Молия фани бўйича маърузалар матни


Download 0.62 Mb.
bet46/121
Sana17.02.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1204712
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   121
Bog'liq
portal.guldu.uz-МОЛИЯ ФАНИ БЎЙИЧА МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

(А : Ўк) нисбати еса бир сўм-лик ўзлик капиталига тўғри келувчи активларнинг умумий миқдо-рини кўрсатади. Бир сўмлик ўзлик капиталига тўғри келувчи актив-лар қанчалик кўп бўлса, рентабеллик даражаси шунча юқори бўла-ди. Бу кўрсаткич ХЮСнинг молиявий фаоллигини, унинг айланма (активлар)га капиталнинг қўшимча манбаларини жалб қилиш бора-сидаги маҳоратини акс еттирадики, бу нарса тушум ҳажми ва ХЮС даромадлилигини оширишга имкон беради.
Юқоридаги формулада келтирилган кўрсаткичларнинг ўзаро боғлиқлигини ХЮСнинг молиявий сиёсатини ислоҳ қилишни асослаб беришда фойдаланиш мумкин. Чунки формуладаги кўрсат-кичлар ХЮС якуний натижаларининг активлардан фойдаланиш да-ражаси, уларнинг айланиш тезлиги, реализация ҳажми ва сотилаёт-ган маҳсулотларнинг даромадлилиги, яъни молиявий-хўжалик фао-лиятининг барча асосий параметрлари билан ўзаро боғлиқлигини ифодалайди. Буларнинг барчаси истиқболга мўлжалланган бизнес-режани ишлаб чиқиш учун асос бўлиши, шунингдек, инвестицион-инновацион бизнес-лойиҳаларни асослашда хизмат қилиши мумкин.
ХЮС активларининг такрор ишлаб чиқаришдаги ролини баҳо-лаш учун хўжалик фаоллиги коеффициентидан фойдаланиш мақ-садга мувофиқдир. Бу коеффициент ХЮСга тегишли бўлган ту-шумнинг барча активларнинг ўртача қийматига нисбати билан аниқланади. Уни формула шаклида қуйидагича ифодалаш мумкин:
Кхф = Т : А

бу ерда: Кхф – хўжалик фаоллиги коеффициенти;


Т – тушум;
А – барча активларнинг ўртача қиймати.
Бу кўрсаткич бир сўмлик фойдаланилаётган активларга тўғри келувчи тушумни характерлайди. Унинг ўсиши ХЮС бошқа барча молиявий кўрсаткичларининг ошириши (кўпайиши)га асос бўлиб хизмат қилади.
Активларга жойлаштирилган капиталнинг оқилона таркибий тузилиши ҳам муҳим аҳамиятга ега. Узлуксиз равишда доиравий айла-надиган ва даромадларнинг олинишига хизмат қиладиган айланма активларга моддийлаштирилган капитал ХЮС фаолиятида фаол рол ўйнайди. Шунинг учун ҳам, айланма активларга жойлаштирилган тез айланаётган капиталнинг барча фойдаланилаётган капиталга нисбати капитал ноишлаб чиқариш қобилиятининг ошганлигини акс еттиради. Буни формула ёрдамида қуйидагича кўрсатиш мумкин:
К = (А : К ),
Бу ерда: К –капиталнинг оқилона таркибий тузилиши;

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling