бирлаштириш давлат молия сиёсатини муваффақиятли амалга ошириш имконини беради. Бюджет орқали марказлашган пул ресурсларини тўплаш ва давлат органлари томонидан белгиланган мақсадларга харажатлар амалга оширилади.
Бу бюджет орқали даромаднинг маълум қисмини тўплаш ва уни қайта тақсимлашни билдиради. Шунинг билан молия тизимининг тақсимлаш функцияси амалга оширилади.
Республика ва маҳаллий давлат органлари бюджет муносабатлари орқали тақсимланган даромадни ўз ихтиерга олади ва аниқ белгиланган мақсадларга йўналтиради.
Бюджет молия ресурсларини керакли соҳа ва йўналишларда жамлаб давлатни иқтисодиётни бошқариш ва ижтимоий сиёсатни амалга оширишга имконият беради. Бунда бюджет ресурсларининг даромад қисми бўйича шаклланиши, ундан самарали фойдаланиш назорат қилинади (молия тизимининг назорат функцияси). Тақсимлаш ва назорат функциялари орқали бюджетнинг иқтисодий категория сифатидаги моҳияти юзага чиқади. Шу йул билан бюджет давлат даромадлари ва харажатларини режалаштирувчи молиявий муносабатларни билдиради.
Нобюджет фондлар – бу ҳукумат ва маҳаллий ҳокимиятларнинг бюджетга киритилмайдиган харажатларни молиялаштириш билан боғлиқ бўлган маблағларидир. Нобюджет фондларнинг шаклланиши оддий солиқ тўловчи учун солиқлардан ҳеч қандай фарқ қилмайдиган мажбурий мақсадли ажратмалар ҳисобидан амалга оширилади. Нобюджет фондларга ажратмалар суммасининг асосий қисми таннарх таркибига киритилади ва иш ҳақи фондига нисбатан фоизларда ўрнатилади.
Нобюджет фондларнинг мақсадга мувофиқ амал қилиши муҳим ижтимоий тадбирларни молиялаштиришни оператив амалга ошириш имконини беради. Давлат бюджетидан фарқли равишда нобюджет фондлар маблағларининг сарфланиши маҳаллий ҳокимият органлари томонидан камроқ назорат қилинади. Бу, бир томондан, уларнинг ишлатилишини енгиллаштиради, бошқа томондан эса, бу маблағларни тўла бўлмаган ҳажмда сарфлаш имконини беради. Шунинг учун, нобюджет фондлар маблағлари сарфланиши назоратини кучайтириш мақсадида нобюджет фондларнинг мақсадли йўналишни сақлаган ҳолда давлат бюджетига консолидация қилинди (бирлаштирилади).

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling